язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.08.1993 й. ПФ-636-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш ("Давархитектқурилиш") қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

05.08.1993 й.

N ПФ-636



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ

("ДАВАРХИТЕКТҚУРИЛИШ") ҚЎМИТАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Инвестиция фаолиятини бошқаришнинг ташкилий шаклларини такомиллаштириш, қурилиш комплексининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш, янги архитектура ва шаҳарсозлик сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат қурилиш ишлари қўмитаси ҳамда Давлат қурилиш ишлари қўмитаси ҳузуридаги Давлат архитектура ва шаҳарсозлик қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ташкил этилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар, корхоналар (бирлашмалар), муассасалар ва ташкилотлар, маҳаллий бошқарув идоралари, мансабдор шахслар ва фуқаролар ижро этишлари учун мажбурийдир.


4. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси 10 кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалаларига доир қарор қабул қилиб, қўмитанинг Низоми ва тузилмасини тасдиқласин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 й., 7-сон, 286-модда