язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солиш ва унинг соддалаштирилган тартиби/ Молия вазирлигининг 9-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 90-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2015-4-сон “Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 10.02.2015 й. Қарори (АВ томонидан 19.02.2015 й. 2203-4-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.02.2015 й.

N 2203-4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

10.02.2015 й.

N 9


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

10.02.2015 й.

N 90


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

10.02.2015 й.

N 2015-4


ҚАРОРИ



Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши

муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб

чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонуни 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 9 декабрдаги ПФ-4677-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 378-сон "Кичик саноат зоналарини барпо этиш ва уларнинг фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 2 февралдаги 5, 4, 2011-4-сон қарори (рўйхат рақами 2203, 2011 йил 3 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 9-сон, 93-модда) билан тасдиқланган Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

        





Қарорга

ИЛОВА



Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши

муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб

чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-бандда:

"г" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектларига, давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб, 6 ой давомида, агар мазкур муддатда улар ўз эҳтиёжлари учун объектлар қурган тақдирда, қуриб битказилган объектни қабул қилиш ҳужжати тасдиқланган санадан бошлаб 6 ой ўтгунгача, бироқ уларнинг давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг бир йилдан кўп бўлмаган даврда. Бунда, янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари, улар давлат рўйхатидан ўтган санасидан 6 ойлик муддат тугаган ойнинг кейинги ойидан бошлаб, ўз эҳтиёжлари учун объектлар қурувчилар эса - қуриб битказилган объектни қабул қилиш ҳужжати тасдиқланган санадан 6 ойлик ёки давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг бир йиллик муддат тугаган ойнинг кейинги ойидан бошлаб, ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни тўлайдилар;";


қуйидаги мазмундаги "д" кичик банд билан тўлдирилсин:

"д) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияларига ва тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузурида кичик саноат зоналарини бошқариш ягона дирекцияларига.".


2. 8-бандда:

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Агар ушбу Низом 2-бандининг "г" кичик бандида кўрсатилган юридик шахс ҳисобот чораги мобайнида ушбу Низомнинг 1-бандида белгиланган ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни тўлашни бошлаган бўлса, ер солиғи ушбу юридик шахсга ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби татбиқ этилган ҳисобот чорагидаги ойларни инобатга олиб ҳисоблаб чиқилади (ер участкаси ва (ёки) ижарага олинган хона майдони) х белгиланган ставка) / 12 х ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ ҳисоблаб чиқарилган ва тўланган ҳисобот чорагидаги ойлар сони).";

еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишинча саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. 9-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Агар ушбу Низом 2-бандининг "г" кичик бандида кўрсатилган юридик шахс ҳисобот чораги мобайнида ушбу Низомнинг 1-бандида белгиланган ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни тўлашни бошлаган бўлса, ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ушбу юридик шахсга ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби татбиқ этилган ҳисобот чорагидаги ойларни инобатга олиб аниқланади (ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси / 3 х ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ ҳисоблаб чиқарилган ва тўланган ҳисобот чорагидаги ойлар сони).

Мисол, юридик шахс 2015 йилнинг февраль ойида ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни тўлашни бошлади. Белгиланган формула бўйича ҳисобланган 2015 йилнинг I чораги учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси 300 минг сўмни ташкил этди. Ушбу юридик шахсга ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби 2015 йил I чорагининг икки (февраль ва март) ойи мобайнида татбиқ этилганлигини ҳисобга олган ҳолда, 2015 йилнинг I чораги учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси 200 минг сўмни (300 минг сўм / 3 х 2) ташкил этади.".


4. 2-илова ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори

киритилиши муносабати билан ягона солиқ

тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш

тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

Ҳужжат тури


/












           

Ҳужжат тури: 1 - маълумотнома, 2 - аниқлаштирилган маълумотнома (каср орқали аниқлаштириш рақами)


га тақдим этилади

(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)


Солиқ тўловчи ҳақида

МАЪЛУМОТЛАР

1. Юридик шахснинг тўлиқ номи


2. Манзил


3. СТИР



4. Телефон:   код






рақам









5. Тақдим этилган аниқлаштирувлар












дан қўлланилади.


(кун/ой/йил)



(ушбу банд аниқлаштирилган Маълумотнома тақдим қилинганда тўлдирилади).

Ягона солиқ тўлови энг кам миқдорининг

МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБИ

Ер участкасининг

(ижарага олинган

бинонинг)

жойлашган

жойи


Сатр

коди


Май-

дони,

га


Солиқ

солин-

май-

диган

май-

дон

Солиқ

соли-

нади-

ган

база

(3-

устун

- 4-

устун)


Ер

солиғи-

нинг 1 га

учун став-

каси, сўм


Ер

солиғи

сумма-

си (сўм)

(5-устун

х 7-

устун)


Камайтирувчи

коэффициент-

лар


ЯСТнинг

энг кам

миқдо-

рининг

йиллик

ҳисоб-

китоб

суммаси

(сўм) (3 х

8-устун х

9-устун х

10-устун)


жой-

лаш-

ган

жойи

бўйи-

ча

энг

кам


амалга

оши-

раётган

фао-

лият

турига

боғлиқ

ҳолда


жой-

лашган

жойига

боғлиқ

ҳолда


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

Юридик шахс жойлашган жойи бўйича - жами:


010




х

х


х

х

х


0101








х

х

х









х

х

х

Ер участкаси (ижарага олинган бино) жойлашган жойи бўйича - жами:


020




х

х


х

х

х


0201








х

х

х









х

х

х

Ер участкаларининг (ижарага олинган биноларнинг) умумий майдони

(010-сатр + 020-сатр)


030




х

х





Мазкур маълумотларнинг ишончлилиги

ва тўлиқлигини тасдиқлайман:

     

Давлат солиқ хизмати органи

ходими томонидан тўлдирилади

    

Раҳбар


СТИР











     

Ф.И.Ш.








Имзо



     

        















Бош бухгалтер







СТИР











         

Ф.И.Ш.




Имзо



Тақдим этилган сана












         




(кк/оо/йй)

Сана












Ф.И.Ш.


    

(кк/оо/йй)

Имзо

    

    



   

     

М.Ў.


Изоҳ: ушбу Маълумотнома икки нусхада рўйхатдан ўтказиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этилади. Давлат солиқ хизмати органи Маълумотноманинг олингани тўғрисида белги қўяди ва Маълумотноманинг бир нусхасини кейинги кундан кечиктирмай ариза берувчига қайтаради.".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 23 февраль, 7-сон, 87-модда