язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 06.07.2011 й. 11-сон "Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун тармоқдан узилган истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига қайтадан улаш учун тўловни ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.08.2011 й. 2255-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.08.2011 й.

N 2255




ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

06.07.2011 й.

N 11


БУЙРУҒИ



Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини

бузганлик учун тармоқдан узилган истеъмолчиларнинг

электр қурилмаларини электр тармоқларига қайтадан

улаш учун тўлов ундириш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2011 йил 26 августдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 13 декабрдаги 294-сон "2011-2015 йиллар учун паст кучланишли электр тармоқларини модернизациялаш ва янгилаш дастури тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш учун БУЮРАМАН:


1. Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун тармоқдан узилган истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига қайтадан улаш учун тўлов ундириш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бошлиқ                                                                                   А. Ниматуллаев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 32-33-сон, 343-модда