язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 13.10.2010 й. 194-сон "Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидалари (I бўлим)га ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 15.11.2010 й. 1405-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.11.2010 й.

N 1405-1




ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

13.10.2010 й.

N 194


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси электр станциялари

ва  тармоқларини  техникавий  эксплуатация

қилиш қоидалари (I бўлим)га ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш тўғрисида


(2010 йил 25 ноябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Электр энергетикаси тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 40-сон, 431-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 9-сон, 105-модда) билан тасдиқланган Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ("Ўздавэнергоназорат" инспекцияси) тўғрисидаги низомга асосан БУЮРАМАН:


1. Электроэнергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2004 йил 2 сентябрдаги 295-сонли буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларига (I бўлим) (рўйхат рақами 1405, 2004 йил 10 сентябрь) ўзгартиришлар ва қўшимча иловага* мувофиқ киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бошлиқ                                                                                 А. Ниматуллаев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 46-сон, 419-модда.