язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш/ Радиациявий хавфсизлик/ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 07.02.1992 й. 52-сон "Радиоактив чиқиндиларни кўмиш республика пунктининг идоравий мансублиги ва мақоми тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.02.1992 й.

N 52




РАДИОАКТИВ ЧИҚИНДИЛАРНИ

КЎМИШ РЕСПУБЛИКА ПУНКТИНИНГ

ИДОРАВИЙ МАНСУБЛИГИ ВА МАҚОМИ

ТЎҒРИСИДА



Халқ хўжалигида радионуклидлардан фойдаланишни янада ривожлантириш, шунингдек, атроф муҳитни радиоактив ифлосланишдан муҳофаза қилиш, радиоактив чиқиндиларни узоқлаштириш ва зарарсизлантириш мақсадида Вазирлар Мақкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. ЎзССР Фанлар академияси ядро физикаси институтининг радиоактив чиқиндиларни кўмиш Республика пункти мустақил ташкилотга - юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ядро физикаси институти ҳузуридаги радиоактив чиқиндиларни кўмиш Республика пунктига айлантирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1992 йилдан бошлаб ҳар йили радиоактив чиқиндиларни кўмиш Республика пунктини сақлаб туриш учун республика бюджети маблағлари ҳисобидан зарур миқдорда пул ажратишни назарда тутсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги радиоактив чиқиндиларни йиғиш, сақлаш, ташиш ва кўмиш устидан давлат назоратини кучайтирсин.


4. Чирчик шаҳар ижроия қўмитаси радиоактив чиқиндиларни кўмиш Республика пунктининг талабномалари бўйича тегишли равишда квартиралар ажратишни кўриб чиқсин.



Ўзбекистон Республикасинииг Бош вазири                               А. Муталов