Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Корхоналарга (ташкилотларга) фаолиятнинг алоҳида турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.05.1992 й. 240-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 21 майдаги

240-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН




Корхоналарга (ташкилотларга) фаолиятнинг алоҳида

турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган

махсус рухсатномалар (лицензиялар)

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналарга (ташкилотларга) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 14 январидаги қарори билан тасдиқланган рўйхат бўйича фаолиятнинг алоҳида турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) тақдим этиш тартибини йўналтириб туради.


2. Махсус рухсатномалар (лицензиялар) беришга қуйидаги давлат органлари ваколатлидирлар:

Фаолият турлари


Органнинг номи


Курол-яроғ ва унга ўқ-дорилар, ҳимоя воситалари, ҳарбий техника, эҳтиёт қисмлар, агар улар бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, уларга бутловчи элементлар ва приборлар, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материаллар ва махсус асбоб-ускуналарни ишлаб чиқиш, ишлаб чикариш, тузатиш ва сотиш


Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Портловчи моддалар ва улар қўлланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш


Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлиги

Жанговар заҳарловчи моддалар ва улардан ҳимояланиш воситаларини ишлаб чиқариш ва сотиш


Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Ракета-космик комплекслар, алоқа тизимлари ва уларни бошқариш воситаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, тузатиш ва сотиш


Вазирлар Маҳкамаси


Уранни ва бошқа бўлинувчи материалларни қазиб олиш ҳамда улардан тайёрланган буюмларни ишлаб чиқариш, транспортда ташиш, қайта ишлаш, кўмиш ва сотиш


Вазирлар Маҳкамаси

Ягона энеогетика тизимига уланадиган доимий электр станцияларда электр энергияси ишлаб чиқариш


Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги

Портлаш хавфи бўлган ва заҳарли моддаларни транспортда ташиш

Бўшаб қолган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиш, фойдали мақсадда ишлатиш, кўмиш) ва қайта ишлаш


Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Ҳарбий маҳсулотларни намойиш этиш ва реклама қилиш

Ов ва спортга оид ўқ отадиган қуролларни ва улар учун ўқ-дориларни, шунингдек, совуқ қуроллар (пичоқларнинг миллий турларидан бошқа ишлаб чиқариш, тузатиш ва сотиш


Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Нефть ва газни қазиб чиқариш, қайта ишлаш ҳамда сотиш


Вазирлар Маҳкамаси

Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш


Вазирлар Маҳқамаси

Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи ресурслар ва чиқиндиларни тайёрлаш ва қайта ишлаш


Вазирлар Маҳкамаси

Қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик буюмларх тайёрлаш

Радиоактив моддалар ва изотоплардан фойдаланган ҳолда рентген асбоб-ускуналари, приборлар ва жиҳозларни ишлаш, ишлаб чиқариш ва сотиш


Вазирлар Маҳкамаси

Атом энергетикаси объектларини (асбоб-ускуналар, тизимлар ва аппаратураларни), магистраль трубопроводлар, кўприклар, туннелларни, шунингдек, мудофаа объектларини лойиҳалаш, қуриш-монтаж қилиш, ишлатиш ва тузатиш


Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг мудофаа объектлари қисми



Вазирлар Маҳкамаси зарур холларда лицензия бериш учун тегишли бошқарув органлари орқали ўз ҳуқуқини ўтказа олади.

Рўйхатда кўрсатилган фаолият турларининг ҳар бир гуруҳи бўйича алоҳида лицензия расмийлаштириладя.


3. Махсус рухсатнома (лицензия) 1-иловага мувофиқ форма бўйича берилади.


4. Лицензия олиш учун лицензия беришга вакил қилинган органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:

ариза (2-илова)

таъсис ҳужжатлари ёки уларнинг тасдиқланган нусхалари;

лицензия берганлик учун пул тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар;

лицензия бериш учун вакил қилинган тегишли давлат бошқарув органлари томонидан белгиланадиган бошқа ҳужжатлар.

Ҳужжатларни кўриб чиқиш ва лицензия бериш тўғрисидаги масалани ҳал этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун лицензия бериш ваколатига эга бўлган орган ҳисобига аризачи томонидан иккк минг сўм миқдорида пул ўтказилади.


5. Лицензия берганлик учун қуйидаги миқдорларда давлат пошлинаси тўланади:

корхоналар ва ташкилотлар учун 8 минг сўм;

ишловчиларнинг камида 50 фоизини, ногиронлар, Уруш, қуролли Кучлар фахрийлари ёки пенсия ёшига етганлар (пенсионерлар) ташкил қиладиган корхоналар ва ташкилотлар учун, шунингдек, кичик корхоналар учун 4 минг сўм.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 14 январдаги қарори билан кўзда тутилган фаолият турлари билан шуғулланувчи давлат корхоналари ва ташкилотларига улар учун давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан белгиланган ишлаб чиқариш ихтисосига мувофиқ лицензиялар ариза берилган вақтдан бошлаб 15 кун муддатдан йиғим ва давлат пошлинаси тўламасдан, берилади.


Соғлиқни сақлаш органлари, тиббий ёрдам кўрсатувчи ҳамда соғломлаштириш ва бошқа болалар, ўсмирлар ва ёшлар лагерларини ташкил этиш фаолиятини текин амалга оширувчи бошқа муассасалар давлат пошлинаси тўлашдан озод этиладилар.

Тўланган давлат пошлинаси:

лицензиялар давлат бошқарувининг республика органлари томонидан берилганда  республика бюджетига;

лицензиялар ҳокимликлар томонидан барилганда тегишли маҳаллий бюджетга ўтказилади.


6. Лицензия бериш (бермаслик) ҳақидаги қарор тўғри расмийлаштирилган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 30 кундан кечмкмасдан қабул қилинади.

Лицензия бериш учун вакил қилинган орган тегишли равишда расмийлаштирилмаган, шунингдек, амалдаги қонунчилик талабларига ва мазкур Низомга мувофиқ келмаган ҳужжатлар топширилган ҳолларда лицензиялар беришни рад этиш ҳуқуқига эгадир.

Бошқа сабабларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ бўлмаган сабабларга кўра лицензиялар беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги қарор асосланган бўлиши ва ариза берувчига ёзма шаклда юборилиши керак.

Ҳужжатлар ариза берувчи томонидан қайта расмийлаштирилган тақдирда улар 15 кун муддат ичида такроран кўриб чиқилади.


7. Лицензия бериш учун вакил қилинган орган зарур ҳолларда тегишли хулосаларни тайёрлаш учун меҳнат шартномалари бўйича ҳақ тўлаган ҳолда экспертларни жалб қилиш ҳуқуқига эгадир.


8. Лицензия беш йил муддатга берилади. Ариза берувчининг асосли илтимоси бўйича лицензиянинг амал қилиш муддати, белгиланган миқдорда тегишли пошлина тўланган ҳолда, яна шунча муддатга узайтирилиши мумкии. Лицензия муддатини узайтириш ёзма шаклда тасдиқланади.


9. Фаолият кўрсатиш учун берилган лицензия уни берган орган томонидан қуйидаги ҳолатларда бекор қилиниши мумкин:


а) агар лицензия олиш учун тақдим этилган материалларда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар мавжудлиги аниқланса;

б) агар корхона (ташкилот) томонидан фаолият кўрсатиш учун лицензияда берилган шартлар бажарилмаса;

в) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган бошқа ҳолларда.


10. Тегишли фаолият тури учун берилган лицензияни бекор қилиш учун асослар аниқланган тақдирда лиценэияни берган орган корхона, ташкилотга бузилишларни бартараф этиш тўғрисида ёзма кўрсатма беради.

Агар корхона, ташкилот ёзма кўрсатма олгандан сўнг 30 кун муддат ичида фаолият учун берилган лицензияни бекор қилишга асос бўладиган бузилишларни бартараф этмаса, лицензия берган орган уни бекор қилади ва тегишли фаолият тўхтатилишя керак бўлган муддатни тайинлайди.


11. Лицензия берган орган 3 кун муддат ичида фаолият кўрсатиш учун берилган лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарор нусхасини корхонага, ташкилотга ва рўйхатдан ўтказилган жойдаги ҳокимликларга жўнатади.


12. Корхона, ташкилот фаолият кўрсатиш учун берилган лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарор нусхасини олгандан сўнг 30 кун муддат ичида қарорни бекор қилиш ва зарарни ундириш учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир.


13. Ариза берувчи лицензия бермаслик ёки унинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарор юзасидан республика судларига ёки ҳакамлик судларига шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.


























Время: 0.1878
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск