язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Коммунал хўжалик/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.08.2006 й. ПҚ-445-сон "Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги фаолиятини такомиллаштириш ва коммунал хўжалик корхоналарини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

17.08.2006 й.

N ПҚ-445


ЎЗБЕКИСТОН "ЎЗКОММУНХИЗМАТ"

АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ВА КОММУНАЛ ХЎЖАЛИК КОРХОНАЛАРИНИ

МОЛИЯВИЙ СОҒЛОМЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзтрансгаз" акционерлик компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 8 августдаги ПҚ-438-сонли қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарини молиявий соғломлаштиришни таъминлаш, коммунал хизматлар учун тарифларнинг асоссиз ўсишига йўл қўймаслик мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг Минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш Бош дирекциясини тугатиш ва унинг таркибига кирувчи минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармаларини бевосита Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлигига бўйсундириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

ходимларнинг умумий сони 37 бирлик, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 29 бирликдан иборат бўлган Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ташкилий тузилмаси ва марказий аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ;

минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармаларининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагилар Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, замонавий талабларга жавоб берадиган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш бўйича давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашиш, хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида рақобат муҳитини яратишга кўмаклашиш;

коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ягона техникавий сиёсатни ўтказиш, коммунал тармоқлар ва корхоналарни ривожлантириш, техник қайта жиҳозлаш ва модернизациялашга инвестицияларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш, илғор замонавий технологиялар, машина ва ускуналарни татбиқ этиш, сув ва иссиқлик энергиясини сотиш ҳамда истеъмол қилиш бўйича ҳисоблагичлар ва назорат асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш;

минтақалараро сув қувурлари фаолиятини мувофиқлаштириш, улардан самарали фойдаланиш, ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш, коммунал хўжалик тизимида тармоқлар ҳамда асбоб-ускуналарни капитал ва жорий таъмирлашни ташкил этиш;

коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш.


4. 2007 йилнинг 1 январидан республиканинг иссиқлик ва сув таъминоти корхоналари уч йил муддатга асосий фондларни ҳар йили қайта баҳолашни ўтказишдан озод этилсин.


5. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг сув ва иссиқлик таъминоти корхоналаридан табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини, монополияга қарши ва солиқ қонун ҳужжатларини бузганлиги учун 5-6 иловаларга мувофиқ жарима санкциялари суммасини 2006 йил 1 апрель ҳолатига кўра ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги таклифи;

"Ўзбекэнерго" ДАК ва "Ўзбекнефтгаз" МХКнинг сув ва иссиқлик таъминоти корхоналарининг электр энергияси, табиий газ, мазут ва иссиқлик энергияси бўйича тўлаш муддати ўтган қарзлари пенясини 2006 йил 1 апрель ҳолатига кўра 7-8 иловаларга мувофиқ ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


7. Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилотлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, сув ва иссиқлик таъминоти корхоналари мазкур қарорда қабул қилинган молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари муносабати билан бўшаган маблағларни коммунал хўжалик тизимидаги тармоқлар ва асбоб-ускуналарни капитал ва жорий таъмирлашга йўналтирсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

вазирлик ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлари мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов


*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 34-35-сон, 340-модда.