ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Нотижорат ҳуқуқ бўйича хрестоматия / II. Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг уюшиш эркинлигига тааллуқли ишлар бўйича қарорлари /

Cоциалистик партия ва бошқалар Туркияга қарши (1992 йил 31 декабрдаги 21237/93-сонли ариза, Катта палатанинг 1998 йил 25 майдаги қарори)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

СОЦИАЛИСТИК ПАРТИЯ ВА БОШҚАЛАР

ТУРКИЯГА ҚАРШИ



1992 йил 31 декабрдаги 21237/93-сонли ариза

Катта палатанинг 1998 йил 25 майдаги қарори



ИШ ҲОЛАТЛАРИНИНГ ҚИСҚАЧА БАЁНИ


А. Асосий фактлар


Биринчи арз қилувчи, Социалистик партия (СП) 1988 йил 1 февралда ташкил қилинган бўлиб, 1992 йил  октябрида  Конституциявий суд қарори билан тарқатиб юборилган. Иккинчи ва учинчи арз қилувчилар, жаноб Илхан Кирит ва жаноб Догу Перинчек, тегишли равишда партия раиси ва собиқ раиси бўлганлар. Улар Истанбулда истиқомат қиладилар.

Партия ташкил этилганидан кейин икки ҳафтадан сўнг Бош прокурор партияни тарқатиб юбориш талаби билан Конституциявий судга мурожаат қилиб, партия дастурига асосан мамлакатда пролетариат диктатурасини ўрнатишга интилаётганини таъкидлаган. Конституциявий суд талабни асосли эмас деб рад қилди. Унинг фикрича, партиянинг дастурда баён қилинган сиёсий мақсадлари Конституцияга зид бўлмаган. Бош прокурор иккинчи маротаба Конституциявий судга мурожаат қилган. СП эълон қилган материаллар ва унинг раҳбарларининг баёнотларига, шу жумладан парламент сайлови бўйича сайлов кампанияси пайтидаги чиқишларига асосланиб, у партия фаолияти давлатнинг ҳудудий яхлитлиги ва миллатнинг бирлигига путур етказишга қаратилганини, бу эса Конституциянинг бешта моддаси ва 2820-сонли (Сиёсий партиялар тўғрисидаги) Қонуннинг учта моддаси бузилиши ҳисобланишини таъкидлаган. Конституциявий суд 1992 йил 25 октябрда эълон қилинган 1992 йил 10 июлдаги ўз қарорида СПни тарқатиб юборилишини эълон қилган. Бу ipso jure СП мол-мулки мусодара қилиниши ва Ғазначиликка топширилишига, шунингдек партия раҳбарлари бундай лавозимни келгусида эгаллаши тақиқланишига сабаб бўлган.


B. Суд қарори


Комиссия арз қилувчиларнинг шикоятини кўриб чиқиб, Конвенциянинг 11-моддаси бузилиши мавжудлиги ҳақида қарор қилди. Комиссия ишни Судга 1997 йил 27 январда топширди. Суд кўриб чиқилган аралашув кескин бўлган деб қарор қилди: СП партия раисининг ҳукумат томонидан бўлган аралашувни оқлаши мумкин бўлган ҳеч қандай изоҳсиз баёнотлари асосида зудлик билан ва ортга қайтмас тарзда тарқатиб юборилган. Кўриб чиқилаётган баёнотлар зўравонликка, ғалаёнга чақирувлардан иборат бўлмаган ва бирон-бир тарзда демократик принципларга зид бўлмаган. Гарчи партиянинг сиёсий дастурида Туркияда федерал тизим ўрнатиш мақсади бўлса ҳам, Туркия ҳукумати дастур мавжуд принциплар ва давлат тузумига тўғри  келмайди деб ҳисоблагани у демократик қоидаларга тўғри келмаганлигини англатмайди. Сиёсий дастурларнинг хилма-хиллиги, башарти улар демократиянинг ўзига зарар келтирмасдан давлатдаги мавжуд тартибни шубҳа остига қўйса ҳам, демократия учун муҳимдир.


Иш якуни: Конвенциянинг 11-моддаси бузилиши ҳолати мавжуд бўлган.



СУД ҚАРОРИДАН КЎЧИРМА (21)



...
Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск