язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси "Ўздавэнергоназорат" бошлиғининг 30.01.2008 й. 10-сон "Электр билан иситиш мақсадида электр энергиясидан фойдаланишни келишиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.02.2008 й. 1775-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.02.2008 й.

N 1775




ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

"ЎЗДАВЭНЕРГОНАЗОРАТ"

БОШЛИҒИНИНГ

30.01.2008 й.

N 10

БУЙРУҒИ



Электр билан иситиш мақсадида электр энергиясидан

фойдаланишни келишиш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2008 йил 10 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 29 апрелдаги 210-сонли "Собиқ ССР Иттифоқининг қонуности ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ("Ўздавэнергоназорат" инспекцияси) тўғрисидаги низомга асосан, БУЮРАМАН:


1. Илова қилинаётган Электр билан иситиш мақсадида электр энергиясидан фойдаланишни келишиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.


3. Ушбу буйруқ кучга кирган кундан бошлаб, СССР Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги ва СССР Госплани томонидан тасдиқланган "Электр қозонлари ва бошқа электр иситиш асбобларининг қўлланишини келишиш тартиби тўғрисида йўриқнома" Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилмасин.



Электр энергетикада назорат

бўйича давлат инспекция бошлиғи                                             Б. Ғуломов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 8-9-сон, 53-модда.