язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.09.1993 й. ПФ-648-сон "1993 йилнинг 1 сентябридан меҳнат ҳақи, пенсиялар ва стипендияларнинг миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

13.09.1993 й.

N ПФ-648



1993 ЙИЛНИНГ 1 СЕНТЯБРИДАН МЕҲНАТ

ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР ВА СТИПЕНДИЯЛАРНИНГ

МИҚДОРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг, хусусан кам даромадли шахсларнинг, пенсионерлар ва талабаларнинг ижтимоий кафолатларини янада таъминлаш мақсадида:


1. 1993 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида:

- иш ҳақининг энг оз миқдори ойига 13.500 сўм қилиб белгиланиб, иш ҳақи ўртача 1,2 баравар оширилсин;

- фуқароларнинг солиқ олинмайдиган даромадларининг энг паст даражаси ойига 13.500 сўм миқдорида;

- меҳнат пенсиясининг энг оз миқдори ойига 14.625 сўм қилиб белгилансин, ҳозирги вақтда амалда бўлган барча турдаги пенсияларнинг миқдорлари 1,2 баравар оширилсин.


2. Олий ўқув юртлари талабаларининг, техникумлар ва ҳунар-техника билим юртлари ўқувчиларининг стипендиялари 1,2 баравар кўпайтирилсин, шу билан бирга талабаларнинг ошхоналари ва буфетларида тушлик овқатларнинг қийматидан 50 фоизли чегирмалар сақлаб қолинсин.


3. Бюджетдан пул билан таъминланадиган вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлари, ташкилотлар ва муассасалар ушбу Фармонда белгиланган энг оз иш ҳақи миқдорига асосланиб, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткаси разрядларига мувофиқ ходимларнинг мансаб окладлари ўз вақтида қайтадан ҳисоблаб чиқилишини таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий таъминот вазирлиги мазкур Фармонга мувофиқ пенсияларнинг миқдорлари қайтадаи ҳисоблаб чиқилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги бюджетдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотлар ходимларининг иш ҳақини, пенсиялар ва стипендияларни ошириш билан боғлиқ сарф-харажатларни пул билан таъминлаш манбаларини аниқласин.


6. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва ташкилотларга мазкур Фармонга мувофиқ даромад манбаларини қидириб топишига қараб, даромад манбалари вақтинча етишмай қолган тақдирда эса банк муассасалари аниқ мақсадни кўзлаб берадигаи кредитлар ҳисобидан меҳнат ҳақини ошириш тавсия қилинсин.

8. Ушбу Фармон бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 йил, 9-сон, 355-модда