язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.06.2000 й. ПФ-2644-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

23.06.2000 й.

N ПФ-2644



ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР

ВА ИЖТИМОИЙ НАФАҚАЛАР МИҚДОРИНИ

ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Нархлар эркинлаштирилаётган шароитда республика фуқороларининг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш аҳоли даромадларини оширилишини таминлаш мақсадида:


1. 2000 йил 1 августдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, барча турдаги пенсиялар ва ижтимоий нафақалар, олий ўқув юртлари талабаларининг, ўрта маҳсус ва ҳунар теҳника ўқув юртлари ўқувчиларининг стипендиялари ўрта ҳисобда 1,5 баравар оширилсин.


2. 2000 йилнинг 1 августидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

энг кам иш ҳақи-ойига 2450 сўм:

ёшга доир пенсия-4675 сўм:

ягона таъриф сеткаси бўйича бошланғич разряд-ойига 2450 сўм:

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа-ойига 4675 сўм:

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ҳамма меҳнатга лаёқатсиз фуқороларга бериладиган нафақа-ойига 2835 сўм миқдорида белгилансин.


3. Белгилаб қўйилсинки, иш ҳақига қўшиладиган устама ва қўшимчаларнинг барча турлари, шунингдек пенсиялар, икки ўшгача бўлган болаларни тарбилаётган оналарга, болалик оилаларга бериладиган нафақалар ҳамда энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган бошқа тўловлар 2000 йил 1 августдан бошлаб мазкур фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилот ва муассасалар мазкур Фармон қоидаларидан келиб чиққан ҳолда пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ҳамда бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларинингмансаб маошларини ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқишни таъминласинлар.


5. Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақа ва стипендияларнинг оширилиши билан боғлиқ харажатлар республика давлат бюджети ва пенсия жамғармаси ҳисобидан амалга оширилсин.


6. Хўжалик хисобидаги корхона ва ташкилотлар меҳнатга ҳақ тўлаш базавий фондининг белгиланган миқдорларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ҳамда таннарҳникамайтириш хисобидан 2000 йил 1 августдан бошлаб иш ҳақи миқдорини мувофиқ оширсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 19 июлдаги ПФ-2339-сон Фармони 8-банди истисно қилинган ҳолда ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур фармонни амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов