язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суғурта/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Давлат томонидан тартибга солиш ва назорат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.02.2015 й. 30-сон “Вазирлар Маҳкамасининг "Суғурта фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 8 июлдаги 286-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.02.2015 й.

N 30


ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"СУҒУРТА ФАОЛИЯТИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН

ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

1998 ЙИЛ 8 ИЮЛДАГИ 286-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Суғурта соҳасидаги муносабатларни давлат томонидан тартибга солишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Суғурта фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 8 июлдаги 286-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 24-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 19 февралдаги

30-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Суғурта фаолиятини

давлат томонидан тартибга солиш чора-тадбирлари

тўғрисида" 1998 йил 8 июлдаги 286-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-банднинг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


2. Қарорга 2-илова 6-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Давлат инспекциясига Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан тайинланадиган бошлиқ бошчилик қилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 23 февраль, 7-сон, 81-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 2-сон, 10-модда