ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / ННТни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолиятига доир қўлланма / 4-боб. ННТ шуъба корхонасини рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомили /

Нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан шуъба корхонанинг ташкил этилиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

            

НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТ ТОМОНИДАН

ШУЪБА КОРХОНАНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ



ННТ тўғрисидаги Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари жумласига уставда белгиланган вазифаларни бажариш учун тадбиркорлик тузилмаларини ташкил этиш ҳуқуқи киради. Бунда биринчи навбатда гап ўзига мулкдор томонидан бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи берилмаган шуъба тузилмаси ҳақида бормоқда.

Шуъба корхонани ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари шундаки, биринчидан, қонун ҳужжатларида шуъба корхона устав жамғармасининг энг кам миқдори белгиланмаган, шу сабабли, бундай миқдор танланган ташкилий-ҳуқуқий шаклга (масъулияти чекланган жамият, акциядорлик жамияти ва бошқаларга) қараб белгиланади, иккинчидан, шуъба корхонани таъсис этиш учун унинг муассисининг (мулкдорининг) фақат қарори бўлиши зарур.

Шу тариқа, ННТнинг раҳбар органи шуъба корхонани таъсис этиш тўғрисида тегишли буйруқ ёки қарор чиқариши кифоя қилади. Муассис фақат шуъба корхонанинг уставини тасдиқлаши ва унинг раҳбарини тайинлаши лозим, муассис ва шуъба корхона ўзаро муносабатларининг қолган масалалари муассиснинг танловига кўра ёхуд уставда, ёки бошқа ҳужжатларда: муассис ва шуъба корхона ўртасидаги шартномада ёки муассиснинг кейинги буйруқларида белгилаб қўйилиши мумкин. Лекин бу шартлар уставда назарда тутилган бўлиши керак, муассис ва шуъба корхона ижроия органининг ўзаро муносабатлари тартиби олдиндан назарда тутилмоғи лозим, акс ҳолда, кейинчалик бу улар ўртасида низолар келиб чиқишига замин яратиши мумкин.

Масалан, шуъба корхона унинг муассиси, яъни нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан рўйхатдан ўтказилаётганда дастлаб шуъба корхонанинг бўлғуси молиявий мажбуриятлари белгиланмаган эди. Чунки унга фаолиятини иқтисодий жиҳатдан барқарорлаштирилиши учун вақт берилган эди. Шуъба

...
Время: 0.0085
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск