язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.01.1996 й. 30-сон "Ўзбекистон гўшт ва сут саноати ("Ўзгўштсутсаноат") давлат-акционерлик уюшмасини бошқаришни такомиллаштириш ва унииг фаолиятини барқарорлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.01.1996 й.

N 30



ЎЗБЕКИСТОН ГЎШТ ВА СУТ

САНОАТИ ("ЎЗГЎШТСУТСАНОАТ") ДАВЛАТ-

АКЦИОНЕРЛИК УЮШМАСИНИ БОШҚАРИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА УНИИГ ФАОЛИЯТИНИ

БАРҚАРОРЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Республика гўшт ва сут саноати корxоналарининг иқтисодий мустақиллиги асосида бозор муносабатларини чуқурлаштириш ҳамда рақобатли иш шароитлари яратиш, сифатли ва турли хил озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва аҳолига сотишни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Қуйидагилар "Ўзгўштсутсаноат" давлат-акционерлик уюшмасининг асосий вазифалари ва фаолият йуналишлари этиб белгилансин:

гўшт ва сут саноати корхоналарининг, чорвачилик саноат комплексларининг, хўжаликлар ва ташкилотларнинг корхоналар ва ташкилотлар молия-иқтисодий, хўжалик ҳамда ижтимоий фаолияти масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;

уюшма таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларни кооперациялашга ҳамда уларнинг келишилган инвестиция сиёсатини амалга оширишга кўмаклашиш,

қайта ишлаш тармоғида ягона илмий-техника сиёсатини ўтказиш, ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш ва янги технологияларни жорий этиш учун молиявий маблағларни жамлаш;

қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер хўжаликлари ва хусусийлаштирилган фермалар билан мол ва сут етказиб бериш юзасидан узоқ муддатли ўзаро фойдали контрактлар тузиш;

хорижий инвесторлар маблағларини жалб этиш, корхоналарнинг ташқи иқтисодий фаолиятига кўмаклашиш;

махсус истеъмолчиларни (ҳарбий қисмлар, даволаш, таълим ва болалар муассасаларини) гўшт ва сут маҳсулотлари билан биринчи навбатда таъминлаш.

5. "Ўзгўштсутсаноат" уюшмасига қуйидагилар тавсия этилсин:

мол ва сут сотиб олиш ва кейинчалик қайта ишлаш ҳамда сотиш учун жамоа аъзолари ва бошқа шахсларнинг бўш маблағлари ҳисобига воситачилик тайёрлов жамиятлари ташкил этиш;

шаҳарларда ва туман марказларида гўшт ҳамда сут маҳсулотлари сотиш бўйича фирма дўконлари ва бошқа савдо тармоқларини кўпайтириш.


6. Шаҳарлар аҳолисини гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлашни янада яхшилаш мақсадида "Ўзгўштсутсаноат" уюшмасига, Корақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоятлар ҳокимликларига бир ой муддатда гўшт ва сут етиштирувчилар билан қайта ишловчилар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан узок муддатли битимлар (шартномалар) тузишни ташкил этишни таъминлаш, бунда чорвачилик хўжаликларини ва фермерларни моддий, техникавий ва молиявий қўллаб-қувватлашни амалда кенг қўлланиш юклансин.

9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ўзгўштсутсаноат" уюшмасига саноат комплекслари ва қайта ишлаш корхоналарининг айланма маблағларини тўлдириш учун 3 йил муддат билан 200 млн. сўм миқдорида фоизсиз ссуда ажратсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 6 апрелдаги 172-сон қарори ўз кучини йуқотган деб ҳисоблансин, 5-банднинг иккинчи хатбоши бундан мустасно.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И Ҳ Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов