ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (Парламент) / Олий Мажлис Қонунчилик палатаси. Депутатлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 31.01.2006 й. 203-I-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2006 йилга мўлжалланган фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК

ПАЛАТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.01.2006 й.

N 203-I



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИНИНГ

2006 ЙИЛГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ФАОЛИЯТИНИНГ

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2006 йилга мўлжалланган фаолиятининг асосий йўналишлари тасдиқлансин (илова қилинади).


2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Қонунчилик

палатасининг Спикери                                                           Э. Халилов






Ўзбекистон Республикаси Олий

Мажлиси Қонунчилик палатасининг

2006 йил 31 январда қабул қилинган

203-I-сонли Қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик

палатасининг 2006 йилга мўлжалланган фаолиятининг

асосий йўналишлари

      

I. ҚОНУНЧИЛИК ФАОЛИЯТИ

1.1. Ишлаб чиқиладиган қонунлар лойиҳалари

N

Қонун лойиҳасининг номи


Бажариш муддати


Масъул қўмита


1

2


3

4

1.

"Солиқ маслаҳати тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.

I чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси


2.

"Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.

I чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси


3.

"Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш).

I чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси


4.

"Ипотека тўғрисида"ги қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш).

I чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси


5.

"Ҳакамлик судлари тўғрисида"ги қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш).

I чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси


6.

"Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.

I чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси


7.

"Давлат сирларини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш).

I чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси


8.

"Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида Шартномани ратификация қилиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси (Москва ш., 2005 йил 14 ноябрь).

I чорак

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси

9.

"ГУУОМ иштирокчи давлатларнинг консуллик масалалари бўйича ўзаро ёрдам кўрсатиш тўғрисида Конвенцияни денонсация қилиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси (Ялта, 2001 йил 7 июль).

I чорак

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси


10.

"Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 1 июнда Женевада Дипломатик конференция томонидан қабул қилинган Патент ҳуқуқи тўғрисидаги Шартномага қўшилиши ҳақида"ги қонун лойиҳаси.

I чорак

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси


11.

"Ўзбекистон Республикасининг 1968 йил 8 октябрда Локарнода имзоланган Саноат намуналарининг Халқаро таснифини таъсис этиш тўғрисидаги Локарно битимига қўшилиши ҳақида"ги қонун лойиҳаси.

I чорак

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси


12.

"Хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.

I чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси


13.

"Давлат уй-жой сиёсатининг асослари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш).

I чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси


14.

"Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш).

I чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси


15.

"Жамоат бирлашмалари тўғрисида"ги қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш).


I чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси


16.

"Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш).

I чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси


17.

"Давлат ҳокимияти органлари фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш тартиби тўғрисида"га қонун лойихаси (иккинчи ўқиш).


I чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси


18.

"Оммавий коммуникациялар соҳасидаги иқтисодий муносабатларнинг асослари тўғрисида"ги қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш).


I чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси


19.

"Микромолиялаш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.

II чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси


20.

"Холдинглар тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.


II чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси


21.

"Давлат ва хўжалик бошқаруви асослари тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.


II чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси


22.

"Тузларни йодлаш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.

II чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси


23.

"Уй-жой-коммунал хизматлари тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.


II чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси


24.

"Фирмаларнинг номланиши тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.

II чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси


25.

"Давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.


II чорак

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси


26.

"Ҳомийлик тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.

II чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси


27.

"Телерадио кўрсатувлари ва эшиттиришлари тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.


II чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси


28.

"Жамоат телевиденияси тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.

II чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси


29.

"Кабель кўрсатувлари тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.


II чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси


30.

"Товар биржалари тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.


III чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси


31.

"Риэлторлик фаолияти тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.

III чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси


32.

"Тиббий фаолият тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.


III чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси


33.

"Давлат хизмати тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.


III чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси


34.

"Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.


III чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси


35.

"Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.

III чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси


36.

"Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.

III чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси


37.

"Давлат унитар корхоналари тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.


IV чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси


38.

"Давлат мулки тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.


IV чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси


39.

"Кўргазма-ёйма савдо фаолияти тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.


IV чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси


40.

Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги Давлат бюджети лойиҳаси.


IV чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси


41.

"Суднинг халқ маслаҳатчилари тўғрисида"ги қонун лойихаси


IV чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси


42.

"Ижтимоий ҳамкорлик тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.


IV чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси


43.

"Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.


IV чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси


44.

"Қурол-яроғ тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.


IV чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси


45.

"Ҳарбий хизматчиларнинг мақоми тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.


IV чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси


46.

"Электр энергетикаси тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.

IV чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси


47.

"Тупроқ унумдорлиги тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.


IV чорак

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси


48.

"Кутубхоначилик иши тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.


IV чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси


49.

"Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.


IV чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси


50.

Халқаро шартномалар, битимлар, конвенцияларни ратификация ва денонсация қилиш, шунингдек уларга қўшилиш тўғрисидаги қонунлар лойиҳалари.


йил давомида

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси


1.2. Янги таҳрирда киритиладиган қонунлар лойиҳалари

1.

Янги таҳрирдаги "Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқпар тўғрисида"ги қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш).

I чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси


2.

Янги таҳрирдаги "Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.


I чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси


3.

Янги таҳрирдаги "Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.


I чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси


4.

Янги таҳрирдаги "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.


II чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси


5.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси лойиҳаси.

III чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси


6.

Янги таҳрирдаги "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.


III чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси


7.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси лойиҳаси.


IV чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси


1.3. Амалдаги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонунлар лойиҳалари


1.

"Кредит уюшмалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш).

I чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси


2.

"Тадбиркорлик субъектларини текширишлар сони қисқартирилганлиги ҳамда текширишлар тизими такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш).

I чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси


3.

"Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш тартиб-таомиллари турлари қисқартирилганлиги ҳамда соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш).

I чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси

4.

"Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси.

I чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси


5.

"Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш).

I чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси


6.

"Ипотека тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш).

I чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси


7.

"Ҳакамлик судлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси.

I чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси


8.

"Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш).

I чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси

9.

"Давлат сирларини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш).


I чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси


10.

"Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси.

I чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

11.

"Мудофаа тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси.

I чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси


12.

"Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси.

I чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалапари қўмитаси


13.

"Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.

I чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси


14.

"Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан "Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш).


I чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси


15.

"Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.

I чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси


16.

"Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш).

I чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси


17.

"Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси.

II чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси


18.

"Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.

II чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси


19.

"Бож тарифи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси.

II чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси


20.

"Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси.

II чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси


21.

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси.

II чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси


22.

"Ўлим жазосининг бекор қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси.

II чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси


23.

"Қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқи судларга ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси.

II чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси


24.

"Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси.

II чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмигаси


25.

ҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси.

II чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси


26.

"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси.

II чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси


27.

"Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси.

II чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси


28.

"Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатия ваколатхоналари бошлиқларини тайинлаш ҳамда чақириб олиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси.


II чорак

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси


29.

"Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси.

III чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси


30.

"Адвокатнинг судда иштирок этишига доир ваколатлари расмийлаштирилишини назарда тутувчи нормалар такомиллаштирилиши муносабати билан процессуал қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.

III чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси


31.

"Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига, Жиноят-процессуал кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.

III чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси


32.

"Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси.

III чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси


33.

"Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси.

III чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси


34.

"Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси


III чорак

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси


35.

"Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси.

III чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси

36.

"Туризм тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси.


III чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

37.

"Бюджет тизими тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси.

IV чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси


38.

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси.

1Учорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси


39.

"Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси.

IV чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси


40.

"Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси.


IV чорак

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси


41.

"Темир йўл транспорти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси.

IV чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси


42.

"Умумий фойдаланишдаги ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий давлат шахсий суғуртаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси.


IV чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси


43.

"Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси.


IV чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси


44.

"Ноширлик фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси.


IV чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси


45.

"Почта алоқаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси.

IV чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси


II. НАЗОРАТ-ТАҲЛИЛ ФАОЛИЯТИ

1.

Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети ижроси тўғрисида.


I чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси


2.

"Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси ва унинг бўлинмалари томонидан ижро этилиши ҳақида.


I чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси


3.

"Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Қонуннинг Хоразм вилоятида ижро этилиши ҳақида.

I чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси


4.

"Терроризмга қарши кураш тўғрисида"ги Қонуннинг Навоий вилоятида ижро этилиши ҳақида.


I чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси


5.

"Стандартлаштириш тўғрисида"ги Қонуннинг "Ўзбекенгил-саноат" давлат акциядорлик компанияси томонидан ижро этилиши ҳақида.


I чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси


6.

"Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг Сурхондарё вилоятида ижро этилиши ҳақида.


I чорак

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси


7.

"Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонуннинг Сирдарё вилоятида ижро этилиши ҳақида.


I чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси


8.

"Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида"ги Қонуннинг Фарғона вилоятида ижро этилиши ҳақида.


I чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси


9.

"Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Қонуннинг Жиззах вилоятида ижро этилиши ҳақида.


I чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси


10.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2006 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисида.


II чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси


11.

"Бюджет тизими тўғрисида"ги Қонуннинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ҳамда Сурхондарё вилоятида ижро этилиши ҳақида.


II чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси


12.

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастурининг Фарғона вилоятида ижро этилиши ҳақида.


II чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси


13.

"Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Қонуннинг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ижро этилиши ҳақида.


II чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси


14.

"Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонуннинг Наманган вилоятида ижро этилиши ҳақида.


II чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси


15.

"Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида"ги БМТ Конвенциясининг Қорақалпоғистон Республикасида ижро этилиши ҳақида.


II чорак

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси


16.

Умумтаълим муассасаларини қуриш ва реконструкция қилишга оид Ўзбекистон Республикаси қонунларининг Андижон вилоятида ижро этилиши ҳақида.


II чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси


17.

"Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида"ги Қонуннинг "Ўзбекэнерго" давлат акциядорлик компанияси томонидан ижро этилиши ҳақида.


II чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси


18.

"Ўсимликлар карантини тўғрисида"ги Қонуннинг Бухоро ва Тошкент вилоятларида ижро этилиши ҳақида.


II чорак

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси


19.

"Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонуннинг Фарғона вилоятида ижро этилиши ҳақида.


II чорак

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси


20.

"Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонуннинг Қашқадарё вилоятида ижро этилиши ҳақида.


II чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси


21.

"Жамоат фондлари тўғрисида"ги Қонуннинг Сурхондарё вилоятида ижро этилиши ҳақида.


II чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси


22.

"Радиочастота спектри тўғрисида"ги Қонуннинг Самарқанд вилоятида ижро этилиши ҳақида.


II чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси


23.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2006 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисида.


III чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси


24.

"Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонуннинг Бухоро вилоятида ижро этилиши ҳақида.


III чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси


25.

ҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Қонуннинг Сурхондарё вилоятида ижро этилиши ҳақида.


III чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси


26.

"Мудофаа тўғрисида"ги Қонуннинг Самарқанд вилоятида ижро этилиши ҳақида.


III чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси


27.

Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг (аэропортларда йўловчиларга хизмат кўрсатишга оид қисмининг) "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси томонидан ижро этилиши ҳақида.


III чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси


28.

"Фермер хўжалиги тўғрисида"ги ҳамда "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги қонунларнинг Қашқадарё вилоятида ижро этилиши ҳақида.


III чорак

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси


29.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва "Таълим тўғрисида"ги Қонуннинг Қорақалпоғистон Республикасида ижро этилиши ҳақида.


III чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси


30.

"Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Қонуннинг Хоразм вилоятида ижро этилиши ҳақида.


III чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси


31.

"Алоқа тўғрисида"ги Қонуннинг "Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси томонидан ижро этилиши ҳақида.


III чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси


32.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2006 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисида.


IV чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси


33.

"Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисқца"ги Қонуннинг Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржаси томонидан ҳамда Фарғона вилоятида ижро этилиши ҳақида.


IV чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси


34.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида назарда тутилган шартли ҳукм қилишнинг Жиноий жазодан озод қилиш тури сифатида қўлланилиши самарадорлигини ўрганиш.


IV чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

35.

Тошкент вилоятида Давлат бюджети маблағларидан соғлиқни сақлаш тизими учун мақсадли фойдаланилиш билан боғлиқ масалаларни ўрганиш.


IV чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси


36.

"Фуқаро муҳофазаси тўғрисида"ги Қонуннинг Сирдарё вилоятида ижро этилиши ҳақида.


IV чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси


37.

ҳолини Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар ҳудудида ишлаб чиқарилаётган дори воситалари, вакциналар ва бошқа иммунобиологик дори-дармонлар, тиббий техника буюмлари билан таъминлаш тўғрисидаги Битим"нинг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ижро этилиши ҳақида.


IV чорак

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси


38.

Коммунал соҳани ислоҳ қилишга оид Ўзбекистон Республикаси қонунларининг Хоразм вилоятида ижро этилиши ҳақида.


IV чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси


39.

"Давлат тили ҳақида"ги Қонуннинг Навоий вилоятида ижро этилиши ҳақида.


IV чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси


40.

Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт 22-моддаси 1-бандининг (...ассоциациялар тузиш, жумладан касаба уюшмалари ташкил этиш эркинлиги ва ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун шундай уюшмаларга кириш ҳуқуқи ҳақидаги) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ижро этилиши ҳақида.


IV чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси


41.

"Реклама тўғрисида"ги Қонуннинг Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан ижро этилиши ҳақида.


IV чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси


III. ТАДБИРЛАР

III. 1. Конференциялар

1.

"Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириш: тажриба ва муаммолар" мавзусида конференция.


I чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси


2.

"Ҳомийлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари" мавзусида республика илмий-амалий конференцияси.


I чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси


3.

"Кучли ижтимоий ҳимоя - давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири" мавзусида илмий-амалий конференция.


II чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси


4.

"Ўзбекистон Республикасида мудофаа тўғрисидаги қонунчиликни ривожлантиришнинг асосий босқичлари" мавзусида илмий-амалий конференция.


II чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси


5.

"Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва реализация қилиш муаммолари" мавзусида конференция.


II чорак

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси


6.

"Ешларни гиёҳвандлик ва ОИТСдан асрашнинг долзарб масалалари" мавзусида конференция.


II чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси


7.

"Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликни ривожлантириш аҳволи ва истиқболлари" мавзусида конференция (Хоразм вилоятида).


II чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси


8.

"Жамиятни ахборотлаштиришнинг долзарб муаммолари ва истиқболлари" мавзусида илмий-амалий конференция (Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университети билан ҳамкорликда).


II чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси


9.

"Ўзбекистон Республикасининг халқаро муносабатларини миллий манфаатларга мувофиқ такомиллаштиришда парламент фаолиятининг ва парламентлараро алоқаларнинг ўрни" мавзусида конференция.


III чорак

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси


10.

"Тупроқ унумдорлигини ошириш муаммолари" мавзусида илмий-амалий конференция.


III чорак

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси


11.

"Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш: ютуқлар ва муаммолар" мавзусида илмий-амалий конференция.


IV чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси


12.

"Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги қонунчилик тизими" мавзусида илмий-амалий конференция.


IV чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси


13.

"Жанубий Оролбўйи минтақасида биологик хилма-хилликни сақлаб қолишнинг долзарб муаммолари" мавзусида илмий-амалий конференция.


IV чорак

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси


III. 2. Семинарлар

1.

"Ўзбекистон Республикасида солиқ маслаҳатини ташкил этиш ва ривожлантириш масалалари" мавзусида семинар (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда).


I чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси


2.

"Терроризмга қарши курашиш - ҳозирги даврнинг долзарб муаммоси" мавзусида семинар (Навоий вилоятида).


I чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси


3.

"Халқаро муносабатларнинг устувор йўналишлари ва уларни амалга оширишда парламентнинг ўрни" мавзусида семинар.


I чорак

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси


4.

"Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг пешлавҳалар ва безакларда қўлланшгаши масалалари" мавзусида семинар.


I чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси


5.

"Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тизимининг шаклланиши ва ривожланиши" мавзусида семинар.


I чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси


6.

"Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари" мавзусида илмий-амалий семинар (Фарғона вилоятида).


I чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси


7.

"Парламент ва омбудсман: қўмиталар билан ҳамкорлик амалиёти" мавзусида семинар-тренинг.


I чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси


8.

"Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро стандартларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунларига имплементация қилиниши" мавзусида илмий-амалий семинар.


I чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси


9.

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантиришда электрон оммавий ахборот воситаларининг ўрни" мавзусида семинар.


I чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси


10.

"Солиқ тизими ислоҳоти ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳрири" мавзусида семинар (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда БМТнинг Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда).


II чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси


11.

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталарининг назорат-тахлил фаолияти - парламент назоратининг муҳим йўналиши" мавзусида семинар.


II чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

12.

"Терроризм, диний экстремизм ва гиёҳвандликка қарши кураш - хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашнинг муҳим омили" мавзусида семинар (Наманган вилоятида).


II чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси


13.

"Етим болалар ва ота-она ғамхўрлигидан маҳрум бўлган болаларни халқаро ҳуқуқнинг Ўзбекистон қўшилган ҳужжатларига мувофиқ муҳофаза қилиш ҳамда ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашнинг норматив-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш" мавзусида семинар.


II чорак

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси


14.

"Қонун ижодкорлиги жараёнига ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш истиқболлари" мавзусида илмий-амалий семинар.


II чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси

15.

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва депутатларининг парламент сўрови ҳуқуқини рўёбга чиқариш тартиби" мавзусида семинар.


III чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси


16.

ҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш чора-тадбирлари: амалиёт ва муаммолар" мавзусида семинар (Қорақалпоғистон Республикасида) .


Ш чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси


17.

"Мустақил Ватанни ҳимоя қилиш - Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир" мавзусида семинар.


III чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

18.

"Парламент фаолиятини ривожлантириш ва парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари" мавзусида халқаро семинар.


IV чорак

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси


19.

"Музейлар фаолиятининг ҳуқуқий асослари" мавзусида семинар.


IV чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси


20.

"Фуқаролик жамиятини шакллантиришда ижтимоий ҳамкорлик ва ижтимоий буюртманинг аҳамияти" мавзусида республика илмий-амалий семинари.


IV чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси


III. 2. Давра суҳбатлари

1.

"Микрокредитлар беришни ва микрокредит ташкилотлари фаолиятининг қонуний асосларини такомиллаштириш" мавзусида давра суҳбати.


I чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси


2.

"Қонунлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш институтини ривожлантириш масалалари" мавзусида давра суҳбати.


I чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси


3.

"Малакали тиббий фаолиятни амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари ва уни такомиллаштириш масалалари" мавзусида давра суҳбати.


I чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси


4.

"Ўзбекистон Республикасининг минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган ташаббусларининг амалий натижалари" мавзусида давра суҳбати (Хоразм вилоятида).


I чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси


5.

"Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 1 июнда Женевада Дипломатик конференция томонидан қабул қилинган Патент ҳуқуқи тўғрисидаги Шартномага қўшилиши ҳақида"ги ҳамда "Ўзбекистон Республикасининг 1968 йил 8 октябрда Локарнода имзоланган Саноат намуналарининг Халқаро таснифини таъсис этиш тўғрисидаги Локарно битимига қўшилиши ҳақида"ги қонунлар лойиҳалари муҳокамаси бўйича давра суҳбати.


I чорак

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси


6.

"Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш истиқболлари: ижобий ва салбий жиҳатлар. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини халқаро нормаларга мувофиқлаштириш" мавзусида давра суҳбати.


I чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси


7.

"Саховатлилик - ўзбек халқининг олийжаноблик ва инсонийлик фазилатидир" мавзусида давра суҳбати.


I чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси


8.

"Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари" мавзусида давра суҳбати (Фарғона вилоятида).


I чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси


9.

"Ўзбекистон Республикасида ҳомийлик фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий муаммолари" мавзусида давра суҳбати.


I чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси


10.

"2006 йилда Қўмита томонидан тайёрланаётган оммавий ахборот воситалари соҳасига доир қонун ҳужжатлари концепцияси ҳақида" мавзусида давра суҳбати (олий ўқув юртлари журналистика факультетлари профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирокида).


I чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси


11.

"Одил судловни амалга оширишда халқ маслаҳатчилари институтини ривожлантириш" мавзусида давра суҳбати.


II чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси


12.

"Терроризм ва уюшган жиноятчилик - миллий ва халқаро хавфсизликка таҳдиддир" мавзусида давра суҳбати (Қашқадарё вилоятида).


II чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси


13.

"Маданий бойликларни ноқонуний равишда олиб келиш, олиб кетиш ва уларга бўлган эгалик ҳуқуқини ўзгага беришни ман этиш ҳамда олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисидаги Конвенция ва миллий қонун ҳужжатлари" мавзусвда давра суҳбати.


II чорак

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси


14.

"Коммунал соҳада бозор муносабатларини шакллантиришдаги муаммолар ва бу борада қонунчиликни такомиллаштириш йўллари" мавзусида давра сухбати.


II чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси


15.

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш умумжаҳон кунига бағишланган давра суҳбати.


II чорак

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси


16.

Озон қатламини муҳофаза қилиш халқаро кунига бағишланган давра суҳбати.


II чорак

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси


17.

"Давлат рамзларини эъзозлаш ўз қадр-қимматини эъзозлашдир" мавзусида давра суҳбати.


II чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси


18.

"Ҳомийлар ва шифокорлар йили мавзуининг оммавий ахборот воситаларида ёритилиши ҳақида" мавзусида давра суҳбати.


II чорак

Ахборот ва коммуникация техноло-гиялари масалалари қўмитаси


19.

"Экспорт назоратини амалга ошириш масалаларини ҳал этиш йўллари ва хорижий тажрибанинг қўлланилиши" мавзусида давра суҳбати (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорлиқда).


III чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси


20.

"Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг янги таҳрири концепцияси" мавзусида давра суҳбати.


III чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси


21.

"Корхоналарда ўзаро тўловларни амалга оширмаслик муаммолари ва уларни бартараф этиш юзасидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш йўллари" мавзусида давра суҳбати.


III чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси


22.

"Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши ҳаракат қилиш - глобаллашув жараёнининг долзарб масаласи" мавзусида давра суҳбати (Сирдарё вилоятида).


IV чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси


23.

"Қийноқларга солишга ва муомалада бўлиш ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни таҳқирловчи турларига қарши конвенция бўйича миллий қонунчиликни такомиллаштириш" мавзусида давра суҳбати.


IV чорак

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси


24.

"Ўзбекистон Республикасида саноат сиёсати ва мазкур соҳага оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш муаммолари" мавзусида давра суҳбати.


IV чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси


25.

"Байроғим - ғурурим" (Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи ҳақида) мавзусида давра суҳбати.


IV чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси


26.

"Тил билган - эл билади" (Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида) мавзусида давра суҳбати.


IV чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси


“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси”,

2006 й., 1-сон, 15-модда.




















































Время: 0.0212
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск