язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.08.1993 й. 441-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш ("Давархитектқурилиш") қўмитасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.08.1993 й.

N 441



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ

("ДАВАРХИТЕКТҚУРИЛИШ") ҚЎМИТАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш ("Давархитектқурилиш") қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат қурилиш ишлари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат қурилиш ишлари қўмитаси ҳузуридаги Давлат архитектура ва шаҳарсозлик қўмитаси тугатилиб Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг тузилмаси 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" давлат қўмитаси маркази аппаратининг тузилмаси 3-иловага мувофиқ ҳамда бутун тизим ходимларининг сони 581 нафардан, шу жумладан, марказий аппарат ходимлари сони 75 нафардан иборат қилиб 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Белгилаб қўйилсинки, ҳудудий органларнинг ходимларини сақлашга маблағлар маҳаллий бюджетлардан ажратилади.

Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" давлат қўмитаси Раисига 3 нафар ўринбосарга, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлишга ҳамда шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган 1 нафардан иборат ҳайъат бўлишига рухсат этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зарур бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш фондини белгиласин, шунингдек, қўмита марказий аппарати учун 4 та енгил автомашинани сақлашга лимит ажратсин.


4. Юклатилган вазифаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитасига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

берилган ваколатлар доирасида норматив-услубий ҳужжатларни тасдиқлаш. ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

республиканинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ лойиҳалаш-қурилиш ҳамда экспертиза фаолиятини лицензиядан ўтказиш;

архитектура ва қурилиш соҳасида муҳим халқ хўжалииги муаммоларини ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссиялар тузиш. Материалларни ишлаб чиқишга илмий-тадқиқот, технология, лойиҳа-конструкторлик ташкилотларини, олий ўқув юртларини ва бошқа муассасаларни, шунингдек, айрим олимларни ва йирик мутахассисларни жалб этиш.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси икки ҳафта муддатда:

архитектура ва шаҳарсозлик вилоят, Тошкент шаҳар бош бошқармалари, шаҳар (туман) бўлимлари тўғрисидаги намунавий низомларни ишлаб чиқсин; архитектура ва шаҳарсозлик вилоят, Тошкент шаҳар бош бошқармалари, шаҳар (туман) бўлимлари тўғрисидаги намунавий низомларни ишлаб чиқсин;

Давлат қўмитасининг янги вазифаларини ва фаолият йўналишларини ҳисобга олган ҳолда у тўғрисидаги Низом лойиҳасини, шунингдек, қўмитанинг ишлаб турган илмий-тадқиқот муассасаларини қайта ташкил этиш бўйича таклифни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

1993 йилнинг 1 ноябригача республика ҳудудидаги идоравий бўйсунишидан қатъи назар лойиҳа-қидирув ташкилотлари тармоқларининг энг мақбул тузилмаси, уларни тузиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш тартиби тўғрисида таклифларни тайёрласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Тошкент шаҳар Абай кўчасидаги 6-уйга жойлаштирилсин.


7. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1986 йил 2 апрелдаги 171-сон, 1988 йил 29 январдаги 41-сон, 1989 йил 23 январдаги 31-сон, 1990 йил 3 январдаги 3-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклатилсин.

Қарорнинг бажарилиши 1993 йил ноябрь ойида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                        И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.