язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.11.2013 й. 296-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Архитектура ишлари ва қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.11.2013 й.

N 296



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АРХИТЕКТУРА

ИШЛАРИ ВА ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ СИФАТИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ ИНСПЕКЦИЯСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ягона архитектура-шаҳарсозлик сиёсати амалга оширилишини, ваколатли давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шаҳарсозлик фаолияти соҳасида уларга юкланган вазифалар бажарилишини таъминлаш, аҳоли пунктларини комплекс ривожлантириш юзасидан қабул қилинаётган лойиҳа ечимлари даражаси ва сифатини ошириш, шунингдек қурилиш ишлари сифати устидан зарур назорат ўрнатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати ходимларининг умумий сони доирасида ходимлари сони 5 нафар бўлган Архитектура ишлари ва қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси ташкил этилсин.


2. Қуйидагилар Архитектура ишлари ва қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:


а) архитектура соҳасида:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан амалий назоратни таъминлаш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, ҳудудий архитектура ва қурилиш бўлинмалари томонидан шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга доир белгиланган талабларга риоя этилишини, улар томонидан тасдиқланган бош режалар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларини қуриш, реконструкция қилиш ва ободонлаштириш бўйича мақсадли ҳудудий инвестиция дастурлари изчил амалга оширилишини назорат қилиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши ҳамда Аҳоли пунктларини комплекс қуришни назорат қилиш комиссияси қарорлари ижро этилишини назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан шаҳарсозлик ҳужжатлари давлат экспертизасидан ўтказилишини ташкил этиш ва ўтказиш тартибига риоя қилиниши устидан назорат қилиш;

шаҳарсозлик фаолияти субъектлари томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик хавфсизлик ҳамда санитария нормалари ва қоидалари талабларига риоя қилиниши ҳолатини ҳар томонлама ўрганиш;

шаҳарсозлик фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳоли пунктлари бош режаларининг асосий қоидаларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

аҳоли пунктларини қуришда ва архитектура ечимларини қабул қилишда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қўпол равишда бузилишига йўл қўйганлиги учун тегишли мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш;

аҳоли пунктларини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлаш, бош режаларни ишлаб чиқишда устувор йўналишларга риоя этилиши юзасидан бош лойиҳалаштириш ташкилотларининг фаолиятини назорат қилиш;


б) қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш соҳасида:

шаҳарсозлик фаолияти субъектлари томонидан белгиланган тартибда рухсат олмасдан лойиҳа-смета ҳужжатларини бир вақтда ишлаб чиққан ва молиялаштирган ҳолда объектларни қуриш ва реконструкция қилишга йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўриш;

объектларни қуриш ва реконструкция қилиш тартибига қўйиладиган техник талабларга риоя қилиниши, буюртмачилар (қурувчилар) томонидан лойиҳалаштириш назорат қилиниши, қурилишнинг сифати устидан техник назорат амалга оширилиши, шунингдек объектни қуриш ва реконструкция қилиш учун шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш бўйича муаллифлик назоратининг ҳолатини белгиланган тартибда ўрганиш;

қурилиш соҳасида рухсат берувчи тартиботларни амалга оширишнинг белгиланган тартибига ваколатли давлат органлари томонидан риоя қилиниши устидан назоратни таъминлаш;

ноқонуний қурилишнинг, шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган ер участкаларидан бошқа мақсадларда фойдаланишнинг олдини олиш ва бунга йўл қўймаслик юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш;

тегишли ҳудудда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилган ҳолда амалга оширилаётган шаҳарсозлик фаолиятини белгиланган тартибда чеклаш, тўхтатиб қўйиш ёки тақиқлаш чора-тадбирларини кўриш;

қурилишда замонавий маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда илғор технологиялар ва янги конструктив ечимлар қўлланилишини ўрганиш ва таҳлил қилиш, қурилиш объектларининг юқори сифатини таъминлашга ва уларнинг қийматини пасайтириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритиш;

Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитасининг Лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари сифатига риоя этилиши устидан давлат назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий инспекциялари фаолиятини уларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши юзасидан ўрганиш;

қурилиш объектларини қурилиш-монтаж ишларининг сифати ва зарур архитектура-қурилиш назорати таъминланиши юзасидан текшириш;

қурилиш объектларини қабул қилиш далолатномаларини тасдиқлаш юзасидан Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини кўриб чиқиш ва келишиш.


3. Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаментининг янгиланган тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси С.Х. Бекенов:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг штатлар жадвалига ушбу қарорга мувофиқ ўзгартиришлар киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан биргаликда Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти ҳамда Архитектура ишлари ва қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомларни бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун тақдим этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси С.Х. Бекенов бир ой муддатда Архитектура ишлари ва қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясини чуқур билимларга ҳамда архитектура ва қурилиш соҳасида амалий иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан таъминласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси икки ҳафта муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси С.Х. Бекенов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 5 ноябрдаги

296-сон қарорига

ИЛОВА



Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш

ва қурилиш индустрияси масалалари

ахборот-таҳлил департаментининг

ТУЗИЛМАСИ

Департамент мудири


1

Коммунал хўжаликни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Етакчи мутахассис

1

Транспорт ва транспорт коммуникациялари масалалари бўйича бош мутахассис


1

Етакчи мутахассис

2

Капитал қурилиш ва пудрат ишлари дастурлари масалалари бўйича бош мутахассис


1

Етакчи мутахассис

1

Қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноати масалалари бўйича бош мутахассис

1

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Инспектор

1

Архитектура ишлари ва қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси


Инспекция бошлиғи, департамент мудирининг ўринбосари


1

Архитектура ишлари бўйича бош инспектор

1

Етакчи инспектор

1

Қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш бўйича бош инспектор

1

Етакчи инспектор

1

Ҳаммаси:


16

Мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик

бошқаруви органлари:


1. "Давархитектқурилиш" қўмитаси


2. Архитекторлар уюшмаси


3. "Ўзмахсусмонтажқурилиш" акциядорлик компанияси

4. "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси


5. "Қишлоқ қурилиш банк" ОАТБ


6. "Ипотека-банк" АТИБ


7. "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси


8. "Қурилиш-лизинг" акциядорлик компанияси


9. "Ўзкоммунхизмат" агентлиги


10. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


11. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги


12. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси


13. "Дававианазорат" инспекцияси


14. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси


15. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси


16. "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик компанияси


17. "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси


18. "Трансйўлқурилиш" давлат унитар корхонаси


19. "Ангрен логистика маркази" ёпиқ акциядорлик жамияти


20. Халқаро автомобилда юк ташувчилар ассоциацияси


21. Халқаро экспедиторлар ассоциацияси


22. Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизматини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш масалалари



Кенгашлар ва комиссиялар


1. Қурилиш соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш мониторингини олиб бориш ва фаолиятни лицензиялаш республика комиссияси.


2. Авиация ва темир йўл транспорти соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси комиссияси.


3. Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл хўжалиги кенгаши.


5. Уй-жой-коммунал хўжалигида тарифлар ва ислоҳотлар дастурлари бажарилиши мониторинги бўйича республика комиссияси.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Аҳоли пунктларини комплекс қуришни назорат қилиш комиссияси.


7. Асосий воситаларни (шу жумладан, ҳаво кемалари ва авиация двигателларини) "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси балансидан ҳисобдан чиқариш масалаларини кўриб чиқиш ва хулосалар тайёрлаш бўйича идоралараро комиссия.


8. Тошкент шаҳрида юридик ва жисмоний шахсларга шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ ер участкалари бериш амалиётини ўрганиш бўйича комиссия.


9. Тошкент вилоятида юридик ва жисмоний шахсларга шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ ер участкалари бериш амалиётини ўрганиш бўйича комиссия.


10. Қурилиши ва реконструкция қилиниши Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида тасдиқланиши лозим бўлган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат комиссияси.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 11 ноябрь, 45-сон, 590-модда