ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / ННТни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолиятига доир қўлланма / 3-боб. ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш /

ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

             

НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРНИ ДАВЛАТ

РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ЖАРАЁНИ



Нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этишга доир

ташкилий тадбирлар

ННТни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни тайёрлаш

Фирма номини бериш

Эмблемани рўйхатдан ўтказиш

Нодавлат нотижорат ташкилоти жойлашадиган

ерни танлаш ва ижара шартномаси тузиш

ННТ фаолиятини молиялаштириш манбалари

тўғрисидаги декларация

Рўйхатга олиш йиғимини тўлаш

Ҳужжатларни рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этиш

ННТни давлат органларида рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомили

Барча мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидаги корхоналар

ва ташкилотларни ягона давлат регистрига киритиш



Демак, Сиз нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этишга қарор қилдингиз, лекин бу ишни қай тарзда амалга оширишни билмайсиз, бундай ташкилотларни ташкил этиш тартибини белгиловчи қонун ҳужжатлари билан таниш эмассиз. Сиз ННТни тузишни ва рўйхатдан ўтказишни истайсиз, лекин ишни нимадан бошлаш ҳақида тасаввурга эга эмассиз. Шу боис ННТни шакллантиришда сизга ёрдам бериши мумкин бўлган аниқ тадбирлар рўйхатини ҳавола этамиз.



Нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этишга

доир ташкилий тадбирлар


Биринчи галда, Сизнинг рўйхатдан ўтказиш жараёни доирасида қиладиган ишингиз, бўлғуси нодавлат нотижорат ташкилоти аъзоларининг умумий йиғилишини чақириш бўйича ташкилий тадбирни ўтказишдан иборат бўлиб, унинг кун тартибида албатта ННТни ташкил этиш, таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш, раҳбарлик қилувчи ва назорат-тафтиш органларини сайлаш масалалари акс эттирилиши керак. Агар ННТ кўпроқ сонли аъзолардан иборат этиб тузилаётган бўлса, конференция чақириш зарур бўлиб, унда бўлғуси аъзоларнинг маълум сонидан муайян квота бўйича вакиллар (айтайлик, ташкилотнинг ҳар бир туман бўйича 10 нафар аъзосидан биттадан вакил) ҳозир бўлади.

Бундан ташқари, йиғилиш ўтказилгунга қадар нодавлат нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрловчи ишчи гуруҳини тузиш зарур. Таъсис ҳужжатларининг лойиҳаларини ННТ аъзоларининг умумий йиғилиши кўриб чиқишига тақдим этиш мумкин бўлиши учун шундай қилиш керак бўлади.

Сиз умумий йиғилишда ННТнинг номини, унинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини танлашга, жойлашадиган ери, уставнинг асосий қоидалари, муассислар таркиби, раҳбар органларни сайлаш ва уларнинг ваколатларини белгилашга ҳамда ташкилий тадбирларни аниқлаб олишга тааллуқли энг муҳим масалаларни ҳал этишингиз зарур.

Умумий йиғилишда (конференцияда) муҳокама қилинадиган барча масалаларни йиғилиш баённомасига киритиш лозим бўлиб, у тузилаётган ташкилотнинг барча иштирокчилари ёхуд уларнинг ваколатли вакиллари томонидан

...
Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск