язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.03.1994 й. 150-сон "Ўзбекистон олтин қазиб олиш ва олмосга ишлов бериш корхоналари ("Ўзолмосолтин") уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.03.1994 й.

N 150



ЎЗБЕКИСТОН ОЛТИН ҚАЗИБ ОЛИШ ВА

ОЛМОСГА ИШЛОВ БЕРИШ КОРХОНАЛАРИ

("ЎЗОЛМОСОЛТИН") УЮШМАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 21 январдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат қимматбаҳо металлар қўмитаси тугатилсин.


2. Бирлашмалар, корхоналар, ташкилотларнинг:

1-иловага мувофиқ бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон олтин қазиб олиш ва олмосга ишлов бериш корхоналари ("Ўзолмосолтин") уюшмасини таъсис этиш тўғрисидаги;

"Ўзолмосолтин" уюшмаси томонидан Давлат қимматбаҳо металлар қўмитаси қабул қилган мажбуриятлар, тузган шартномалар, битимлар ва унга тегишли мол-мулклар бўйича ҳуқуқий ворислик функцияларининг амалга оширилиши тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

3. "Ўзолмосолтин" уюшмаси ижро этувчи аппаратининг 2-иловага мувофиқ тузилмаси ва ходимлари сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 42 нафар, шу жумладан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган уюшма раиси ҳамда унинг икки нафар ўринбосари бўлишига розилик берилсин.

Маълумот учун қабул қилинсинки, ижро этувчи аппаратни маблағ билан таъминлаш уюшма қатнашчилари - бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг ажратмалари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзолмосолтин" уюшмасининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

уюшма таъсисчиларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ҳамда давлат ва маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларида уларнинг қонуний манфаатларини ифодалаш;

бозор конъюнктураси ва маҳсулот маркетингидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқаришни ривожлантириш стратегиясини белгилаш, уюшма аъзоларининг - мулкчиликнинг барча шаклларидаги бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг фаолиятини ўзаро мувофиқлаштириш, уларнинг молиявий-иқтисодий аҳволини мустаҳкамлаш;

уюшма доирасида рақобатбардошли маҳсулотларни яратиш ва ишлаб чиқаришни таъминлайдиган ягона илмий-техника ва инвестиция сиёсатини ўтказиш, мавжуд асосий фондлардан самарали фойдаланиш.


5. "Ўзолмосолтин" уюшмаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига 1994-1995 йилларда давлат корхоналарининг мулкчилик шаклларини қонун билан белгиланган тартибда ўзгартириш бўйича таклифлар киритсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Ўзолмосолтин" уюшмасига уюшма аъзолари - давлат бирлашмалари, корхоналари, ташкилотларини, давлат тасарруфидан чиқарилгандан кейин эса - давлат корхоналари негизида ташкил этилган, уюшма таркибига кирувчи акционерлик жамиятларини, ширкатларни давлатга тегишли акциялар (улушлар, пайлар)га мувофиқ бошқариш ҳуқуқини берсин.

6. "Ўзолмосолтин" уюшмаси икки ҳафта муддатда Устав ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда уни қабул қилсин.


7. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси "Ўзолмосолтин" уюшмаси корхоналарининг барча маҳсулотлари давлат эҳтиёжларига етказиб берилишини ҳисобга олиб, қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш тамойилидан келиб чиқадиган вазифаларни сўзсиз бажариш, 1994 йилдан бошлаб ҳар йили белгиланган тартибда "Ўзолмосолтин" уюшмасига ишлаб чиқаришни моддий-техника ресурслари билан таъминлаш мақсадида савдо ва айирбошлаш операцияларини амалга ошириш учун тозаланган мис, рух, қўрғошин ажратишни назарда тутсин.


8. "Ўзолмосолтин" уюшмаси бир ой муддатда Чодак олтин қазиб олиш конининг молиявий аҳволини соғломлаштириш ва Олтинкон ишчилар шаҳарчасининг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш мақсадида Чодак олтин қазиб олиш конининг балансида бўлган ижтимоий инфраструктура муассасаларини уй-жой фонди билан биргаликда белгиланган тартибда Наманган вилояти ҳокимлигига берсин.

Наманган вилояти ҳокимлиги қайд этилган объектларни қабул қилиб олсин. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Наманган вилояти ҳокимияти билан биргаликда берилаётган объектларни сақлаш учун 1994 йилдан бошлаб зарур маблағлар ажратиш масаласини кўриб чиқсин ва ҳал қилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги тугатилаётган Давлат қимматбаҳо металлар қўмитасидаги ўрнатилган барча телефонларни ва алоқа турларини "Ўзолмосолтин" уюшмасида сақлаб қолсин.


10. "Ўзолмосолтин" уюшмаси Тошкент шаҳар, Тўрақўрғон тор кўчаси, 26-уйда жойлашган.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат қимматбаҳо металлар қўмитаси масалалари тўғрисида" 1991 йил 19 сентябрдаги 238-9-сон ва "Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 19 сентябрдаги 238-9-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1993 йил 7 июндаги 273-18-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари А.Н. Возненко зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 19 мартдаги

150-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзолмосолтин" уюшмасига кирувчи

корхоналар ва ташкилотлар

РЎЙХАТИ


1. Ангрен олтин қазиб олиш кони.


2. "Зарница" олтин қидирувчилар артели, Ангрен шаҳри.


3. Чодак олтин қазиб олиш кони, Наманган вилояти.


4. Каулди олтин қазиб олиш кони, Тошкент вилояти.


5. Маржонбулоқ" олтин қазиб олиш кони, Жиззах вилояти.


6. Зармитан олтин қазиб олиш кони, Самарқанд вилояти.


7. "Чилтен" акциядорлик жамияти, Тошкент вилояти.


8. "Қизилқум" олтин қидирувчилар артели, Тошкент шаҳри.


9. "Шахтақурувчи" акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳри.


10. "Ўзранглиметаллэнергия" акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳри.


11. "Ўзсаноатавтоматика" жамоа корхонаси, Олмалик шаҳри.


12. "Ўзрангметлойиҳа" акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳри.


13. "Олтинтаъминот" маъсулияти чекланган жамият, Тошкент шаҳри.


14. Ишчилар таъминоти Ангрен бўлими.


15. Ишчилар таъминоти Чодак бўлими.


16. Ишчилар таъминоти Маржонбулоқ бўлими.


17. Ишчилар таъминоти Зармитан бўлими.


18. "Олтин Ёмби" пансионати, Тошкент вилояти.





Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 19 мартдаги

150-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзолмосолтин" уюшмаси ижро этувчи аппарати

ТУЗИЛМАСИ



Раҳбарият


Инвестициялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими


Иқтисодий таҳлил, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўлими


Ресурслар ва маркетинг бўлими


Кон-геология бўлими


Технология ва илм фан бўлими


Хавфсизлик техникаси ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими


Марказий бухгалтерия


Ишлар бошқармаси


Биринчи бўлим





"Ўзолмосолтин" уюшмаси бошқарувининг

ижро этувчи аппарати

ТУЗИЛМАСИ









Уюшма кенгаши



Тафтиш комиссияси
























































Уюшма бошқармаси




































































Биринчи бўлим 3


Раис



Ишлар бошқармаси 6































Марказий бухгалтерия 5




































































































Раис ўринбосари 1



Раис ўринбосари 1































































Инвестициялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими 3



Кон-геология бўлими 7































































Иқтисодий таҳлил, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўлими 3



Технология ва илм фан бўлими 3































































Ресурслар ва маркетинг бўлими 7



Хафсизлик ва техникаси ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими 2




































  

Ҳамма ходимлар сони - 42 киши