язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Ҳисоб-китоб (смета) қиймати ошириб юборилган объектлар бўйича хулосалар тайёрлаш ва уларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.02.2012 й. 32-сон қарорига илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 7 февралдаги

32-сон қарорига

ИЛОВА



Ҳисоб-китоб (смета) қиймати ошириб юборилган

объектлар  бўйича  хулосалар  тайёрлаш  ва  уларни

Вазирлар Маҳкамасига киритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ижтимоий ва фуқаро объектларини лойиҳалаш ва қуришда тегишли тартиб ўрнатиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 27 декабрдаги ПҚ-1666-сон қарорини бажариш юзасидан ишлаб чиқилган ва қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) қиймати илгари белгиланган қийматдан ошадиган ижтимоий ва фуқаро объектлари бўйича хулосаларни тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомнинг амал қилиши қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) қуйидагилар ҳисобига амалга ошириладиган ижтимоий ва фуқаро объектларига татбиқ этилади:

марказлаштирилган манбалар;

бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари;

давлат корхоналари маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остидаги хорижий кредитлар ҳамда халқаро ва хорижий молия институтлари томонидан бериладиган хорижий грантлар.

Ижтимоий ва фуқаро объектлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан белгиланади.


3. Ушбу Низомга мувофиқ (лойиҳа ечимларини яхшилаш, шунингдек ишлаб чиқилган лойиҳада илгари йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида) ижтимоий ва фуқаро объектлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларига (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) ўзгартиришлар киритиш масалалари кўриб чиқилади, ушбу ўзгартиришлар натижасида қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) қиймати қуйидагилардан ошади:

тендер савдолари натижалари бўйича аниқланган шартномавий қиймат (ишларнинг физик ҳажмларини, бошқа ишлаб чиқариш харажатларини аниқлаштиришда ҳамда тузатишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси экспертиза органларининг тегишли хулосасидан кейин фойдаланиладиган ресурсларни ўзгартиришда, ўтувчи объектларнинг қолдиқ қийматини белгиланган тартибда қайта ҳисоблаб чиқиш ҳолатларидан ташқари);

улар бўйича бош пудратчи ташкилот Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорига кўра белгиланган ёки ишлар хўжалик усулида бажариладиган объектлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси экспертиза органларининг хулосасига мувофиқ смета қиймати, шунингдек белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилгандан кейин лойиҳалаштириш билан параллел равишда қуриладиган объектлар қиймати (ишларнинг физик ҳажмларини, бошқа ишлаб чиқариш харажатларини аниқлаштиришда ҳамда тузатишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси экспертиза органларининг тегишли хулосасидан кейин фойдаланиладиган ресурсларни ва уларнинг нархларини ўзгартиришда, шунингдек ўтувчи объектнинг қолдиқ қийматини белгиланган тартибда қайта ҳисоблаб чиқишда).



II. ЛОЙИҲАГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ

БЎЙИЧА МАТЕРИАЛЛАРНИ ТАҚДИМ

ЭТИШ ТАРТИБИ


4. Лойиҳага объект қийматининг кўпайишига олиб келадиган ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларнинг асосланганлигини кўриб чиқиш учун вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат корхоналари (кейинги ўринларда ташаббускорлар деб аталади) томонидан Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитасига мурожаат тақдим этилади, унга қуйидаги материаллар илова қилинади:

а) илгари тасдиқланган лойиҳага ўзгартиришлар киритиш сабаблари баён қилинган ҳолдаги тушунтириш хати, шунингдек тасдиқланган лойиҳа ечимларини яхшилаш учун зарур бўлган чора-тадбирлар рўйхати;

б) илгари тасдиқланган лойиҳада назарда тутилган ва қайта кўриб чиқишга тавсия қилинаётган асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар (лойиҳа-смета кўрсаткичлари);

в) илгари тасдиқланган лойиҳа бўйича ахборот: лойиҳалашга топшириқ, умумий тушунтириш хати, техник-иқтисодий асослашлар, объектнинг бош плани, планлари, кесмалари, муҳим техник ечимларни тавсифловчи принципиал схемалар, йиғма ресурс сметаси, эксперт хулосаларининг нусхалари;

г) ўзгартирилган лойиҳанинг техник-иқтисодий қисми, унда ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ тузилган параметрлар кўрсатилади;

д) смета қийматини ўзгартиришлар киритиладиган моддалар бўйича объектни қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) лойиҳасининг бўлими;

е) аниқлаштирилган йиғма ресурс сметаси ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган харажатлар маълумоти;

ж) харажатлар турлари бўйича тақсимланган йиғма ресурс сметасининг боблар, объектлар ва моддалар бўйича ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ тузилган объектни қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) қийматининг қиёсий ведомости;

з) қиймати тузилган контрактга нисбатан ошиб кетган тақдирда, импорт контракти юзасидан белгиланган тартибда берилган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг хулосаси;

и) қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) смета қийматининг кўпайиши, шу жумладан қуйидагилар сабабли зарур бўладиган чизмалар ва ҳисоб-китоблар:

буюртмачиларнинг, лойиҳалаш, қидирув, илмий-тадқиқот ташкилотлари, давлат ва тармоқ экспертиза органлари ва бошқа ташкилотларнинг хато ва камчиликлари (ишлаб чиқариш технологияси ва ускуналар турини танлаш бўйича асосланмаган ечим, қурилишнинг геологик, гидрогеологик ва бошқа шарт-шароитларини нотўғри белгилаш, ишларнинг ҳажмларини, қурилиш материаллари, буюмлар, ускуналар ва бошқаларнинг нархларини пасайтириб/ошириб юбориш, қурилиш материаллари, конструкциялар ва буюмларни ташишнинг самарасиз транспорт схемаларини қўлланиш, форс-мажор ҳолатларидан ташқари). Шу билан бирга, тушунтириш хатига йўл қўйилган хатолар сабабли (мавжуд бўлса) ишларни бажарувчиларга нисбатан белгиланган тартибда қўлланилган чоралар ва жарима санкциялари тўғрисидаги маълумотлар ҳам илова қилинади;

бозор конъюнктурасининг ўзгариши, янги технологик ечимларни қўлланиш, ускуналарга қўшимча эҳтиёж (агар бу илгари тасдиқланган лойиҳани ишлаб чиқишда лойиҳалаш ташкилоти томонидан ҳисобга олинмаган бўлса) билан боғлиқ ҳолда ускуналар қийматининг кўпайиши;

объектнинг иқтисодий, экологик ёки ижтимоий самарадорлигини ошириш мақсадида вазирликлар, идоралар ва лойиҳалаш ташкилотлари таклифи бўйича лойиҳа ечимларини қайта кўриб чиқиш;

к) зарурлиги лойиҳани қайта кўриб чиқиш натижасида пайдо бўлган, лойиҳани ёки унинг алоҳида қисмларини қўшимча келишиш тўғрисидаги ҳужжатлар;

л) қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш)нинг ҳолати, ҳужжатларни тақдим этиш санасидан олдинги йил чораги якуни юзасидан тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга ўзлаштирилган ва молиялаштирилган маблағлар суммаси тўғрисидаги маълумотлар;

м) тендер комиссиясининг протоколлари ёки қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш)нинг илгари тасдиқланган қиймати бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарорлари;

н) улар бўйича бош пудратчи ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ белгиланган ва/ёки ишлар хўжалик усулида бажариладиган ўтувчи объектларнинг қолдиқ қийматини белгиланган тартибда қайта ҳисоблаб чиқиш материаллари.

Қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш)нинг қийматини ўзгартиришларни таҳлил қилиш натижалари ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича, объектнинг смета қиймати кўпайиши сабаблари тўғрисидаги маълумотнома тарзида расмийлаштирилади.



III. ТАКЛИФЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИГА

КИРИТИШ ТАРТИБИ


5. Ушбу Низомнинг 4-бандига мувофиқ тақдим этилган материаллар Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан улар тушган кундан бошлаб 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.


6. Лойиҳага ўзгартиришлар киритиш асоссиз бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан ташаббускорга рад этишнинг сабаблари муфассал ёзилган рад этиш тўғрисидаги ёзма билдиришнома юборилади. Айни вақтда хатнинг нусхаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборилади.

7. Лойиҳага ўзгартиришлар киритиш масаласи бўйича Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитасининг хулосаси ижобий бўлган тақдирда ташаббускор томонидан ушбу хулоса Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига келгусида кўриб чиқиш ва келишиш учун тақдим этилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Давархитектқурилиш" қўмитасининг ижобий хулосаси келиб тушган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда тегишли хулосани Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитасига тақдим этади.

9. "Давархитектқурилиш" қўмитаси Қуриладиган ва реконструкция қилинадиган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида тасдиқланадиган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг хулосаси келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида объектни қуришга (реконструкция қилишга, мукаммал таъмирлашга) илгари тасдиқланган лойиҳа қийматининг қимматлашувига олиб келган ўзгартиришларни киритиш бўйича асосланган йиғма таклиф киритади.

10. Объектни қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) юзасидан илгари тасдиқланган лойиҳага объект қийматининг қимматлашишига олиб келган ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарор қурилиши ва реконструкция қилиниши Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида тасдиқланадиган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат комиссияси протоколи билан расмийлаштирилади.

Лойиҳага объектларни қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) қийматининг кўпайишига олиб келадиган ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларнинг асосланганлиги юзасидан хулосаларни тақдим этиш, кўриб чиқиш ва юбориш схемаси ушбу Низомга 4-иловада келтирилган.


11. Қурилиши ва реконструкция қилиниши Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида тасдиқланадиган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат комиссиясининг мажлис қарори ташаббускорларнинг қурилишлар (мукаммал таъмирлаш)нинг манзилли рўйхатларини кўриб чиқишда улар бўйича ушбу Низомнинг шартларига мувофиқ қиймати оширилган объектларни қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) қийматини (уни кейинчалик белгиланган тартибда молиялаштириш учун) кўпайтиришга асос ҳисобланади.






Низомга

1-ИЛОВА

        




(лойиҳанинг номи)


Ишлаб чиқариш йўналишида бўлмаган объектнинг

асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари

ЖАДВАЛИ

Т/р

Параметрлар номи


Объектнинг

кўрсаткичлари


Тасдиқланган

лойиҳа бўйича


Қайта тасдиқлашга

тақдим этилган

лойиҳа бўйича


Қайта тасдиқлаш

учун тавсия

қилинган


ўлчов бирлиги

қуввати

1.








2.








3.








4.








5.








Лойиҳалаш ташкилоти раҳбари





(имзо, муҳр)

                        



Буюртмачи





(имзо, муҳр)

         





Низомга

2-ИЛОВА

       




(лойиҳанинг номи)


Қурилиш объекти нархини ўзгартиришнинг Қиёсий

ЖАДВАЛИ

Т/р

Объектларнинг қисмлари,

йиғма ҳисоб-китоб

боблари, ишлар ва

харажатлар номи


Объектнинг илгари тасдиқланган

нархи жорий нархларда (тендер

объектлари бўйича - оферталар),

_________ даги ҳолатига кўра


Қайта тасдиқлаш вақтида

ўзлаштирилган капитал

қўйилмалар _______даги

ҳолатига кўра


Қайта тасдиқлаш вақтида

молиялаштирилган

____________ даги

ҳолатига кўра


жами


шу жумладан


жами


шу жумладан


жами


шу жумладан


қурилиш-

монтаж

ишлари


асбоб-

ускуна-

лар


бошқа

хара-

жатлар


қурилиш-

монтаж

ишлари


асбоб-

ускуна-

лар


бошқа

хара-

жатлар


қурилиш-

монтаж

ишлари


асбоб-

ускуна-

лар


бошқа

хара-

жатлар


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14



























Жадвал давоми

Қайта тасдиқлаш

вақтида қиймат қолдиғи

_________ даги ҳолатига

кўра


Қайта тасдиқлаш вақтида

киритилган ўзгартиришларни

ҳисобга олган ҳолда маълум

қилинган қиймат қолдиғи,

___________ даги ҳолатига

кўра


Киритилган ўзгартиришларни

ҳисобга олган ҳолда объектнинг

аниқланган смета қиймати


Объект қийматининг

ўзгариши (+;-)


жами


шу жумладан


жами


шу жумладан


жами


шу жумладан


жами

шу жумладан


қурилиш-

монтаж

ишлари


асбоб-

ускуна-

лар


бошқа

хара-

жатлар


қурилиш-

монтаж

ишлари


асбоб-

ускуна-

лар


бошқа

хара-

жатлар


қурилиш-

монтаж

ишлари


асбоб-

ускуна-

лар


бошқа

хара-

жатлар


қурилиш-

монтаж

ишлари


асбоб-

ускуна-

лар


бошқа

хара-

жатлар


15


16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

28

29

30































       

        

Лойиҳалаш ташкилоти раҳбари





(имзо, муҳр)

                        



Буюртмачи





(имзо, муҳр)

                        



Келишилган (бош пудратчи)





(имзо, муҳр)

       





Низомга

3-ИЛОВА

       




(лойиҳанинг номи)


Қурилишнинг смета қийматини ошириш сабаблари тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР

Т/р

Лойиҳани

қайта

тасдиқ-

лашни

келишиш

тўғрисида

илтимос-

нома

киритган

вазирлик

(идора),

бош

лойиҳачи,

лойиҳа

номи


Лойиҳани

тасдиқ-

лаган

инстан-

ция,

тасдиқ-

лаган-

лиги

тўғри-

сидаги

ҳужжат-

нинг

санаси

ва тартиб

рақами


Харажатлар маълумоти

бўйича қурилиш

объектининг қиймати,

млн сўм.


Қурилиш объектларининг қийматини кўпайтириш, млн сўм.

илгари

тасдиқ-

лангани


маълум

қилин-

гани


кели-

шил-

гани


жами

(шу жум-

ладан

қурилиш-

монтаж

ишлари)


шу жумладан


лойи-

ҳалаш

инсти-

тутлари,

қидирув

ва

илмий-

тадқи-

қот

ташки-

лотлари

хато-

лари


етказиб

берув-

чилар

томо-

нидан

асбоб-

уску-

налар

қийма-

тини

кўпай-

тириш


вазирликлар, идоралар

ва лойиҳа ташкилотлари

таклифлари бўйича лойиҳа

қарорларини қайта кўриб

чиқиш


Ўзбе-

кистон

Респуб-

ликаси

Вазир-

лар Маҳ-

камаси-

нинг

қарор-

лари

бўйича

тадбир-

лар

ишлаб

чиқариш

самарадорли-

гини ошириш

мақсадида,

шунингдек

янги техник

шартлар,

нормалар

ва қоидалар

бўйича


қурилиш

шартлари-

нинг

ўзгариши

муносабати

билан ҳамда

10-устунда

ҳисобга

олинмаган

бошқа

сабабларга

кўра


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12























Лойиҳалаш ташкилоти раҳбари





(имзо, муҳр)

                        



Буюртмачи





(имзо, муҳр)

         





Низомга

4-ИЛОВА


Объектларни қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал

таъмирлаш) қийматини оширишга олиб келадиган

лойиҳа-смета ҳужжатлари (ЛСҲ)га ўзгартиришлар

киритиш таклифларининг асосланганлиги бўйича

хулосаларни тақдим этиш, кўриб чиқиш ва юбориш

СХЕМАСИ







Субъектлар ва бажарувчилар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари







































        

1. Низомга 1 - 3-иловаларга мувофиқ объектлар қийматини оширишга олиб келадиган ЛСҲга ўзгартиришлар киритиш таклифлари юзасидан асосланганлик бўйича материаллар тайёрлайди.


2. Мурожаатни белгиланган материаллар билан бирга хат тарзида расмийлаштиради.

      












Ташаббускор

Муддат ташаббускор раҳбари ёки унинг юқори ташкилотлари томонидан белгиланади.











^





































V



      

1. Ташаббускорнинг мурожаатини тақдим қилинган материаллар билан кўриб чиқади.


2. Ташаббускорга ва Молия вазирлигига улар бўйича ижобий ёки салбий хулосани юборади.

       

Мурожаат тушган кундан бошлаб 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда. Ижобий хулосалар берилганда Ҳукумат комиссиясига 5 иш куни мобайнида йиғма хулоса юборилади.

"Давархитект-

қурилиш"

қўмитаси




>




а

а






































       

"Давархитектқурилиш" қўмитасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлганда ташаббусчининг мурожаатини кўриб чиқади ва натижаларига кўра "Давархитектқурилиш" қўмитасига хулосани юборади.

          

"Давархитектқурилиш" қўмитасининг ижобий хулосаси тушган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда.




>

Молия вазирлиги




































Ҳукумат комиссияси

        

1. Ҳукумат комиссияси мажлисида "Давархитектқурилиш" қўмитасининг ЛСҲга ўзгартиришлар киритиш муносабати билан объектнинг қийматини ошириш бўйича йиғма хулосасини кўриб чиқади.


2. Тегишли мажлис қарорини расмийлаштиради.

     

Кўриб чиқиш муддати Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланади.




>








  

Изоҳлар:

1. Ташаббускорлар мурожаатларини кўриб чиқишнинг умумий муддати, Ҳукумат комиссиясига ҳужжатларни киритишни ҳисобга олган ҳолда, 20 иш кунидан ошмаслиги керак.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 6-сон, 62-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 2-сон, 8-модда