ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Нотижорат ҳуқуқ бўйича хрестоматия / II. Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг уюшиш эркинлигига тааллуқли ишлар бўйича қарорлари /

Юнг, Жеймс ва Вебстер (Young, James and Webster) Бирлашган Қиролликка қарши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЮНГ, ЖЕЙМС ВА ВЕБСТЕР (YOUNG, JAMES AND WEBSTER)

БИРЛАШГАН ҚИРОЛЛИККА ҚАРШИ



7601/76; 7806/77 (1981) ECHR 4

1981 йил 13 август



ИШ ҲОЛАТЛАРИНИНГ ҚИСҚАЧА БАЁНИ


А. Асосий фактлар


1975 йилда арз қилувчилар Буюк Британия Темир йўллар жамиятида (бундан буён “Бритиш Рейл” деб юритилади) ишлаганлар. Ўша йили бу жамият учта касаба уюшмаси билан “closed shop” битимини имзолаган, бу ўша пайтдан бошлаб шу каби ишни улардан бирида иштирок этишга боғлиқ қилиб қўйган. Ушбу шартга риоя этишни рад қилган арз қилувчилар 1976 йилда ишдан бўшатилган. Арз қилувчиларни ишдан бўшатиш вақтида 1974 йилда қабул қилинган ва 1976 йилда ўзгартирилган Касаба уюшмалари ва ишлаб чиқариш муносабатлари тўғрисидаги қонунга кўра, ёлланган ходимни “closed shop” ҳолатида касаба уюшмаси ишида қатнашишни рад этгани учун ишдан бўшатиш суиистеъмоллик сифатида кўрилмас эди, ўз диний эътиқодлари сабабли ҳар қандай касаба уюшмасига киришни ихтиёрий равишда рад қилиш ҳоллари бундан мустасно. Арз қилувчиларнинг сабаблари охирги тоифа остига тушмаганлиги учун арз қилувчилар ўз ҳуқуқларини ноқонуний бўшатиш сабабларига кўра судда ҳимоя қила олмас эдилар.


B. Суд қарори


Суд ишдан бўшатишни ИҲЕК 11-моддасида эълон қилинган йиғинлар ва уюшиш эркинлиги ҳуқуқи нуқтаи назаридан ўрганиб чиқди. Уюшиш эркинлиги ҳуқуқи касаба уюшмаси аъзоси бўлиш талабига риоя этмасликдан иборат турдош ҳуқуқини муқаррар равишда вужудга келтирганлигини аниқлаш масаласига келганда, Суд ҳисоблайдики, Конвенцияда мажбурий аъзолик ҳақидаги умумий норма онгли тарзда тушириб қолдирилган бўлса ҳам, бундан ИҲЕК 11-моддасига мос бўлмаган касаба уюшмасига киришдан иборат ҳар бир ва ҳар қандай мажбурият келиб чиқмайди. У қайд этдики, яшаш учун маблағ йўқотилишига сабаб бўладиган ишдан бўшатилиш хавфи мажбурлашнинг жуда жиддий шакли ҳисобланади. Мазкур ҳолатда бу ўз вазифаларини бажаришни бошлашдан олдин муайян касаба уюшмасига киришга мажбур бўлган ёлланган ходимларга нисбатан бўлган. Суднинг фикрига кўра, бундай турдаги мажбурлов уюшиш эркинлиги моҳиятига тегишли бўлиб, ИҲЕКнинг 11-моддаси бузилиши ҳисобланган.



СУД ҚАРОРИДАН КЎЧИРМА (26)



I. АСОСИЙ ҲОЛАТЛАР ВА ИЧКИ ҲУҚУҚ


А. “Closed shop” битимлари ва ишдан бўшатиш


Умуман


13. Аслида “closed shop” битими  бу бир ёки ундан ортиқ касаба уюшмалари ва бир ёки ундан ортиқ иш берувчилар ёки иш берувчилар уюшмалари ўртасидаги битим ёки келишув натижасида қайсидир муайян тоифадаги ходимлар амалиётда муайян касаба уюшмаси аъзолари ҳисобланиши ёки бўлишлари лозим бўлган корхона ёки иш жойидир...


(...)


15. 1971 йилга қадар меҳнат шартномаси тарафларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари асосан умумий ҳуқуқ билан тартибга солинарди. Асосли ишдан бўшатиш ҳолларини эътиборга олмаганда ходимни ҳатто сабабсиз ишдан бўшатиш ўз вақтида хабардор қилингани тақдирда қонуний ҳисобланарди...


(...)


1971 йилдаги Ишлаб чиқариш муносабатлари тўғрисидаги қонун


(...)


17. ...1971 йилдаги қонун хизматчиларга (айрим истиснолар билан) ишдан адолатсиз бўшатилмаслик ҳуқуқини берди. Ходимни сабабсиз ишдан бўшатиш, ҳатто у ўз вақтида хабардор қилинган тақдирда ҳам, ноқонуний бўлиб қолди...


(...)


...
Время: 0.0165
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск