язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.05.1993 й. ПФ-607-сон "1993 йилнинг 1 июнидан меҳнат ҳақи, пенсиялар, стипендияларнинг, болали оилалар ижтимоий нафақаларининг миқдорларини ошириш ҳамда республиканинг истеъмол бозорини ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.05.1993 й.

N ПФ-607



1993 ЙИЛНИНГ 1 ИЮНИДАН МЕҲНАТ ҲАҚИ,

ПЕНСИЯЛАР, СТИПЕНДИЯЛАРНИНГ, БОЛАЛИ

ОИЛАЛАР ИЖТИМОИЙ НАФАҚАЛАРИНИНГ

МИҚДОРЛАРИНИ ОШИРИШ ҲАМДА

РЕСПУБЛИКАНИНГ ИСТЕЪМОЛ

БОЗОРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Меҳнат ҳақини ошириш, ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш, бошқа минтақаларга нисбатан арзонроқ нархдаги моллар ва буюмлар анча миқдорда олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш мақсадида:


1. 1993 йилнинг 1 июнидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида:

иш ҳақининг энг оз миқдори ойига 7500 сўм;

фуқароларнинг солиқ олинмайдиган даромадларининг энг паст даражаси ойига 7500 сўм миқдорида;

меҳнат пенсиясининг энг оз миқдори ойига 8125 сўм қилиб белгилансин, ҳозирги вақтда амалда бўлган барча турлардаги пенсияларнинг миқдорлари 2,5 баравар оширилсин.


2. Олий ўқув юртлари талабаларининг, техникумлар ва ҳунар-техника билим юртлари ўқувчиларининг стипендиялари 2,5 баравар кўпайтирилсин. Талабаларнинг ошхоналари ва буфетларида тушлик овқатларнинг қийматидан 50 фоизли чегирмалар сақлаб қолинсин.


3. Болали оилаларнинг ижтимоий нафақалари 2 баравар оширилсин.


4. Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги иш ҳақини, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақаларни оширишга мазкур Фармонда кўзда тутилган сарф-харажатларни пул билан таъминлаш манбаларини аниқласин.


5. Бюджетдан пул билан таъминланадиган вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлари, ташкилотлар ва муассасалар ушбу Фармонда белгиланган энг оз иш ҳақи миқдорига асосланиб, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткаси разрядларига мувофиқ ходимларнинг мансаб окладлари ўз вақтида қайтадан ҳисоблаб чиқилишини таъминласинлар.


6. Қўшимча қийматга белгиланган солиқнинг 6 фоизи корхоналар ва ташкилотлар ихтиёрида қолдирилиб, улар меҳнатга ҳақ тўлашни кўпайтиришга сарфлансин.

7. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик ҳисобидаги корхоналарга, ташкилотларга, муассасаларга ўзларининг даромад манбалари ҳисобидан иш ҳақининг янги энг оз миқдорларини жорий этиш ва меҳнатга ҳақ тўлашни ошириш, даромад манбалари чекланган тақдирда эса банк муассасалари аниқ мақсадни кўзлаб берадиган имтиёзли кредитлар ҳисобидан ошириш тавсия қилинсин.

Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки, тижорат банклари корхоналарни, ташкилотлар ва муассасаларни йиллик 3 фоиздан ошмайдиган тўлов шарти билан 45 кун муддат ичида зарур кредит маблағлар билан таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки республика корхоналарига, ташкилотлари ва муассасаларига иш ҳақи ўз вақтида тўланишини таъминловчи чоралар кўрсин.


9. 1993 йилнинг ҳосилидан бошлаб пахта - 4,3 баравар, чорва ва сутнинг, шунингдек давлат буюртмаси ҳисобига сотиладиган мева-сабзавот маҳсулотлари айрим турларининг амалдаги харид нархлари ўрта ҳисобда 2 баравар оширилсин.

1993 йил ҳосилидан бошлаб шоли, помидор, карам, сабзи ва олмага эркин (шартномавий) нархлар белгилансин.


10. 1993 йилнинг 1 июнидан бошлаб қатъий ёки тартибга солиб туриладиган нархлар ва тарифлар бўйича аҳолига сотиладиган озиқ-овқат ҳамда ноозиқ-овқат моллари ва хизматларнинг чегараланган чакана нархлари ўрта ҳисобда 2 баравар оширилсин.


11. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида мазкур Фармоннинг белгиланган муддатларда рўёбга чиқарилишини таъминловчи тегишли қарорлар қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси" 1993 й., 7-сон, 272-модда