язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Пенсия таъминоти/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.03.1993 й. ПФ-580-сон "1993 йилнинг 1 апрелидан меҳнат ҳақи, пенсиялар ва стипендияларнинг миқдорларини ошириш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

18.03.1993 й.

N ПФ-580



1993 ЙИЛНИНГ 1 АПРЕЛИДАН МЕҲНАТ

ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР ВА СТИПЕНДИЯЛАРНИНГ

МИҚДОРЛАРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА



Истеъмол моллари ва хизматларнинг нархлари тўхтовсиз ўсиб бораётган шароитда Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида:


1. Шу йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида иш ҳақининг энг оз миқдори ойига 3.000 сўм миқдорида белгилансин ёки ишловчиларнинг мансаб окладлари 1,2 баравар оширилсин.


2. Фуқароларнинг солиқ солинмайдиган даромадларининг энг паст даражаси ойига 3.000 сўм миқдорида белгилансин.


3. Ҳозирги вақтда берилаётган барча турдаги пенсияларнинг миқдори 30 фоиз оширилиб, меҳнат пенсиясининг энг оз миқдори 3.250 сўм қилиб белгилансин.


4. Олий ўқув юртлари талабаларининг стипендиялари, кийим-бош ва овқат билан таъминланмайдиган техникумлар ҳамда ҳунар-техника билим юртлари ўқувчиларнинг стипендиялари 1,2 баравар кўпайтирилсин. Талабаларнинг ошхоналари ва буфетларида тушлик овқатларнинг қийматидан 50 фоизли чегирмалар сақлаб қолинсин.


5. Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги иш ҳақи, пенсиялар ва стипендияларни оширишга мазкур Фармонда кўзда тутилган сарф-харажатларни пул билан таъминлаш манбаларини аниқласин.


6. Бюджетдан пул билан таъминланадиган вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлари, ташкилотлар ва муассасалар ушбу Фармонда белгиланган энг оз иш ҳақи миқдорига асосланиб, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткаси разрядларига мувофиқ ходимларнинг мансаб окладлари ўз вақтида қайтадан ҳисоблаб чиқилишини таъминласинлар.


7. Хўжалик ҳисобидаги бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар ушбу мақсадларга ўзларининг маблағ манбаларини қидириб топишларига қараб мазкур Фармонда белгиланган меҳнат ҳақининг энг оз миқдорини жорий этсинлар.


8. Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки республика корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига иш ҳақи ўз вақтида тўланишини таъминловчи чоралар кўрсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 й., 3-сон, 154-модда