язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.06.2006 й. ПҚ-377-сон "Ўзбекистон электр энергетика, нефть ва газни қайта ишлаш, кимё ва оғир саноат давлат лойиҳа институтини ташкил қилиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.06.2006 й.

N ПҚ-377



ЎЗБЕКИСТОН ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКА, НЕФТЬ

ВА ГАЗНИ ҚАЙТА ИШЛАШ, КИМЁ ВА ОҒИР

САНОАТ ДАВЛАТ ЛОЙИҲА ИНСТИТУТИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатда амалга оширилаётган таркибий ўзгаришларни илмий-техникавий жиҳатдан ва лойиҳалар билан таъминлашни мувофиқлаштиришни кучайтириш, республика иқтисодиётини барқарор ва мутаносиб ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган саноатнинг базавий тармоқлари корхоналарини қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш бўйича йирик инвестиция лойиҳаларини юқори даражада тайёрлаш ва уни сифатли амалга ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги зиммасига Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари, шунингдек жалб этиладиган хорижий инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган иқтисодиётнинг базавий тармоқлари саноат объектларини қуриш, модернизациялаш ва реконструкция қилишнинг техник-иқтисодий асослари ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ишларини мувофиқлаштириш вазифаси юклансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон электр энергетика, нефть ва газни қайта ишлаш, кимё ва оғир саноат давлат лойиҳа институти - "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" ташкил қилинсин.

"Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти зиммасига иқтисодиётнинг базавий тармоқларидаги стратегик муҳим инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳалаш ишларини ўтказишда бош пудратчи функцияси юклансин.


3. Қуйидагилар "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

саноатнинг базавий тармоқларини таркибий ўзгартириш, электр энергетика, нефть ва газни қайта ишлаш, кимё ва оғир саноат йирик объектларини модернизациялаш ва техник реконструкция қилиш концепциясини ишлаб чиқиш;

инвестиция лойиҳаларининг техник иқтисодий асосларини аниқ ишлаб чиқиш учун субпудратчилар сифатида мамлакатимиз ва хорижий ихтисослаштирилган лойиҳа институтларини, шунингдек етакчи мутахассисларни танлов (тендер) асосида жалб этиш, уларнинг ишини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари, шунингдек жалб этилган хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга ошириладиган иқтисодиёт базавий тармоқларининг стратегик муҳим корхоналарини қуриш ва модернизациялаш бўйича тақдим этилган инвестиция лойиҳалари ва техник-иқтисодий асосланишини экспертизадан ўтказиш ҳамда уларни танлаб олишда қатнашиш;

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишдан бошлаб то уларни амалга оширгунга қадар мониторинг қилиш ва техник жиҳатдан таъминлаш.


4. Қуйидагилар белгилансин:

"Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ҳисобот берадиган мустақил ташкилот ҳисобланади;

лойиҳани ишлаб чиқиш учун ҳам, уни тўла ниҳоясига етказгунгача техник таъминотнинг ташкил этилиши учун ҳам масъул бўлган лойиҳа бош муҳандислари (ЛБМ) томонидан раҳбарлик қилинадиган тармоқ бюролари "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институтининг асосий таркибий бўлинмалари ҳисобланади;

ЛБМлар бюросини юқори малакали мутахассис кадрлар билан таъминлаш институтнинг истиқболдаги ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади;

ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳалари "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти Илмий-техника кенгашининг ижобий хулосасидан кейингина белгиланган тартибда вакил қилинган органларга экспертизадан ўтказиш учун киритилади;

"Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти Илмий-техника кенгаши аъзоларининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти, шунингдек бошқа лойиҳа институтларининг етакчи мутахассисларидан тузилади, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳайъати томонидан тасдиқланади.


5. Қуйидагилар:

ходимлар умумий чекланган сони 153 нафар, шу жумладан ишлаб чиқариш-бошқарув ходимлари сони 115 нафардан иборат бўлган "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти тузилмаси 1-иловага* мувофиқ;

Лойиҳа бош муҳандиси бюросининг намунавий тузилмаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти директори лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирининг ўринбосари ҳисобланади.

"Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти директорига иқтисодиёт вазири билан келишилган ҳолда, тасдиқланган лавозимлар сони доирасида, институт таркибига зарур ҳолларда ўзгартишлар киритиш ва ходимлар сонини унинг таркибий бўлинмалари ўртасида қайта тақсимлаш ҳуқуқи берилсин.

Институт ходимлари таркибини шакллантириш аниқ лойиҳа топшириқлари олинишига қараб амалга оширилсин.


6. Қуйидагилар "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институтини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

инвестиция лойиҳалари буюртмачиларининг шартнома асосида ТИАни ишлаб чиқишга ажратилган маблағлари, лойиҳа-қидирув ва лойиҳа ишларини бажариш, лойиҳалар амалга оширилишини техник жиҳатдан таъминлаш;

"Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институтининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолда шахсий фаолияти натижасида олинган даромадлари;

халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларининг грантлари;

етишмаётган қисмида - давлат бюджети маблағлари.


7. "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти 2010 йилнинг 1 январигача барча солиқ турларидан, йиғимлар, божлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод қилинсин, божхона расмийлаштируви учун йиғимлар ва ягона ижтимоий тўлов бундан мустасно.


8. Қуйидагилар белгилансин:

"Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти ходимларига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, мукофотлаш, моддий ёрдам ва тиббий хизмат кўрсатиш шартлари тадбиқ этилади;

"Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти ходимларига институт директорининг буйруғи билан устав фаолиятидан олинган даромадлар ҳамда ажратилган мақсадли бюджет маблағлари доирасида иш ҳақига ойлик устама ҳақ белгиланиши мумкин.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти фаолиятини ташкил этиш юзасидан қарор қабул қилсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов



*) 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 24-сон, 218-модда.