ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Нотижорат ҳуқуқ бўйича хрестоматия / I. Халқаро ҳужжатлар ва Европа мамлакатларида уюшиш эркинлиги ҳуқуқини тартибга солувчи тегишли нормалар (стандартлар) /

Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Конвенция (Рим, 1950 йил 4 ноябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ВА АСОСИЙ ЭРКИНЛИКЛАРИНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ КОНВЕНЦИЯ (14)


Рим, 1950 йил 4 ноябрь


(21.09.1970 й., 20.12.1971 й., 01.01. ва 06.11.1990 й.,

11.05.1994 й. даги ўзгартишлари билан)

ЕТS N 005



1, 4, 6, 7, 9, 12, 13-сонли Протоколларнинг тегишли

моддаларига мувофиқ ушбу Протоколларнинг моддалари

Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш

тўғрисидаги Конвенцияга қўшимча моддалар ҳисобланади.


Ушбу Конвенцияга 11.05.1994 й. 11-сон Протокол

билан ўзгартишлар киритилган



Муқаддима

1-модда. Инсон ҳуқуқларига риоя этиш мажбурияти

I бўлим. Ҳуқуқлар ва эркинликлар

II бўлим. Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа Суди

III бўлим. Турли қоидалар



Ушбу Конвенцияни имзолаган, Европа Кенгаши аъзоси бўлган Ҳукуматлар,

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясини эътиборга олиб,

бу Декларация ўзида эълон қилинган ҳуқуқларнинг ялписига ва самарали тан олиниши ҳамда амалга оширилишини таъминлаш мақсадига эга эканлигини ҳисобга олиб,

Европа Кенгашининг мақсади унинг аъзолари ўртасида муштарак бирликка эришишдан ҳамда бу мақсадга эришиш воситаларидан бири инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш ва ривожлантиришдан иборатдир деб ҳисоблаган ҳолда,

адолат ва ялпи тинчликнинг асоси бўлган ҳамда уларга риоя этиш, бир томондан, чинакам демократик сиёсий тузум орқали ва, иккинчи томондан, ялпи тушуниш ва ўзлари тарафдор бўлган инсон ҳуқуқларига риоя этиш орқали энг яхши тарзда таъминланадиган асосий эркинликларга ўзларининг ниҳоят даражада содиқ эканликларини тасдиқлаган ҳолда,

ягона интилиш билан ҳаракат қилаётган ҳамда сиёсий анъаналар, ғоялар, ҳуқуқ эркинлиги ва устунлиги ягона меросига эга бўлган Европа давлатлари Ҳукуматлари сифатида Умумжаҳон декларациясида баён қилинган ҳуқуқлардан айримларининг биргаликда амалга оширилишини таъминлаш йўлида дастлабки қадамларни қўйишда қатъият қилган ҳолда,

қуйидагилар ҳақида келишиб олдилар:



1-модда. Инсон ҳуқуқларига риоя этиш мажбурияти


Мўътабар Аҳдлашувчи Томонлар ўз юрисдикциялари остидаги ҳар бир кишига ушбу Конвенциянинг I бўлимида белгиланган ҳуқуқлар ва эркинликларни таъминлайдилар.



I БЎЛИМ. ҲУҚУҚЛАР ВА ЭРКИНЛИКЛАР


2-модда. Яшаш ҳуқуқи

3-модда. Қийноқларнинг тақиқланиши

4-модда. Қуллик ва мажбурий меҳнатнинг тақиқланиши

5-модда. Эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи

6-модда. Адолатли суд муҳокамасига бўлган ҳуқуқ

7-модда. Фақат қонун асосида жазолаш

8-модда. Шахсий ва оилавий ҳаётнинг ҳурмат қилиниши ҳуқуқи

9-модда. Фикрлаш, виждон ва дин эркинлиги

10-модда. Фикрни ифодалаш эркинлиги

11-модда. Йиғинлар ва уюшмалар эркинлиги

12-модда. Никоҳ тузиш ҳуқуқи

13-модда. Ҳуқуқий ҳимоянинг самарали

воситасига бўлган ҳуқуқ

14-модда. Камситишнинг тақиқланиши

15-модда. Фавқулодда вазиятларда мажбуриятларга

риоя этишдан четга чиқиш

16-модда. Чет элликлар сиёсий фаолиятининг чекланиши

17-модда. Ҳуқуқларни суиистеъмол қилишнинг тақиқланиши

18-модда. Ҳуқуқлар хусусида чеклашлардан

фойдаланиш чегаралари



2-модда. Яшаш ҳуқуқи


1. Ҳар бир шахснинг яшаш ҳуқуқи қонун билан қўриқланади. Ҳеч ким қонунга биноан ўлим жазоси назарда тутилган жиноятни содир этганлик учун суд томонидан шундай жазо тўғрисидаги ҳукм ижро этилишидан бошқача тарзда қасддан ҳаётдан маҳрум

...
Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск