ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Нотижорат ҳуқуқ бўйича хрестоматия / IV. Таҳлилий мақолалар /

Халқаро ҳуқуқ ва фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлашга доир суд амалиёти (Жереми Макбрайд, 2005 йил, март)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ВА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ДОИР СУД АМАЛИЁТИ



Жереми Макбрайд


2005 йил март



Жереми Макбрайд, Бирмингем университети, "Инсон ҳуқуқлари: Назария ва амалиёт" Дастури директори; шунингдек INTERIGHTS, Раис ўринбосари.


Кириш


Фуқаролар уюшиш эркинлиги ҳуқуқига эга бўлгани ҳолда биргаликда тўпланиш ва ўзларининг умумий манфаатларини биргаликда ифодалаш, илгари суриш, кўзлаш ва ҳатто ҳимоя қилиш имкониятига эга. Барча давлат органларининг ушбу эркинликни ҳурмат қилиши ва барча ижтимоий кучларнинг унга оғишмай риоя қилиши нафақат демократик жамият қарор топиши даврида, балки яратилган демократия соғлом бўлиши ва равнақ топиши учун муҳим аҳамиятига эга. Демократиянинг ривожланиши жараёни бошланишида сиёсий партия одатда демократик тамойилларнинг асосий ифодаловчиси ҳисобланишига қарамай, демократиянинг яшовчанлиги меҳнат фаолияти ва у ёки бу ташкилотларга мансуб фуқароларнинг шахсий интилишларини шунчаки рўёбга чиқариш билан боғлиқ ҳуқуқлардан ташқари маданият, дам олиш, спорт, ижтимоий ва мурувват ёрдами сингари ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида ўз манфаатларини рўёбга чиқариш учун ижтимоий кучларнинг барча кенг кўлами кураш олиб боришига ҳам боғлиқ. Бундай туб демократик пойдеворнинг яратилиши Европа Кенгаши, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти учун биринчи даражали аҳамиятга эга ва шу сабабли уюшиш эркинлигини кафолатловчи қоидалар мазкур ташкилотлар томонидан қабул қилинган кўпгина ҳужжатларда акс этганлиги ажабланарли эмас.

Мазкур бобда уюшиш эркинлиги билан боғлиқ халқаро кафолатларнинг хусусияти ва ҳажми кўриб чиқилади. Боб бошида мазкур кафолатлар мустаҳкамланган турли ҳужжатлар кўриб чиқилиб, сўнгра уюшиш эркинлигини зарур тарзда рўёбга чиқаришни назорат қилиш ваколатига эга бўлган органлар томонидан "уюшма" тушунчасининг талқин қилиниши муҳокама этилади ҳамда мазкур органлар томонидан биринчи даражали деб эътироф этилган уюшиш эркинлигининг турли жиҳатлари кўриб чиқилади. Бунга уюшиш эркинлигига эга бўлган шахсларнинг турли тоифалари қамрови даражаси, шунингдек уюшмаларнинг мақсадлари номақбул деб баҳоланиши мумкин бўлган ҳолатларнинг тор рўйхати киради. Шунингдек уюшмалар ташкил этилгандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқлар хусусияти, фақат уюшмага аъзо бўлганлик учун бирон-бир жазо қўлланмаслиги, уюшмалар фаолиятини тартибга солишнинг чекланган соҳаси ва уюшмалар фаолияти қандай тартибга солинишига тегишли талаблар, уюшмалар фаолиятида давлат органларининг иштирокини чеклаш ва, хусусан, давлат хизматчиларининг уюшиш эркинлиги ҳуқуқини амалга ошириш кўриб чиқилади. Барча ушбу жиҳатлар уюшиш эркинлиги ҳуқуқини амалга ошириш учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, тўлиқ ҳажмда кафолатланиши керак ва бунинг натижасида ушбу жиҳатлар фуқаролик жамиятини мустаҳкамлашда ҳаётий муҳим роль ўйнайди. Шу билан бирга амалиётда уюшиш эркинлигига нисбатан мумкин бўлмаган чекловлар амал қилаётганлиги сабабли (моддий ёки процессуал мулоҳозалар, ёки у ёки бошқа сабаблар бўйича), мазкур боб охирида бундай чекловлар хусусида баҳслашиш имконини берувчи халқаро ва минтақавий механизмларнинг қисқача шарҳи келтирилган.


Кафолатлар манбаи


Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ва Европа ҳужжатларида уюшмаларни ташкил этувчи шахсларга қаратилган ҳамда барча юқорида келтириб ўтилган муаммоларни ва бошқа кўплаб кафолатларни ҳисобга олувчи уюшиш эркинлигига риоя қилишнинг бир қанча умумий кафолатлари мустаҳкамланган. Эслатиб ўтилган ҳужжатларда назарда тутилган ҳимоя кафолатлари, аъзоликнинг алоҳида турига ёки ўзига хос мақсадларга эга бўлган уюшмаларга йўналтирилган бир қанча бошқа мажбуриятларда кучайтирилган. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 20-моддасида, Фуқаролик ҳуқуқлари ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 22-моддасида, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Европа конвенциясининг (кейинги ўринларда Европа конвенцияси деб юритилади) 11-моддасида, шунингдек Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)га кирувчи давлатлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларда асосий умумий кафолатлар мустаҳкамланган. (29) Ушбу ҳужжатлар ана шу базавий кафолатларни улар жинси, ирқи, танасининг ранги, тили, дини, сиёсий ёки бошқа маслаклари, миллий ёки ижтимоий мансублиги, мулкий ҳолати, туғилиши ёки исталган бошқа белгилари бўйича ҳеч бир камситилишларсиз таъминланиши кераклиги ҳақидаги ҳаволалар билан тўлдирувчи қоидалардан иборат. (30) Ирқий камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги халқаро конвенция (31) ва Аёлларга нисбатан камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенциялар (32) ирқи, танасииннг ранги, миллий ёки ижтимоий мансублиги ва жинси бўйича камситилишларга қарши қўшимча кафолатлардан иборат.

Умумжаҳон декларациясидан ташқари барча умумий кафолатлар касаба уюшмаларини ташкил этиш ҳуқуқини назарда тутади. Шу билан бирга касаба уюшмаларига тегишли конвенциялар қоидалари ҳуқуқлар миқдорини чеклашга эмас, балки нуқтаи назарларни аниқлаштиришга қаратилган.33 Бироқ бир қанча конвенциялар касаба уюшмаларига тегишли йиғилишлар ва уюшиш эркинлиги тўғрисидаги нормалардан иборат, хусусан Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 8-моддаси, Европа ижтимоий хартиясининг 5-моддаси, (34) Уюшиш эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенция, (35) шунингдек ЕХҲТ аъзолари томонидан қабул қилинган мажбуриятлар шулар жумласидандир. (36) Бундан ташқари, фуқароларнинг алоҳида тоифалари, хусусан болалар, (37) атроф-муҳит муҳофазаси учун курашувчилар, (38) инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчилар, (39) судьялар, (40) миллий озчилик вакиллари, (41) қочоқлар, (42) фуқаролиги бўлмаган шахслар (43) ва халқаро ноҳукумат ташкилотлар (44) йиғилишлари ва уюшмалари эркинлигига тегишли бир қатор бошқа кафолатлар мавжуд. Шунингдек Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 15-моддасида акс этган маданий ҳаётда иштирок этиш ҳуқуқи шубҳасиз ушбу мақсадлар учун уюшмаларни ташкил этиш имкониятини ўз ичига олади.

Айниқса касаба уюшмаларига тегишли баъзи махсус кафолатлар уюшмаларга берилган умумий ҳуқуқларга қўшимча равишда муайян ҳуқуқларни эътироф этишни талаб қилади, (45) бироқ мазкур бобда умуман олганда уюшмалар эга бўлган ҳуқуқларгина кўриб чиқилади. (46) Барча кафолатлар ҳам ҳуқуқий мажбуриятларни юкламаслигини таъкидлаш лозим; шунга қарамай Халқаро пакт ва Европа конвенцияси сингари конвенциялар халқаро ҳуқуқ тамойилларига мувофиқ иштирокчи давлатлар учун мажбурий юридик кучга эга, шу билан бирга бошқа ҳужжатлар уюшиш эркинлигини таъминлаш бўйича сиёсий мажбуриятларнинг аҳамиятини мустаҳкамлаб қолмай, балки муайян ҳолатларда улар қандай рўёбга чиқарилиши кераклигини тушунтириб бериши мумкин. (47) Кўпчилик кафолатлар таърифида аниқликнинг йўқлигини ҳисобга олган ҳолда уюшмалар умумий эркинлиги ҳажмини аниқлашда якка тартибдаги ёки коллектив шикоятлар бериш ҳуқуқини назарда тутувчи қайд этилган ҳужжатлар бўйича текширувлар натижасида тўпланган прецедент ҳуқуқига мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ. (48)

Барча ҳужжатлар орасидан Уюшиш эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенцияга ва Европа конвенцияси хусусидагина катта миқдорда суд прецедентлари тўпланган. Гарчи иккала Конвенцияда ҳам умуман олганда айни бир ёндашувдан фойдаланилаётган бўлса-да, мазкур бобда асосан Европа конвенциясида фойдаланилган ёндашувгина кўриб чиқилади, (49) бу умумий мажбуриятлар ва "касаба уюшмалари" тушунчасини талқин қилишга тегишли мажбуриятлар ўртасида чалкашликлар эҳтимолининг олдини олиш учун амалга оширилади. (50) Шунга қарамай, прецедентлар ўзи орқали бирлашма эркинлигини олиб кириши билан катта фойда келтиришига қарамай, турли суд босқичларида кўриб чиқилган масалаларгагина жавоб беришини кўзда тутиш лозим. Гарчи, бу шубҳасиз муҳим масалалар бўлса-да, бу давлат уюшмаларга тақдим этиши керак бўлган ҳимоя ҳажми масаласи тўлиқ тушунарли эканлигини билдирмайди. Бундан ташқари, кўп бошқа ҳуқуқлар ва эркинликларга қараганда халқаро ва минтақавий органлар ҳозирги вақтга қадар Европа конвенциясининг 11-моддаси сингари қоидаларга риоя қилишга етарлича эътибор бермайди. Охирги вақтда бу ҳолат ўзгара бошлагани мазкур эркинликнинг асосий хусусиятларини осонгина аниқлаш мумкинлигини билдиради. Шунга қарамай, бу ҳолат

...
Время: 0.0095
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск