язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.11.1994 й. ПФ-1012-сон "Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг барча турдаги пенсияларини ошириш тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.11.1994 й.

N ПФ-1012



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АҲОЛИСИНИНГ БАРЧА ТУРДАГИ

ПЕНСИЯЛАРИНИ ОШИРИШ

ТЎҒРИСИДА



Пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлаш мақсадида:


1. 1994 йилнинг 1 декабридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат пенсиясининг энг оз миқдори ойига 135 сўм қилиб белгилансин.


2. Ҳозирги вақтда амалда бўлган барча турдаги пенсиялар, шунингдек болаликдан ногиронларга, кекса ва меҳнатга яроқсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 1,2 баравар оширилсин.


3. Мазкур Фармонни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплансин.


4. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1994 й., 11-12-сон, 304-модда