язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.07.2006 й. ПҚ-419-сон "Рангли металл парчалари, чиқиндиларини йиғиш, тайёрлаш ва қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.07.2006 й.

N ПҚ-419



РАНГЛИ МЕТАЛЛ ПАРЧАЛАРИ,

ЧИҚИНДИЛАРИНИ ЙИҒИШ, ТАЙЁРЛАШ

ВА     ҚАЙТА     ИШЛАШ     ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Қайд этиб ўтилсинки, кўрилаётган чораларга қарамай, таркибида рангли металлар бўлган механизм ва агрегатларни талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик фактлари, рангли металл парчалари ва чиқиндиларини яширинча тайёрлаш, уларни мамлакат ташқарисига контрабанда йўли билан олиб чиқиб кетиш ҳоллари учраб турибди.

"Ўзиккиламчиранглиметалл" ОАЖ ва унинг ҳудудий бўлинмалари рангли металл парчаларини тўлиқ йиғиб олиш, темир-терсак топширувчилар билан шартномаларни ўз вақтида тузиш, уларни рағбатлантиришнинг таъсирчан тизимини жорий этиш бўйича зарур чораларни кўрмаяптилар.

Рангли металл парчалари ва чиқиндиларининг ҳосил бўлиши ҳамда улардан фойдаланишни ҳисобга олиш ва ҳисобот бериш, улар айланишини назорат қилишнинг тегишли тизими мавжуд эмас.

Кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш, рангли металларнинг ноқонуний айланишига чек қўйиш, уларнинг фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш қурилмаларидан ўғирланишининг олдини олиш, шунингдек рангли металл парчалари ва чиқиндилари ҳосил бўлиши ҳамда улардан фойдаланиш тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлаш, уларни комплекс ва чуқур қайта ишлаш корхоналарини ривожлантириш мақсадида:


1. "Ўзиккиламчиранглиметалл" ОАЖ ва унинг ҳудудий бўлинмалари акциядорлари ҳамда қатнашчиларининг:

"Ўзиккиламчиранглиметалл" ОАЖ ва унинг ҳудудий бўлинмаларини 1-иловага* мувофиқ қайта ташкил этиш ва уларнинг негизида "Тошкент рангли металл парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш заводи" очиқ акциядорлик жамиятини ташкил қилиш;

"Ўзиккиламчиранглиметалл" ОАЖнинг рангли металл парчалари ва чиқиндиларини қабул қилиш ва тайёрлаш пунктларини 2-иловага* мувофиқ, белгиланган тартибда тугатиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

Белгилансинки, "Тошкент рангли металл парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш заводи" ОАЖ Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради ҳамда "Ўзиккиламчиранглиметалл" ОАЖ ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича, шу жумладан жалб этилган кредитлар бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


2. Қуйидагилар "Тошкент рангли металл парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш заводи" ОАЖнинг энг муҳим вазифалари ва функциялари деб ҳисоблансин:

рангли металл парчалари ва чиқиндиларини комплекс равишда чуқур қайта ишлаш, республика истеъмолчиларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ҳамда экспортга етказиб беришни кенгайтириш учун улардан прокат, қотишмалар ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш борасида тизимли ишларни ташкил қилиш;

мавжуд қайта ишлайдиган қувватларни модернизациялаш ва техник жиҳатдан қайта қуроллантириш, рангли металларни қайта ишлашнинг замонавий юксак самарали ускуна ва технологияларини татбиқ этиш;

рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш ҳамда уларни темир-терсак топширувчилардан қабул қилиш, шу жумладан рангли металл парчалари ва чиқиндилари мунтазам ҳосил бўлиб турадиган юридик шахслар билан фьючерс шартномаларини тузиш йўли билан тайёрлаш ва қабул қилишнинг аниқ-пухта тизимини ташкил қилиш;

топшириладиган рангли металл парчалари ва чиқиндилари учун фақат юридик шахслар - темир-терсак топширувчилар томонидан темир-терсак ҳамда чиқиндилар топширилишини рағбатлантирувчи эркин (шартномавий) нархлар бўйича ҳисоб-китоблар тизимини жорий этиш.


3. "Тошкент рангли металл парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш заводи" ОАЖ бошқарув ходимларининг чекланган сони 24 кишидан иборат бўлган бошқарув аппарати тузилмаси 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

"Тошкент рангли металл парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш заводи" ОАЖ Бош директори Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тайинланиши белгилаб қўйилсин.

"Тошкент рангли металл парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш заводи" ОАЖга ҳудудларда рангли металл парчалари ва чиқиндиларини йиғиш, қабул қилиш ва бирламчи қайта ишлаш бўйича замонавий ускуналар, юк кўтариш ва транспорт воситалари билан жиҳозланган филиалларини юридик шахс тузмасдан ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.


4. "Ўзиккиламчиранглиметалл" ОАЖ ва унинг ҳудудий бўлинмаларини қайта ташкил қилиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун 4-иловага* мувофиқ таркибда махсус комиссия тузилсин.

Махсус комиссия:

икки ҳафта муддатда "Ўзиккиламчиранглиметалл" ОАЖ ва унинг ҳудудий бўлинмаларини қайта ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширсин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда "Тошкент рангли металл парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш заводи" ОАЖ Устав жамғармасини шакллантиришга, акциялар пакетининг 51 фоиз миқдорини давлатда сақлаб қолган ҳолда улушларни қатнашчилар ўртасида тақсимлашга, шунингдек Уставни тайёрлаш ва рўйхатдан ўтказишга кўмаклашсин;

бир ой муддатда "Ўзиккиламчиранглиметалл" ОАЖ ва унинг ҳудудий бўлинмалари балансида бўлган мол-мулкни хатловдан ўтказсин ва ундан янада самарали фойдаланиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа идора ва ташкилотларнинг раҳбарлари рангли металлар, уларнинг парчалари ва чиқиндилари айланиши борасида ўрнатилган тартибга риоя этилишини таъминлаш учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда таркибида рангли металлар бўлган ускуналар, парча ва чиқиндиларни яширинча қабул қилиш пунктлари фаолиятига ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиб кетишга уриниш ҳолатларига чек қўйиш бўйича амалий чора-тадбирлар қабул қилсин;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда рангли металлар, уларнинг парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш, сотиб олиш, фойдаланиш ва сотиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни кучайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда рангли металлар, уларнинг парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш, сотиб олиш, фойдаланиш ва сотиш қоидалари бузилишнинг олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишлар телевидение орқали мунтазам ёритиб борилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда темир-терсак топширувчилар билан рангли металл парчалари ва чиқиндилари топширишни рағбатлантирувчи эркин (шартномавий) нархлар бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилишини назарда тутган ҳолда, топшириладиган рангли металл парчалари ва чиқиндиларига нарх белгилаш Тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда рангли металл парчалари ва чиқиндилари ҳосил бўлиши ва улардан фойдаланиш бўйича статистик ҳисоботларнинг шаклини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда уни 2006 йилнинг 1 октябридан жорий этсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг "Иккиламчиранглиметалл" ишлаб чиқариш бирлашмасини очиқ турдаги "Ўзиккиламчиранглиметалл" акционерлик жамиятига айлантириш тўғрисида" 1994 йил 24 мартдаги 160-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шоисматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 28-29-сон, 268-модда.