ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Нотижорат ҳуқуқ бўйича хрестоматия / IV. Таҳлилий мақолалар /

Уюшиш эркинлигига чеклашлар белгилашнинг қонунийлигини таҳлил қилиш схемаси (Ли Айриш, Қисқартма)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

УЮШИШ ЭРКИНЛИГИГА ЧЕКЛАШЛАР

БЕЛГИЛАШНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИНИ

ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ СХЕМАСИ


(Қисқартма)



Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги прецедент ҳуқуқи

Прецедент ҳуқуқини таҳлил қилиш

“Аралашув” нима ўзи?

Қонунда ёзилган” тушунчаси нимани англатади?

Қонуний мақсадлар” нима?

“Демократик жамиятдаги зарур” нимани англатади?

ФСҲХП доирасидаги демократия

Тартиб-таомил стандартлари

Юридик шахслар

ИҲЕС прецедентларини ФСҲХПга қўллаш



Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги прецедент ҳуқуқи


Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги шартномалар қоидаларида назарда тутилган ҳуқуқлар уларнинг шартларига мувофиқ юридик шахсларга эмас, жисмоний шахсларга нисбатан қўлланилади. Бинобарин, жисмоний шахслар уюшиш эркинлиги ҳуқуқидан фойдалансаларда, НҲТ сингари юридик шахсларнинг шундай ҳуқуқлардан фойдалана олишлари мумкинлиги аниқ эмас. Битта муҳим истисно мавжуд: касаба уюшмалари. ХМТ ҳомийлиги остида тузилган қатор кўп томонлама шартномаларга мувофиқ жисмоний шахслар нафақат касаба уюшмаларини тузиш ва уларга кириш ҳуқуқига, балки касаба уюшмаларининг ўзлари ҳам муайян ҳуқуқларга эгадирлар. Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги мазкур шартномаларнинг кучи НҲТларга татбиқ этиладими, татбиқ этилса қай тарздалиги масаласи, бинобарин, бошқа ноҳукумат ташкилотларига нисбатан асосий масала ҳисобланади.

Аввалги прецедентлар уюшмалар тузиш ҳуқуқини кенг талқин қилишни қабул этишга ёрдам бермади ва уюшиш эркинлиги ҳуқуқи инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро-ҳуқуқий шартномалар қабул қилинган пайтдан бери ўтган вақт мобайнида етарлича эътибор топмади. Вазият 1998 ва 1999 йилларда ўзгарди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг ўз моҳиятига кўра инқилобий қарорлари қатъий белгиладики, халқаро ҳуқу??а мувофиқ қонуний рўйхатга олинган уюшмаларни тузиш ҳуқуқи мавжуд, тузилгандан кейин бундай ташкилотлар кенг ҳуқуқий ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

“Туркия Бирлашган Коммунистик партияси ва бошқалар Туркияга қарши” ишида жиддий ўзгариш юз берди, у бўйича қарор 1998 йил январида қабул қилинди. Бирор-бир ғайриқонуний ҳаракатларга қўшилмаган сиёсий партияни мамлакат маъмурлари партия давлатнинг конституциявий тузумига қарши қўпорувчилик фаолиятини олиб боряпти деб

...
Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск