ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.07.2008 й. ПФ-4016-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ҳамда республиканинг бюджет муассасалари ва ташкилотларида иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида" 1995 йил 16 августдаги ПФ-1213-сонли Фармонига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
31.07.2008 й.
N ПФ-4016
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
"ПЕНСИЯЛАР, НАФАҚАЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР ҲАМДА
РЕСПУБЛИКАНИНГ БЮДЖЕТ МУАССАСАЛАРИ ВА
ТАШКИЛОТЛАРИДА ИШ ҲАҚИ МИҚДОРЛАРИНИ
ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА" 1995 ЙИЛ 16 АВГУСТДАГИ
ПФ-1213-СОНЛИ ФАРМОНИГА ЎЗГАРТИШЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш ва улар меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 30 июлдаги ПҚ-929-сонли қарорига мувофиқ ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизими татбиқ этилиши муносабати билан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ҳамда республиканинг бюджет муассасалари ва ташкилотларида иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида" 1995 йил 16 августдаги ПФ-1213-сонли Фармонининг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига оид 8-банди 2008 йилнинг 1 сентябридан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритсин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 31-32-сон, 295-модда
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2008 йил, 7-сон, 375-модда