ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Қурилиш ва архитектура соҳасидаги бошқарув ва назорат /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.04.2000 й. ПФ-2572-сон "Тошкент молия-қурилиш корпорацияси ("Тошуйжойинвестқурилиш")ни тугатиш тўғрисида"ги Фармони
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
11.04.2000 й.
N ПФ-2572
ТОШКЕНТ МОЛИЯ-ҚУРИЛИШ КОРПОРАЦИЯСИ
("ТОШУЙЖОЙИНВЕСТҚУРИЛИШ")НИ
ТУГАТИШ ТЎҒРИСИДА
Капитал қурилишни янада ислоҳ қилиш, қурилиш ташкилотлари ва қурилиш индустрияси корхоналарининг мустақиллигини кенгайтириш, пудрат ишлари бозорини шакллантириш, қурилиш қийматини пасайтириш ва сифатини ошириш, ортиқча бошқарув бўғинларини тугатиш ҳисобига қурилиш соҳасидаги бошқарув тизимини такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ҳамда Тошкент молия-қурилиш корпорацияси "Тошуйжойинвестқурилиш" муассисларининг уни тугатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, тугатилаётган "Тошуйжойинвестқурилиш" корпорацияси таркибида бўлган пудрат қурилиш трестлари ва ташкилотлари, саноат ҳамда транспорт корхоналари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар мустақил юридик шахслар сифатида сақлаб қолинади ҳамда улар амалдаги қонунчиликка мувофиқ уюшмаларга ва бошқа шакллардаги хўжалик бирлашмаларига ихтиёрий равишда кириш ҳуқуқига эгадирлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига "Тошуйжойинвестқурилиш" корпорацияси таркибида бўлган пудрат қурилиш трестларининг ва айрим саноат корхоналарининг давлат ихтиёридаги акциялар пакетларини республиканинг фонд бозорида эркин савдода, шу жумладан хорижий сармоядорларга сотиш ҳуқуқи берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент давлат-акционерлик қурилиш корпорациясини ташкил қилиш тўғрисида" 1993 йил 8 февралдаги ПФ-558-сон ва "Тошкент молия-қурилиш корпорацияси ("Тошуйжойинвестқурилиш")ни ташкил қилиш тўғрисида" 1994 йил 23 декабрдаги ПФ-1026-сон Фармонлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда ушбу Фармонни амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов