язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.02.1994 й. ПФ-771-сон "1994 йилнинг 1 мартидан меҳнат ҳақи, пенсиялар ва стипендияларнинг миқдорларини ошириш тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

26.02.1994 й.

N ПФ-771



1994 ЙИЛНИНГ 1 МАРТИДАН МЕҲНАТ ҲАҚИ,

ПЕНСИЯЛАР ВА СТИПЕНДИЯЛАРНИНГ

МИҚДОРЛАРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА



1. Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида 1994 йилнинг 1 мартидан бошлаб:

иш ҳақи ўрта ҳисобда 1,5 баравар оширилсин ва иш ҳақининг энг оз миқдори ойига 45.000 сўм-купон миқдорида;

фуқароларнинг солиқ олинмайдиган даромадларининг энг паст даражаси ойига 45.000 сўм-купон миқдорида;

ҳозир амалда бўлган барча турдаги пенсияларнинг миқдорлари 1,5 баравар оширилиб, меҳнат пенсиясининг энг оз миқдори ойига 48. 675 сўм-купон қилиб белгилансин.


2. Олий ўқув юртлари талабаларининг, техникумлар ва ҳунар-техника билим юртлари ўқувчиларининг стипендиялари ўрта ҳисобда 2,3 баравар кўпайтирилиб, айни вақтда тушлик овқатларнинг ҳар ойлик пул компенсациялари бекор қилинсин.


3. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, бюджетдан пул билан таъминланадиган ташкилотлар ва муассасалар, Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий таъминот вазирлиги ушбу Фармонда белгиланган энг оз иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси разрядларига мувофиқ пенсиялар, стипендияларнинг ва ходимлар мансаб окладларининг миқдорлари ўз вақтида қайтадан ҳисоблаб чиқилишини таъминласинлар.


4. Бюджетдан пул билан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотлар ходимларининг иш ҳақини, пенсиялар ва стипендияларни ошириш билан боғлиқ харажатлар республика давлат бюджети ва Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплансин.


5. Мулкчилик шаклларидан қатъи мазар, хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва ташкилотларга мазкур Фармонга мувофиқ меҳнат ҳақини даромад манбалари қидириб топилишига қараб, даромад манбалари вақтинча етишмай қолган тақдирда эса банк муассасалари аниқ мақсад учун берадиган кредитлар ҳисобидан ошириш тавсия қилинсин.


6. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1994 й., N 3, 80-модда