язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.12.2003 й. 538-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.12.2003 й.

N 538



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида" 2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш, капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш масалаларида унинг масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисига ходимларнинг чекланган сони доирасида раиснинг тўрт нафар, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари ҳамда 9 кишидан иборат ҳайъат бўлишига рухсат берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисига ходимларнинг чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Қўмита марказий аппаратининг тасдиқланган тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг мазкур Қўмита таркибида:

Иқтисодиёт ва қурилишни ташкил этиш, янги технологиялар илмий-тадқиқот институти негизида Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар ва нархларни шакллантириш марказини ташкил этиш;

Пудрат савдоларини (тендерларни) ташкил этиш республика бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Давлат идорадан ташқари экспертиза бош бошқармасининг капитал қурилишда нархларни шакллантириш минтақавий марказлари негизида Қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг марказлари ташкил этиш;

Давлат архитектура-қурилиш назорати бош бошқармасининг Стандартлаштириш ва сертификатлаш бошқармаси негизида хўжалик ҳисобидаги Қурилишда стандартлаштириш ва сертификатлаш республика марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси бир ой муддатда Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар ва нархларни шакллантириш маркази ҳамда Қурилишда стандартлаштириш ва сертификатлаш республика марказининг тузилмасини ва Марказлар тўғрисидаги низомларни тасдиқласин.

6. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини жорий молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва бюджетдан ташқари манбалар, шу жумладан давлат экспертизаси ҳудудий бошқармалари, давлат архитектура-қурилиш назорати инспекциялари ҳамда Қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг марказлари даромадларидан 10 фоиз ажратмалар ҳисобига амалга оширилади.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда Қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг марказларини юкланган вазифаларни бажариш, шу жумладан нархларни шакллантириш масалалари бўйича керакли материаллар ва ахборотлар тақдим этиш учун зарур шарт-шароитлар билан таъминласинлар

9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритсинлар.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 2 декабрдаги

538-сон қарорига

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура-қурилиш назорати бош бошқармаси тўғрисидаги ва Давлат идорадан ташқари экспертиза бош бошқармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 1995 йил 26 январдаги 19-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 1-сон, 2-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 11 апрелдаги 146-ф-сон фармойиши.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий инвестициялар иштирокидаги устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 9 апрелдаги 165-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тўғрисидаги Низомни ва унинг тузилмасини тасдиқлаш ҳақида" 1999 йил 8 ноябрдаги 492-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 11-сон, 63-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Архитектура ва қурилиш соҳасидаги ишларни ташкил этиш ва назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 27 апрелдаги 165-сон қарорининг 5 ва 6-бандлари ҳамда қарорга 2, 3 ва 4-иловалар.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 5 августдаги 305-сон қарорига 3-илова ҳамда қарорга 5-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 48-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 30 мартдаги 169-ф-сон фармойиши 1-бандининг иккинчи хатбоши ҳамда фармойишга 1-илова 4-бандининг биринчи хатбоши.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 12, 128-модда.