язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ Бошқа мажбурий тўлов турлари/ Ягона ижтимоий тўлов/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.02.2015 й. 26-сон “Микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.02.2015 й.

N 26



МИКРОФИРМАЛАР ВА КИЧИК КОРХОНАЛАР

ТОМОНИДАН ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВНИ

ҲИСОБЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сон қарорини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2015 йил 1 январдан бошлаб микрофирмалар ва кичик корхоналар учун, шунингдек фермер хўжаликлари учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, микрофирмалар ва кичик корхоналар, фермер хўжаликлари бундан мустасно, 2015 йил 1 январдан бошлаб ягона ижтимоий тўловни белгиланган ставка бўйича, бироқ ҳар бир ходимга энг кам ойлик иш ҳақининг 65 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ҳисоблайдилар.

Фермер хўжаликлари учун ягона ижтимоий тўловни белгиланган ставка бўйича, бироқ ҳар бир ходимга энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ҳисоблаш тартиби сақланиб қолади.


2-1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 июндаги ПҚ-3782-сон қарорига мувофиқ, шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра штатдаги ходимларининг 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан ташкил топган ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари корхоналари жами ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 4,7 фоиз миқдорида белгиланади ва ягона ижтимоий тўлов суммаси белгиланган тартибда тақсимланади.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар киритсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 23 февраль, 7-сон, 79-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 2-сон, 8-модда