язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишга рухсат бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.03.2014 й. 52-сон қарорига 3-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 5 мартдаги

52-сон қарорига

3-ИЛОВА



Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланувчи

қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация

қилишга рухсат бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергетикада назорат бўйича Давлат агентлигини Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясига айлантириш тўғрисида" 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарорига мувофиқ истеъмолчиларнинг янгидан ишга туширилаётган ва реконструкция қилинган иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини (кейинги ўринларда - истеъмолчиларнинг иссиқлик қурилмалари деб аталади) иссиқлик тармоқларига улаш ҳамда уларнинг ишончли ва хавфсиз эксплуатация қилинишини таъминлаш мақсадида истеъмолчиларнинг иссиқлик қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар ва атамалар қўлланилади:


иссиқлик энергияси истеъмолчилари (истеъмолчилар) - иссиқлик энергиясидан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;


иссиқлик-техник ходимлар - истеъмолчиларнинг иссиқлик қурилмаларини монтаж қилиш, созлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ишларини ташкил этувчи ва амалга оширувчи, иссиқлик қурилмалари ишлаш режимини бошқарувчи ходимлар тоифаси.


3. Истеъмолчиларнинг иссиқлик қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсатномани (кейинги ўринларда - рухсатнома деб аталади) "Ўзэнергоназорат" инспекциясининг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бўлинмалар деб аталади) берадилар.

Истеъмолчиларга рухсатнома бериш уларга иссиқлик тармоқларининг эгалари бўлган корхона ва ташкилотларнинг иссиқлик тармоқларига уланиш ҳуқуқини беради.

Рухсатномани бериш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


4. Иссиқлик қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат берилишидан олдин истеъмолчи уларни монтаж ишларини бажарган ихтисослашган ташкилотдан (кейинги ўринларда - монтаж қилиш ташкилоти деб аталади) ҳамда созлаш ва синов ишларини ўтказган ишга тушириш-созлаш ташкилотидан (кейинги ўринларда - созлаш ташкилоти деб аталади) улар томонидан тегишли қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари илова қилинган ҳолда тайёрланган қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича қабул қилиб олади.


5. Агар истеъмолчининг монтаж қилинган иссиқлик қурилмалари ҳудудий иссиқлик тармоқлари корхонаси мулки этиб ва/ёки уларга хизмат кўрсатиш учун бериладиган бўлса, у ҳолда уларни монтаж ва созлаш ташкилотларидан техник қабул қилишни истеъмолчи иссиқлик таъминоти корхонасининг вакили билан биргаликда амалга оширади.


6. Агар истеъмолчининг эксплуатация қилишга рухсат берилган иссиқлик қурилмалари истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг ички иссиқлик тармоқларига уланадиган бўлса ва уларнинг уланиши ташқи иссиқлик таъминоти схемасининг ўзгартирилишини талаб қилмаса, у ҳолда истеъмолчи иссиқлик қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат берилгандан кейин уларни белгиланган тартибда мустақил равишда ишга тушириши мумкин.


7. Иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан иссиқлик энергиясини истеъмолчиларнинг иссиқлик қурилмаларига етказиб бериш фақат истеъмолчиларда рухсатнома мавжуд бўлганда амалга оширилади.


8. Рухсатнома амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади.



II. РУХСАТ БЕРИШГА ДОИР ТАЛАБЛАР ВА ШАРТЛАР


9. Истеъмолчиларнинг иссиқлик қурилмалари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга, шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига, техник шартларга мувофиқ бажарилиши, келишилган лойиҳа, ижро ва техник қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари билан таъминланган бўлиши керак.


10. Иссиқлик энергияси истеъмолчилари бўлган корхона ва ташкилотлар иссиқлик қурилмаларини эксплуатация қилиш учун тайёрланган иссиқлик-техник ходимларга (ёки иссиқлик қурилмаларига бошқа ихтисослашган ташкилот томонидан техник хизмат кўрсатиш учун шартномага); синовдан ўтказилган ҳимоя воситаларига, асбобларга, эҳтиёт қисмларга, алоқа ва ёнғинни ўчириш воситаларига эга бўлиши лозим.


11. Мажбурий сертификатланиши лозим бўлган хорижий ускуналарни эксплуатация қилишга рухсат бериш унга мувофиқлик сертификатлари мавжуд бўлганда берилади.


12. Истеъмолчи иссиқлик қурилмаларини ишга туширишда электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари, Иссиқлик механикаси ускуналарини техник эксплуатация қилишда техника хавфсизлиги қоидалари, Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари (ТЭҚ), Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишда техника хавфсизлиги қоидалари (ТХҚ) ва электр энергетика соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари ва шартларини бажариши шарт.



III. РУХСАТНОМАНИ ОЛИШ УЧУН ЗАРУР

БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


13. Рухсатномани олиш учун истеъмолчи тегишли ҳудудий бўлинмага ушбу Низомга 3-иловада келтирилган рухсатнома бериш учун ҳудудий бўлинмага тақдим этиладиган ҳужжатлар Рўйхатига мувофиқ ҳужжатларни илова қилган ҳолда ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шакл бўйича рухсатнома бериш ҳақидаги аризани (хатни) тақдим этади.


14. Рухсатномани олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар истеъмолчи томонидан ҳудудий бўлимга бевосита, ёки олинганлиги тўғрисида билдиришнома олинган ҳолда почта алоқаси воситалари ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар истеъмолчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Рухсатномани олиш учун ҳудудий бўлинмага тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади ва дарҳол ҳужжатлар қабул қилинган сана ҳақида белги қўйилган ҳолда истеъмолчига берилади (юборилади).


15. Истеъмолчилардан ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди.



IV. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА РУХСАТНОМАНИ

БЕРИШ ЁКИ УНИ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ ҲАҚИДА

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


16. Ҳудудий бўлинманинг мансабдор шахси (кейинги ўринларда - мансабдор шахс деб аталади) тақдим этилган ҳужжатларни келишилган лойиҳа ҳужжатларига; иссиқлик қурилмалари иссиқлик тармоқларига уланаётган корхона ва ташкилот томонидан берилган техник шартларга; техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги, шунингдек иссиқлик қурилмаларини созлаш ва синаш бўйича ишларнинг тўлиқ бажарилганлиги, баённомаларнинг тўғри расмийлаштирилганлиги, эксплуатация қилиш ва ташкилий-тасарруфий ҳужжатларнинг борлиги, ходимларнинг малакаси борлиги ва етарлилиги ҳамда уларнинг иссиқлик қурилмаларини эксплуатация қилишга тайёрлиги, мувофиқлик сертификатлари борлиги юзасидан кўриб чиқади.


17. Тақдим этилган ҳужжатлар ҳудудий бўлинманинг мансабдор шахси томонидан ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб беш иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

Истеъмолчининг рухсатномани олиш ҳақидаги аризаси ҳудудий бўлинмада кўриб чиқилганлиги учун ва рухсатнома берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Кўриб чиқиш натижалари бўйича мурожаат этувчига тақдим этилган ҳужжатларнинг сифати ва ҳажми бўйича асосланган эътирозлар (агар бор бўлса) маълум қилинади, шунингдек иссиқлик қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш санаси келишиб олинади.


18. Тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилганидан сўнг ва улар бўйича эътирозлар бўлмаса, иссиқлик қурилмалари ўн иш куни мобайнида техник кўрикдан ўтказилади.


19. Истеъмолчининг иссиқлик қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш ҳудудий бўлинманинг мансабдор шахси томонидан истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг вакили (раҳбари ёки иссиқлик хўжалиги учун жавобгар шахс) иштирокида, зарур бўлганда монтаж ва созлаш ташкилотларининг ходимларини, шунингдек ҳудудий иссиқлик таъминоти корхонасининг вакилини жалб қилган ҳолда амалга оширилади.

Истеъмолчининг иссиқлик юкламаси 0,1 Гкал/соат дан юқори бўлган иссиқлик қурилмалари тўла ҳажмда кўрикдан ўтказилади, иссиқлик юкламаси 0,1 Гкал/соат гача бўлган қурилмалар эса танлаб кўрикдан ўтказилиши мумкин.


20. Иссиқлик қурилмаларини техник кўрикдан ўтказишда мансабдор шахс ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилиши керак.


21. Истеъмолчиларнинг иссиқлик қурилмаларини техник кўрикдан ўтказишда эътирозлар ва ушбу Низомнинг II бўлимида белгиланган рухсат беришга доир талаблар ва шартлардан чекинишлар бўлмаса, ҳудудий бўлинманинг мансабдор шахси ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шакл бўйича иссиқлик қурилмалари эксплуатация қилишга тайёрлиги ҳақидаги хулоса билан биргаликда истеъмолчининг иссиқлик қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш далолатномасини расмийлаштиради.


22. Истеъмолчининг иссиқлик қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш далолатномаси тузилиши асосида тегишли ҳудудий бўлинма томонидан ушбу Низомга 5-иловада келтирилган шакл бўйича рухсатнома расмийлаштирилади ва истеъмолчиларга берилади. Истеъмолчиларга рухсатномани бериш тегишли ҳудудий бўлинма томонидан бир иш куни мобайнида амалга оширилади.

Рухсатнома уч нусхада тайёрланади: битта асл нусхаси ва 2 та нусхаси.

Рухсатноманинг асл нусхаси истеъмолчига юборилади (топширилади), унинг битта нусхаси истеъмолчининг иссиқлик қурилмалари иссиқлик тармоқларига уланадиган корхона ва ташкилотга юборилади, иккинчи нусхаси эса - ҳудудий бўлинмада қолади.


23. Иссиқлик қурилмаларини техник кўрикдан ўтказишда ушбу Низомнинг II бўлимида белгиланган рухсат беришга доир талаблар ва шартлардан чекинишлар аниқланганда, ҳудудий бўлинманинг мансабдор шахси истеъмолчининг иссиқлик қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш далолатномасини расмийлаштиради ва унда текшириш вақтида аниқланган камчиликлар ва нуқсонларнинг батафсил рўйхатини кўрсатади ҳамда иссиқлик қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат бериш мумкин эмаслиги ҳақида хулоса беради.

Тегишли камчиликлар ва нуқсонлар бўйича кўрсатмаларда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг бузилган аниқ қоидаларига ҳаволалар бўлиши керак.


24. Аниқланган камчиликлар ва нуқсонлар бартараф этилганидан сўнг истеъмолчининг иссиқлик қурилмалари такроран техник кўрикдан ўтказишга тақдим этилади. Иссиқлик қурилмаларини такроран техник кўрикдан ўтказиш мурожаат қилинганидан сўнг уч иш куни мобайнида амалга оширилиши керак.


25. Агар ҳудудий бўлинма истеъмолчининг рухсатнома олиш ҳақидаги аризаси олинган кундан бошлаб ўн олти иш куни мобайнида истеъмолчига рухсатномани бермаса ва унинг берилишини рад этмаса, кўрсатилган муддат тугаганидан сўнг истеъмолчи, тегишли ҳудудий бўлинмани ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, иссиқлик тармоқларининг эгаси бўлган корхона ва ташкилот билан иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш ва унинг иссиқлик тармоқларига уланиш ҳуқуқига эга бўлади.


26. Ушбу Низомнинг 25-бандида назарда тутилган ҳолатда ҳудудий бўлинма истеъмолчининг ёзма билдиришномаси олинган санадан бошлаб 5 иш куни мобайнида унга рухсатномани бериши шарт. Рухсатнома олингунига қадар тақдим этилган ҳужжатларнинг улар қабул қилиб олинган сана ҳақида белги қўйилган рўйхати ва истеъмолчи томонидан ҳудудий бўлинмага йўлланган ёзма билдиришнома рухсатномага тенглаштирилади ва иссиқлик тармоқларига уланиш учун асос ҳисобланади.


27. Қуйидаги асослар бўйича рухсатномани бериш рад этилиши мумкин:

рухсатнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар истеъмолчи томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;

истеъмолчининг рухсат беришга доир талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги;

истеъмолчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ҳақиқий бўлмаган ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг борлиги;

рухсат бериш тартиб-таомилларига мувофиқ ўтказилиши мажбурий ҳисобланган ўрганишлар, тадқиқотлар, текширишлар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашларнинг натижалари бўйича асосланган салбий хулоса.

Рухсатнома бериш ҳудудий бўлинма томонидан бошқа асосларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмас, деган важлар билан рад этилишига йўл қўйилмайди.

Рухсатнома бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришнома ариза берувчига рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этиб ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат рухсатномани бериш рад этилганлиги ҳақидаги билдиришнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.


28. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ҳудудий бўлинма томонидан ариза берувчига илгари ёзма шаклда баён қилинмаган рад этиш сабаблари далил сифатида келтирилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари далил сифатида келтирилиши бундан мустасно.


29. Истеъмолчи томонидан рухсатномани бериш рад этилганлиги ҳақидаги ёзма билдиришномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади ва ҳудудий бўлинма томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.


30. Истеъмолчи рухсатномани бериш рад этилганлиги устидан, шунингдек ҳудудий бўлинма мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



V. РУХСАТНОМАНИНГ ДУБЛИКАТИНИ БЕРИШ


31. Рухсатнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда истеъмолчининг аризасига кўра унинг дубликати берилади. Рухсатноманинг дубликатини бериш асл нусхани берган ҳудудий бўлинма томонидан амалга оширилади.

Ҳудудий бўлинма рухсатнома дубликатини ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида, шунингдек рухсатнома яроқсиз ҳолга келганда унинг асл нусхасини бериши шарт.


32. Рухсатноманинг дубликатини бериш учун йиғим ундирилмайди.



VI. РУХСАТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ, ҚАЙТА

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ


33. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, шунингдек уни бекор қилиш "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22 - 25-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.


34. Рухсатнома берилган мақсадда иссиқлик тармоқларига уланиш натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиш ёхуд бундай зарар етказишнинг реал хавфи яратилиши рухсатноманинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўлувчи рухсат берувчи талаблар ва шартлар бир марта қўпол равишда бузилишига тегишлидир.



VII. БЕРИЛГАН РУХСАТНОМАЛАР РЕЕСТРИ


35. "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси берилган рухсатномалар реестрини юритади ва уни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштириши керак.

Берилган рухсатномалар реестрида истеъмолчилар ҳақидаги қуйидаги асосий маълумотлар кўрсатилиши лозим:

истеъмолчи - юридик шахснинг номи - унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;

истеъмолчи - жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг паспортига оид маълумотлар, почта манзили, телефони;

рухсатнома берилган сана ва унинг рақами;

рухсатномани тўхтатиб туриш ва қайта тиклашнинг асоси ва санаси;

рухсатноманинг амал қилишини тўхтатишнинг асоси ва санаси;

рухсатноманинг амал қилишини бекор қилишнинг асоси ва санаси;

рухсатноманинг дубликатларини беришнинг асоси ва санаси.


36. Берилган рухсатномалар реестридаги мавжуд маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг улар билан танишиши учун очиқдир.






Низомга

1-ИЛОВА



Истеъмолчиларнинг иссиқлик қурилмаларини

эксплуатация қилишга рухсатнома бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддати




























1-босқич

Ариза берувчи - истеъмолчи



Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсатнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди ва уларни "Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг тегишли ҳудудий бўлинмаларига бевосита, олинганлиги тўғрисида билдиришнома олинган ҳолда почта алоқаси воситалари орқали ва электрон шаклда тақдим этади.


Ариза берувчининг хоҳиши бўйича




































2-босқич

"Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг ҳудудий бўлинмалари


1. Тегишли ҳудудий бўлинманинг мансабдор шахси рухсатномани олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда дарҳол ариза берувчига берилади (юборилади).

2. Тегишли ҳудудий бўлинманинг мансабдор шахси тақдим этилган ҳужжатларни белгиланган тартибда кўриб чиқади. Кўриб чиқиш натижасида ариза берувчига тақдим этилган ҳужжатларнинг сифати ва ҳажми бўйича асосланган мулоҳазалар (агар улар бор бўлса) маълум қилинади, шунингдек электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш санаси келишилади.

3. Тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилгандан ва мулоҳазалар мавжуд бўлмагандан кейин истеъмолчиларнинг иссиқлик қурилмалари техник кўрикдан ўтказилади.

4. Истеъмолчининг иссиқлик қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш далолатномаси асосида ариза берувчига рухсатномани беради (юборади) ёки рухсатнома бериш рад этилганлиги тўғрисида уни ёзма шаклда хабардор қилади.

5. Рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги билдиришнома ариза берувчига рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат (камида 10 иш куни) кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади.


1) Ҳужжатлар қабул қилинган кунда;



2) Ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб 5 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда;



3) 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда;


4), 5) Тегишли қарор қабул қилингандан кейин 1 иш кунидан кечикмай.
























































3-босқич (зарурат бўлганда)

"Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг ҳудудий бўлинмалари


      

Ҳужжатлар рухсатнома беришни рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабаблар бартараф этилгандан кейин белгиланган муддатда ариза берувчи томонидан такроран тақдим этилганда уларни кўриб чиқади, истеъмолчининг иссиқлик қурилмаларини техник кўрикдан ўтказади. Истеъмолчининг иссиқлик қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш далолатномаси асосида ариза берувчига рухсатномани беради (юборади) ёки рухсатномани бериш рад этилганлиги тўғрисида уни ёзма шаклда хабардор қилади.

    


Ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб 3 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда









    





Низомга

2-ИЛОВА



Истеъмолчиларнинг иссиқлик қурилмаларини

эксплуатация қилишга рухсатнома бериш

тўғрисидаги аризанинг (хатнинг) шакли


      

бошлиғига


(ҳудудий бўлинманинг номи)



      

га


(Ф.И.О.)



      

дан


(истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг номи, жойлашган жойи (юридик манзили))



ёки


дан



(электр қурилмалари эгасининг Ф.И.О., манзили, телефони)


     

Иссиқлик қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсатнома беришингизни сўраймиз

       

(янгидан ишга туширилаётган ёки реконструкция қилинган иссиқлик қурилмаларининг номи (кераклиси остига чизиб қўйилсин))

Иссиқлик таъминоти лойиҳаси "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси билан келишилган

      

(лойиҳанинг келишилганлиги ҳақидаги хулосанинг рақами ва санаси)

Монтаж ишлари


томонидан бажарилган


(иссиқлик-монтаж ташкилотининг номи)


Ишга тушириш-созлаш ишлари


томонидан бажарилган


(ишга тушириш-созлаш ташкилотининг номи)


Иссиқлик қурилмаси монтаж ташкилотидан ишчи комиссия томонидан қабул қилинган

      

(қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзоланган сана)

Иссиқлик хўжалиги учун жавобгар шахс (юридик шахслар учун)

        

(Ф.И.О., лавозими, тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг санаси ва рақами)

Илова:

1. Ижро ҳужжатлари _____ варақда;


2. Қабул қилиш-топшириш синовларининг баённомалари _____ варақда.

Истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг раҳбари (юридик шахслар учун)

      





(Ф.И.О.)


(имзо)


(сана)

ёки

Иссиқлик қурилмаларининг эгаси (жисмоний шахслар учун)

     





(Ф.И.О.)


(имзо)


(сана)

      





Низомга

3-ИЛОВА



Истеъмолчиларнинг иссиқлик қурилмаларини

эксплуатация қилишга рухсатнома бериш учун

ҳудудий бўлинмага тақдим этиладиган ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Иссиқлик қурилмаларини улаш учун техник шартлар.


2. Белгиланган тартибда келишилган иссиқлик таъминоти лойиҳаси.


3. Истеъмолчиларнинг иссиқлик тармоқларига уланиши учун техник шартлар бажарилганлиги ҳақида иссиқлик таъминоти корхоналаридан маълумотнома.


4. Иссиқлик таъминоти корхоналаридан олинган иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборлари ишлашга тайёр эканлиги ҳақидаги маълумотнома.


5. Монтаж ташкилоти билан истеъмолчи ўртасида тузилган қабул қилиш-топшириш далолатномаси.


6. Иссиқлик хўжалиги учун жавобгар шахсни тайинлаш тўғрисидаги буйруқ.


7. Иссиқлик қурилмаларига хизмат кўрсатиш бўйича тезкор ва тезкор-таъмирловчи ходимлар рўйхати.


8. Иссиқлик пунктининг арматура рақамлари қўйилган қувурлари ва беркитувчи арматураларнинг ижро (кўргазмали) схемаси, ер ости ишлари далолатномалари.


9. Иссиқлик қурилмаларининг паспортлари.


10. Қўлланиладиган иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва қувурларнинг сертификатлари.


11. Иситиш тизими, иссиқ сув таъминоти тизими ва иссиқлик тармоқларини ювиш; бошқариш боғламаси, иссиқлик киритиш ва иситиш тизими зичланганлиги ҳақидаги далолатномалар.


12. Соплолар ёки тегишли диаметрдаги чекловчи шайбалар ўрнатилганлиги ҳақидаги далолатномалар.


13. Лавозим ва эксплуатация қилиш йўриқномалари, техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқномалар.


14. Йўриқнома бериш, ТЭҚ ва ХТҚ бўйича билимлар синовлари журналлари, иссиқлик қурилмаларини кўрикдан ўтказиш вақтида аниқланган нуқсонларни ҳисобга олиш, тезкор, наряд-рухсатнома бериш, назорат-ўлчаш приборлари ва автоматикани ҳисобга олиш журналлари.






Низомга

4-ИЛОВА



Истеъмолчиларнинг иссиқлик қурилмаларини

техник кўрикдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


_______ йил "____" _____________   №_____

Ушбу далолатнома



(истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг номи ёки иссиқлик қурилмалари  эгасининг Ф.И.О. (кераклиси остига чизилсин))

_____ йил "___" _______даги ___-сон аризасига асосан _______________


мансабдор шахси томонидан

(ҳудудий бўлинманинг номи, лавозими Ф.И.О.)


истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг вакили (юридик шахслар учун)


ёки иссиқлик қурилмаларининг

(лавозими, Ф.И.О.)


эгаси (жисмоний шахслар учун)



(Ф.И.О.)

иштирокида тузилди.


Тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилди ва иссиқлик қурилмалари техник кўрикдан ўтказилди.


1. Техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этилган иссиқлик қурилмалари:

        

(иссиқлик қурилмаларининг номи)

1.1. Иссиқлик қурилмаларининг таркиби ва тавсифи:


1.1.1. Лойиҳа бўйича иссиқлик юкламаси:

Т/р

Номи


Юклама тури,

истеъмоли


Миқдори


Ўлчов бирлиги


1.

Иситиш


макс.


Гкал/соат

2.

Вентиляция


макс.


Гкал/ соат

3.

Технологик эҳтиёжлар


макс.


Гкал/ соат

4.

Иссиқ сув таъминоти


ўр. сут.


Гкал/ соат

5.

Иссиқ сув таъминоти


макс.


Гкал/ соат

6.

Иссиқлик элтувчи сарфи


макс.


т/соат

7.

Конденсат қайтиши


макс.


т/соат

8.

Сирқиш миқдори


меъёрланган


т/соат, Гкал/йил

9.

Иссиқлик йўқотишлар


меъёрланган


Гкал/йил

10.

Иссиқлик энергиясининг йиллик истеъмоли


тахминан


Гкал/йил

   

1.1.2. Иссиқлик энергияси манбаи иссиқлик элтувчисининг таснифи

     

Иссиқлик элтувчининг

номи


Мавжуд тўплам,

атм


Ҳарорат

жадвали


Статик босим,

м


Сув, буғ


Р1

Р2

Т1

Т2

DТ

hм

    

    

  

  







    

1.2. Техник ҳужжатлар

1.2.1. Техник шартлар


томонидан берилган.


(техник шартларни берган корхона ва ташкилотнинг номи)


1.2.2. Иссиқлик таъминоти лойиҳаси



томонидан ишлаб чиқилган.

(лойиҳа ташкилотининг номи, ишлаб чиқиш рақами ва санаси)


Ушбу лойиҳа "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси ва



(лойиҳа келишилганлиги тўғрисидаги хулосанинг рақами ва санаси)

ҳамда иссиқлик қурилмалари тармоқларига уланадиган корхона ва ташкилот билан


келишилган.

(корхона ва ташкилотнинг номи, лойиҳа келишилганлиги тўғрисидаги хулосанинг рақами ва санаси)


    

1.2.3. Монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишлари ҳамда синовлар


томонидан бажарилди.

(ташкилотнинг номи)


      

1.2.4. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилма, иссиқлик тармоғи, тақсимлаш пункти (марказий иссиқлик пункти (МИП), индивидуал иссиқлик пункти (ИИП) техник ва муаллифлик назорати томонидан тасдиқланган, эгалик қилувчининг имзоси қўйилган ва муҳри босилган расмийлаштирилган паспорт билан биргаликда эксплуатация қилишга рухсат бериш учун тақдим этилади:

______ йил "___" ___________; _____ йил "___" ____________

______ йил "___" ___________


1.2.5. Ички иссиқлик истеъмоли тизимлари қабул қилиш далолатномаси билан биргаликда тақдим этилади:

иситиш ____ йил "__" ___________ ИСТ ______ йил "___" ________

вентиляция ____ йил "__" __________ тех. эҳтиёж. _____ йил "___" _______


1.2.6. Иссиқлик тармоқларига иссиқлик қурилмалари уланаётган корхона ва ташкилотдан техник шартлар бажарилганлиги тўғрисида 20___ йил "___" ________да

       

(маълумотнома корхона ва ташкилотнинг номи)

       

томонидан берилган.


2. Иссиқлик қурилмаларини кўздан кечиришда ва техник ҳужжатларни текширишда қуйидагилар аниқланди:


2.1. Иссиқлик қурилмалари эксплуатациясини ташкил этиш:

2.1.1. Иссиқлик қурилмалари эксплуатацияси



(истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг


томонидан амалга оширилади.

номи ёки иссиқлик қурилмалари эгасининг Ф.И.О. (кераклиси остига чизилсин))


2.1.2. Иссиқлик хўжалиги учун жавобгар шахс



(лавозими

_______________________________ 20___ йил "___" ______________ даги

                       Ф.И.О.)

___ -сон буйруқ билан тайинланган.

Қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда 20____ йил "___" _____________да ТЭҚҚ ва ТХҚ бўйича билимлар текширилган, журналдаги ёзув рақами________


2.1.3. Иссиқлик-техник ходимлар сони ва малакаси бўйича етарли эканлиги

     

    

      

2.1.4. Иссиқлик қурилмалари паспортлари


2.2. Иссиқлик қурилмаларининг техник ҳолати (ТЭҚҚ ва ТХҚга мувофиқлик)


2.2.1. Иссиқлик тармоқлари ______________________________________


2.2.2. Иссиқлик пунктлари ______________________________________


2.2.3. Тизимлар:

иситиш ______________________________________________________

вентиляция ___________________________________________________

иссиқ сув таъминоти ___________________________________________

технологик қурилмалар _________________________________________

конденсатни йиғиш ва қайтариш тизимлари ________________________


3. Хулоса

      

(техник кўрикдан ўтказишга тақдим этилган иссиқлик қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат бериш мумкинлиги)

Мансабдор шахс





(ҳудудий бўлинманинг номи лавозими)


(Ф.И.О.)

20___ йил "___" ___________




(имзо)


Истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг раҳбари ёки иссиқлик хўжалиги учун жавобгар шахс (юридик шахслар учун)

       

(корхона ва ташкилотнинг номи, лавозими Ф.И.О.)

20___ йил "___" ___________




(имзо)


Истеъмолчининг М.Ў.

ёки

Иссиқлик қурилмаларининг эгаси

(жисмоний шахслар учун)



(Ф.И.О., телефон рақами)

20___ йил "___" ___________




(имзо)


        





Низомга

5-ИЛОВА

ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

("ЎЗДАВЭНЕРГОНАЗОРАТ")



Иссиқлик қурилмаларини эксплуатация қилишга

РУХСАТНОМА № ________


20___ йил "____" __________________

"Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг


ҳудудий


(ҳудудий бўлинманинг номи)


бўлинмаси



(янги, реконструкция қилинган (кераклиси остига чизилсин))

иссиқлик қурилмаларини техник кўрикдан ўтказишнинг 20___ йил "___" _____________ даги ______-сон далолатномасига асосан

      

(истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг номи ёки иссиқлик


га тегишли бўлган

қурилмалари эгасининг Ф.И.О. (кераклиси остига чизилсин))


      

(иссиқлик қурилмаларининг тўлиқ номи, кучланиш қийматини кўрсатган ҳолда)

иссиқлик қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат беради.

"Ўздавэнергоназорат" инспекцияси


нинг


(ҳудудий бўлинманинг номи)


бошлиғи


М.Ў.



(Ф.И.О.)


(имзо, сана)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 17 март, 11-сон, 122-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 3-сон, 21-модда