язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.1994 й. 311-сон "Ўздонмаҳсулот" давлат-акционерлик корпорациясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.06.1994 й.

N 311



"ЎЗДОНМАҲСУЛОТ" ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК

КОРПОРАЦИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА

УНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Реопубликаси Президентининг "Ўздонмаҳсулот" давлат концернини "Ўздонмаҳсулот" давлат-акционерлик корпорациясига айлантириш тўғрисида" 1994 йил 22 апрелдаги ПФ-840-сон Фармонини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўздонмаҳсулот" давлат-акционерлик корпорациясининг 1-иловага мувофиқ таркибига розилик берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси:

дон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг ҳудудий акционерлик уюшмалари, дон маҳсулотлари тармоқлари корхоналари, бирлашмалари, ташкилотлари ва муассасалари томонидан ташкил этилади. Корпорация таркибига, идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, бошқа корхоиалар ва ташкилотлар ҳам ўзларининг иқтисодий манфаатларининг умумийлиги асосида ихтиёрий равишда киришлари мумкин;

ўз фаолиятини қатнашчиларнинг пай ва кириш бадаллари, улар томонидан берилган ваколатлар ҳамда функциялар асосида ташкил этади;

донни харид қилиш-сақлаш-қайта ишлаш - маҳсулот ишлаб чиқариш-фондларни тақсимлаш-ресурсларни жойдан-жойга кўчириш - пировард маҳсулотни тегишли олувчиларга сотиш туташ жараёни бажарилишини таъминлайди;

ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти масалаларини мустақил равишда ҳал қилади, марказлаштирилган суғурта, заҳира ва бошқа фондларни ташкил этади;

"Ўздонмаҳсулот" давлат концернининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.


2. Корпорация бошқаруви ижроия аппаратининг тузилмасига 2, 2а-иловаларга мувофиқ ва унинг ходимларининг чекланган сони 179 нафар бўлишига (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) розилик берилсин.

"Ўздонмаҳсулот" корпорациясига раиснинг 4 нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлишига рухсат этилсин.

Бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар.

Корпорация Раиси маиший таъминоти, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича республика вазирига, раиснинг биринчи ўринбосари - вазирнинг биринчи ўринбосарига, раиснинг ўринбосарлари - вазирнинг ўринбосарларига тенглаштирилсин.

Маълумот учун қабул қилинсинки, корпорация Бошқарувининг ижроия аппаратини сақлаш уюшмалар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг фойдаларидан келишилган нормативлар бўйича ажратмалар ҳамда ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


3. Белгилаб қўйилсинки, ҳудудий акциоиерлик уюшмалари:

мулкчиликнинг турли шаклларидаги корхоналар ва ташкилотларни иқтисодий манфаатларнинг умумийлиги принциплари асосида ихтиёрий равишда бирлаштирадилар, ўзларига берилган функцияларни бажариш юзасидан ўз муассислари олдида жавоб берадилар;

вилоят барча минтақаларини дон маҳсулотлари билан бир текис таъминлаш учун дон маҳсулотларининг тизим ичида жойдан-жойга ўтказилишини ва тайёр маҳсулотнинг истеъмолчиларга сотилишини таъминлайдилар;

юридик шахс ҳуқуқи билан "Ўздонмаҳсулот" корпорациясининг қатнашчилари ҳисобланган ҳолда ўз фаолиятларини уюшма Уставига мувофиқ амалга оширадилар;

уюшмаларнинг раислари муассислар йиғилиши томонидан сайланадилар ва "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси Бошқаруви томонидан тасдиқланадилар.

Белгилаб қўйилсинки, бош корхона уюшма Бошқаруви ижроия аппарати функциясини амалга оширади.

"Ўздонмаҳсулот" корпорацияси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишган ҳолда икки ҳафта муддатда ҳудудий акционерлик уюшмасининг Намунавий уставини ишлаб чиқсин.


4. Ўзбекистон Республикзси давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси:

"Ўздонмахсулот" корпорацикси билан биргаликда 1994-1996 йиллар давомида давлат корхоналарини мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш бўйича ташкилий тадбирларни 3-иловага мувофиқ амалга оширсин;

кичик новвойхоналаю ва корхоналарни хусусий мулк қилиб сотишда дон маҳсулотлари тармоғи ходимларига сотиб олиш учун устунлик ҳуқуқини берсин;

корпорацияга корпорация таркибига кирувчи давлат корхоналари негизида ташкил этилган акционерлик жамиятларидаги давлатга тегишли акцияларнинг эгаси функциясини берсин.

5. "Ўзбексавдо" давлат-акционерлик уюшмаси акционерлик жамиятлари билан биргаликда нон ва нон-булка маҳсулотлари билан савдо қилиш бўйича ихтисослаштирилган чакана тармоқни белгиланган тартибда 4-иловага мувофиқ "Ўздонмахсулот" корпорациясига берсин;

Нон, нон-булка ва қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва аҳолига сотиш бўйича функциялар "Ўзбексавдо" уюшмаси ва Ўзбекбирлашувда сақлаб қолинсин.


6. "Ўзавтотранс" корпорацияаи "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси билан тузилган шартнома асосида нон ва нон-булка маҳсулотларини узлуксиз ташишни таъминлаш учун корпорациянинг автотранспорт корхоналари негизида ихтисослаштирилган таркибий бўлинмалар ташкил этсин.


7. Дон етказиб берувчиларга кредит-ҳисоб-кито6 хизмати кўрсатишни тартибга солиш ва жадаллаштириш ҳамда дон маҳсулотлари тармоқлари корхоналари ва ташкилотлари ишлаб туриши ва янада ривожланишини молиявий қўллаб-қувватлашни таъминлаш мақсадида:

"Ғалла-банк" республика акционерлик-тижорат банки ташкил этилсин. Дон харид қилишни, уни сақлашни ва қайта ишлашни, ун, омихта ем, нон, нон-булка ва макарон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни амалга оширувчи корхоналарга кредит-ҳисоб-китоб хизмати кўрсатиш, дон топширувчиларга келгуси ҳосил учун аванс бериш, дон тайёрлаш мавсуми даврида кредит бериш ва дон маҳсулотлари корхоналари билан, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, бошқа тармоқлар корхоналари ўртасидаги ҳисоб-китобларни таъминлаш бу банкнинг асосий функциялари бўлиши керак;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Марказий банкига, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига, "Деҳқончиликсаноатбанк" республика акционерлик-тижорат банкига ва "Ўздонмаҳсулот" корпорациясига "Ғалла-Банк" республика акционерлик-тижорат банкининг муассислари бўлиш тавсия қилинсин;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлиги икки ҳафта муддатда, республика Ҳукуматига "Ғалла-Банк"ни ташкил этиш ва унинг фаолият кўрсатиши билан боғлиқ бўлган таклифлар киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига 1994 йилдан бошлаб:

республиканинг ун билан ўзини ўзи таъминлаши мақсадида ва дон экинлари экин майдонларининг кенгайишини ҳисобга олиб "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси билан келишилган аниқ мақсадли дастурий мувофиқ тегирмон ва нон пишириш корхоналари ҳамда дон сақлаш омборлари қурилиши учун мақсадли узоқ муддатли кредитлар ажратиш, кредитларни тўлаш муддатини ва улар учун фоизлар ундиришни қувватларни ўзлаштиришнинг норматив муддатлари тугашига кўра белгилаш;

донни экспорт бўйича ҳам, МДҲ мамлакатларидан ҳам, клиринг бўйича ҳисоб-китобларни ҳам қўшиб, харид қилиш учун белгиланган квоталарга кўра экспорт қилинадиган пахта толасига ҳақ тўлаш учун бир йил муддатгача мақсадли кредит ресурслари ажратишни ҳар йили назарда тутиш;

ҳар йили "Ғалла-Банк" билан биргаликда республика ичида дон ҳарид қилиш учун ҳамда дон топширувчиларга келгуси ҳосил ҳисобига контракт бўйича белгиланган қийматнинг камида 40 фоизи миқдорида аванс бериш, шунингдек, доимий сақланадиган дон ва дон маҳсулотлари заҳираларини кредит билан таъминлаш учун кредит ресурслари ажратиш масалаларини кўриб чиқиш тавсия қилинсин.


9. Молия вазирлиги "Ўздонмаҳсулот" корпорациясининг ўз оборот маблағларини 200 млрд сўм-купонга тўлдириш учун 157 млрд сўм-купон бюджет ссудасини қарзни 1995 йил декабрь ойида тўлаш шарти билан, шунингдек, қолган 43 млрд сўм-купонни шу йил 1 июндаги ҳолагига кўра донни қайта баҳолашдан олинган маблағлар ҳисобига расмийлаштирсин.

Молия вазирлиги булка нон нархларидаги фарқни тартибга солиш учун 1994 йилга тегишли бюджет маблағларини шу йил 1 июндан бошлаб "Ўздонмаҳсулот" корпорациясига берсин.


10. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги бир ой муддатда дон маҳсулотларини импорг бўйича мустақил харид қилишни, шунингдек, ушбу жараён билан боғлиқ бошқа масалаларни амалга ошириш учун "Ўзагроимпекс" республика Ташқи савдо бирлашмасини "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси тизимига бериш тўғрисида Ҳукумат қарорини тайёрласин.


11. "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси 1995 йилдан бошлаб республика ичида ҳам, унинг ташқарисида ҳам донни олдиндан берилган буюртмалар (фьюнерс битишувлар) бўйича харид қилишни қўлласин.

Шу мақсадларда "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк бир ой муддатда уни амалга ошириш механизмини ишлаб чиқсинлар,


12. "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси икки ҳафта муддатда Уставни ишлаб чиқсин ва республика Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда уни қабул қилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Ўздонмаҳсулот" давлат концерни масалалари" ҳақида 1992 йил 21 февралдаги 75-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.М. Муталов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                      И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 20 июндаги

311-сон қарорига

1-ИЛОВА


"Ўздонмаҳсулот" корпорацияси таркибига кирувчи

уюшмалар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар

РЎЙХАТИ


1. Дон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг Қорақалпоғистон акционерлик уюшмаси.


2. Дон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг Андижон акционерлик уюшмаси.


3. Дон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг Бухоро акционерлик уюшмаси.


4. Дон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг Жиззах акционерлик уюшмаси.


5. Дон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг Қашқадарё акционерлик уюшмаси.


6. Дон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг Наманган акционерлик уюшмаси.


7. Дон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг Навоий акционерлик уюшмаси.


8. Дон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг Самарқанд акционерлик уюшмаси.


9. Дон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг Сирдарё акционерлик уюшмаси.


10. Дон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг Сурхондарё акционерлик уюшмаси.


11. Дон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг Тошкент акционерлик уюшмаси.


12. Дон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг Фарғона акционерлик уюшмаси.


13. Дон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг Хоразм акционерлик уюшмаси.


14. Тошкент новвойхоналар, ва макарон саноати ишлаб чиқариш бирлашмаси.


15. Тошкент булка-қандолатчилик комбинати.


16. Лойиҳа-саноат-қурилиш бирлашмаси.


17. Ишлаб чиқариш-техник бутлаш бирлашмаси.


18. Республика ахборот-ҳисоблаш ва жорий қилиш маркази.


19. Республика дон маҳсулотларини ҳимоя қилиш экспедицияси.

21 Республика дон масулотлари бўйича назорат-ишлаб чиқариш лабораторияси.


22. Республика омихта ем саноати назорат-ишлаб чиқариш лабораторияси.


23. Тошкент технология техникуми.


24. Раҳбарлар, мутахассислар ва ишчи кадрлар малакасини ошириш курслари.


25. Кичик корхона - "Қалқон" юридик фирмаси.


26. Тошкент тажриба-механика заводи.


27. Тошкент "Ўзсаноатдонлойиҳа" институти.






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 20 июндаги

311-сон қарорига

2-ИЛОВА


"Ўздонмаҳсулот" корпорацияси ижроия аппарати

ТУЗИЛМАСИ


1. Раҳбарият.


2. Иқтисодиёт, мулкни ислоҳ қилиш ва қийматли қоғозлар бош бошқармаси.


3. Молия ва нарх бошқармаси.


4. Бухгалтерия ҳисоби бошқармаси.


5. Мукаммал қурилиш бошқармаси.


6. Дон ресурслари, контрактлар ва марказлаштирилган ҳисоб-китоблар бош бошқармаси.


7. Маркетинг бош бошқармаси.


8. Маҳсулот тайёрлашни ташкил этиш ва элеватор-омбор хўжалиги бошқармаси.


9. Дон маҳсулотлари йўналишларини тартибга солиш диспетчерлик хизмати.


10. Тегирмон-ёрма саноати бошқармаси.


11. Омихта ем саноати бошқармаси.


12. Янги технологиялар, реконструкциялаш ва техника билан қайта жиҳозлаш бошқармаси.


13. Назорат-тафтиш бошқармаси.


14. Новвойхона, макарон ва қандолатчилик саноати бошқармаси.


15. Дон инспекцияси бош бошқармаси.


16. Стандартлаштириш ва сифат бошқармаси.


17. Юк ташишни ташкил этиш бошқармаси.


18. Ишлар бошқармаси.






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 20 июндаги

311-сон қарорига

3-ИЛОВА


"Ўздонмаҳсулот" корпорацияси давлат корхоналарини

мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантиришга оид

ТАШКИЛИЙ ТАДБИРЛАР


Жами

корхо

налар


Қайта ўзгартириладиган корхоналар, тавсия этиладиган

мулкчилик шакли ва қайта ўзгартириш йили


1994 йил


1995 йил


1996 йил


Корхона

лар сони


Мулкчилик

шакли


Корхона

лар сони


Мулкчилик

шакли


Корхона

лар сони


Мулкчилик

шакли


1. Дон маҳсулотлари комбинатлари


36

6

акционерлик

10

акционерлик

20

акционерлик

2. Яккабоғ дон маҳсулотлари комбинати


1

1

жамоа

-

-

-

-

3. Тегирмон заводлари


7

1

жамоа

3

акционерлик

3

акционерлик

4. Нон комбинатлари


6

1

жамоа

5

жамоа

-

-

5. Андижон дон комбинати


1

1

акционерлик

-

-

-

-

6. Нон заводлари


11

3

жамоа

4

жамоа

4

жамоа

7. Шоли заводлари


4

-

-

2

жамоа

2

жамоа

8. Маккажўхорини калибрлаш заводлари


2

-

-

1

жамоа

1

жамоа

9. Дон қабул қилиш корхоналри


24

-

-

8

жамоа

16

жамоа

10. Идиш (тара) тузатиш фабрикаси


1

1

хусусий

-

-

-

-

11. Новвойхоналар ва донни қайта ишлаш саноати ишлаб чиқариш бирлашмалари


2

-

-

1

акционерлик

1

акционерлик

12. Новвойхоналар ва макарон саноати ишлаб чиқариш бирлашмалари


2

1

акционерлик

1

акционерлик

-

-

13. Новвойхона саноати ишлаб чиқариш бирлашмаси


1

1

жамоа

-

-

-

-

14. "Тошкентнонсаноат" ишлаб чиқариш бирлашмаси


4

1

жамоа

1

жамоа

2

акционерлик

15. Тошкент булка-қандолатчилик комбинати


1

-

-

1

акционерлик

-

-

16. "Халқаобод" қишлоқ хўжалиги корхонаси


1

-

-

1

акционерлик

-

-

17. Кичик давлат корхоналари


3

2

жамоа

1

жамоа

-

-

18. Лойиҳа-саноат-қурилиш бирлашмасининг корхоналари ва ташкилотлари


12

2

жамоа

10

акционерлик

-

-

19. Ишлаб чиқариш-техник бутлаш бирлашмаси


1

-

-

1

акционерлик

-

-

20. "Иссиқ нон" дўконлари


45

5

хусусий

20

хусусий

20

хусусий

21. Фирма дўконли кичик новвойхоналар


47

5

хусусий

10

хусусий

32

хусусий

Жами:


212

32

Х

80

Х

101

Х

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 20 июндаги

311-сон қарорига

4-ИЛОВА


"Ўзбексавдо" давлат уюшмасининг "Ўздонмаҳсулот"

корпорациясига бериладиган нон ва нон-булка

маҳсулотлари билан савдо қилишга

ихтисослаштирилган дўконлари

ТАРМОҒИ


Дўконлар сони


Қорақалпоқ Сауда давлат уюшмаси


2

"Андижонсавдо" савдо-ишлаб чиқариш концерни


3

"Бухоросавдо" савдо-ишлаб чиқариш концерни


2

"Жиззахсавдо" савдо-ишлаб чиқариш концерни


-

"Қашқадарёсавдо" савдо-ишлаб чиқариш концерни


2

"Намангансавдо" савдо-ишлаб чиқариш концерни


1

"Навоийсавдо" савдо-ишлаб чиқариш концерни


1

"Самарқандсавдо" савдо-ишлаб чиқариш концерни


4

"Сурхонсавдо" савдо-ишлаб чиқариш концерни


1

"Сирдарйсавдо" савдо-ишлаб чиқариш концерни


2

"Тошкент вилоят савдо" савдо-ишлаб чиқариш концерни


21

"Фарғонасавдо" савдо-ишлаб чиқариш концерни


8

"Хоразмсавдо" савдо-ишлаб чиқариш концерни


1

"Тошкентсавдо" савдо-ишлаб чиқариш концерни


107

Жами


155