ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / ННТни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолиятига доир қўлланма / 6-боб. ННТ фаолиятини текшириш ва амалдаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги /

ЎзР хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

                

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ФАОЛИЯТИНИ

ТЕКШИРИШНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ



Ушбу қўлланмада ННТни назорат қилувчи органлар вакиллари билан ўзаро муносабатларидан келиб чиқадиган барча ҳолатлар юзасидан маслаҳат беришнинг иложи йўқ. Назаримизда, текширувчи орган ходими билан учрашиш ҳолатининг ўзи ташкилотингиз фаолиятидаги қайсидир муаммолари текшириш сабаби бўлганидан далолатдир. Давлат органларида амалдаги қонун ҳужжатларига риоя қиладиган билимли ва диёнатли одамлар ишлашига қарамасдан, афсуски, уларнинг мутлақо акси бўлган тоифадаги амалдорлар ҳам мавжуд.

Ушбу бўлимда ННТ ходимларининг текширувлар ўтказиш жараёнидаги хулқ-атвори мисолларини назарда тутишга ҳаракат қиламиз. Текширувчи органлар ходимлари билан ўзаро меъёрли муносабатларда бўлиш муҳим жиҳат ҳисобланади. Шу боис, Сиз тарафлар йўл қўйиши мумкин бўлган хатоларни тузатишга тўғри келмаслиги учун текшириш жараёнида фаол иштирок этишингиз лозим бўлади. Ўзингизни хушмуомала ва муносиб равишда тутинг. Гоҳида ташкилот фаолиятидаги қоидабузарликлар эмас, балки текширувчининг текширилаётган шахс билан муносабатларидаги хатолар салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

“Текшириш” атамаси нимани англатади?

Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Қонуни 3-моддасига биноан хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қонунлар ҳамда ўз фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари қандай бажарилаётганлигини назорат қилувчи органларнинг бир марта назорат қилиши текшириш ҳисобланади.

Давлат органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини назорат қилиш ҳуқуқи, бундай назорат турлари, даврийлиги, муддатлари, принциплари тўлалигича “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган.

Бошқача қилиб айтганда, текшириш - бу ташкилотингиз фаолиятини давлат органлари томонидан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ўрганишдир.

Ўзбекистон қонун ҳужжатларида хўжалик юритувчи субъектларни текширишни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга кенг ўрин ажратилган.

1997 йилдан бошлаб назорат қилувчи органлар фаолиятини тартибга солиш мақсадида давлат органлари томонидан юридик шахсларнинг текширувини ўтказиш масалалари юзасидан мамлакатимизда қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, улар кейинчалик такомилига етказилган.

2000 йил 25 майда Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг қабул

...
Время: 0.0090
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск