ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Нотижорат ҳуқуқ бўйича хрестоматия / II. Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг уюшиш эркинлигига тааллуқли ишлар бўйича қарорлари /

Туркия бирлашган коммунистик партияси ва бошқалар Туркияга қарши (1992 йил 7 январдаги 19392/92-сонли ариза, Катта палатанинг 1998 йил 30 январдаги қарори)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТУРКИЯ БИРЛАШГАН КОММУНИСТИК ПАРТИЯСИ

ВА БОШҚАЛАР ТУРКИЯГА ҚАРШИ



1992 йил 7 январдаги 19392/92-сонли ариза

Катта палатанинг 1998 йил 30 январдаги қарори



А. Асосий фактлар


Туркия Бирлашган коммунистик партияси 1990 йилда ташкил қилинган пайтдан эътиборан ҳукумат бир қанча мулоҳазаларига кўра уни тугатишга ҳаракат қилган. Хусусан, ҳукумат фикрига биноан, партия бир ижтимоий қатламнинг бошқаларига нисбатан устун бўлишига интилмоқда, ўзини аввал тугатилган сиёсий партиянинг вориси деб эълон қилмоқда, ноқонуний равишда ўз номига "коммунистик" сўзини киритган, шунингдек давлатнинг ҳудудий яхлитлигини бузмоқда. Туркиянинг миллий судлари Туркия Бирлашган коммунистик партиясини тугатиш тўғрисида қарор чиқариб, бунинг оқибатида Туркия Бирлашган коммунистик партияси раҳбарларига бошқа ҳар қандай сиёсий гуруҳ таркибида шу каби фаолият билан шуғулланиш тақиқланган.


B. Суд қарори


Европа суди қарор қиладики, сиёсий партиялар демократия лозим даражада амал қилиши учун зарур бўлган ва ИҲЕС (Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди) 11-моддаси таъсири остига тушадиган уюшиш шаклларидан бири ҳисобланади. Гарчи ҳукуматнинг Туркия Бирлашган коммунистик партияси фаолиятига аралашуви қонунда назарда тутилган ва ҳа??оний мақсадга эришишга (миллий хавфсизликни ҳимоя қилишга) қаратилган бўлса ҳам, бу аралашув "демократик жамиятда зарур" бўлмаган, чунки:

- Туркия Бирлашган коммунистик партияси ўз Устави ва дастурига асосан ўз фаолиятини бошлашга улгурганига қадар тугатилган;

- Туркия Бирлашган коммунистик партияси номи танлангани аслида жамият ва давлатга ҳақиқий хавф туғдиришининг бошқа аниқ далиллари бўлмаганида партияни тугатиш каби кескин чора кўришни оқлай олмайди;

- сиёсий партия аҳолининг муайян қатлами, хусусан курдлар аҳволини ошкора муҳокама қилишга ҳаракат қилганлиги учунгина партиянинг мавжуд бўлишига тўсқинлик қилишга асослар бўлмаган;

- Туркия Бирлашган коммунистик партияси Туркияда террорчилик муаммолари учун жавобгар эканлигининг далиллари бўлмаган.


Иш якуни: Конвенциянинг 11-моддаси бузилиши ҳолати мавжуд бўлган.




СУД ҚАРОРИДАН КЎЧИРМА (20)



ҲУҚУҚ МАСАЛАЛАРИ


I. Конвенция 11-моддаси бузилганлиги тахмини ҳақида


18. Арз қилувчилар таъкидлаганларки, Туркия Бирлашган коммунистик партияси ("ТВКР" [Turkiye Birlesik Komunist Partisi]) тарқатилгани, шунингдек унинг раҳбарлари  жаноб Саргин ва жаноб Ягчи учун бошқа ҳар қандай сиёсий партияларда шу каби лавозимларни эгаллаш тақиқлангани уларнинг Конвенция 11-моддасида кафолатланган уюшиш эркинлиги ҳуқуқининг бузилиши ҳисобланади.



А. 11-модданинг қўлланилиши


1. Тарафларнинг далиллари


(а) Ҳукумат


19. Ҳукумат билдиришича, 11-модда ҳар қандай ҳолатда сиёсий партияларга нисбатан қўлланила олмайди. Агар ўз Устави ва дастурида партия давлатнинг конституциявий тартибига тажовуз қилса, у ҳолда суд Конвенция қўлланилмаслиги тўғрисида (rations material) қарор чиқариши ёки 11-модданинг ўрнига 17-моддани қўллаши керак.

Конвенцияни шунчаки юзаки ўрганишнинг ўзи кўрсатадики, на 11-модда, на бошқа бирор модда сиёсий партияларга оид кўрсатмалар ёки давлатларнинг конституциявий тузилмалари ҳақидаги изоҳларни ўз ичига олмайди. Шуни таъкидлаш муҳимки, сиёсий бирлашмалар ҳақида эслатма фақат 1-баённомада (3-модда) мавжуд бўлиб, у умуман давлат мажбуриятларини кўрсатиб, жисмоний шахсларнинг ҳеч қандай ҳуқуқларини назарда тутмайди.

Миллий конституцияларда уюшиш эркинлиги намоён бўлиши сифатида кўриладиган бошқа уюшиш шаклларидан фарқли ўлароқ, сиёсий партияларга оид нормалар одатда асосий конституциявий тузилмаларга тааллуқли қисмда жойлашади. Масалан, Германия, Дания, Испания, Франция, Италия ва Грецияда айнан шундай йўл тутилган.


20. ТВКРнинг Устави ва дастури Туркиянинг асосий конституциявий принципларига тўғри келмайди. ТВКР "коммунистик" номини ўзига танлаб, шу тариқа Туркиянинг сиёсий ва ҳудудий яхлитлигига путур етказадиган қўпорувчилик таълимоти ва тоталитар сиёсий мақсадни рукач қилиб мамлакатнинг секуляризм принципи каби оммавий ҳуқуқи асосий принципларини хавф остига қўйди. "Коммунизм" охир-оқибатда ҳокимиятни қўлга киритишни назарда тутади ва нафақат Туркияда, балки Европа Иттифоқига аъзо бўлган бошқа давлатларда ҳам йўл қўйилмайдиган сиёсий тартиб ўрнатиш вазифасини ўз олдига қўяди. Бундан ташқари, муайян номлардан фойдаланиш Ғарбнинг бошқа ҳуқуқий тизимларида

...
Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск