язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Пенсия таъминоти/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.10.1992 й. ПФ-479-сон "1992 йил 1 октябрдан нафақалар, стипендиялар ҳамда бюджет ҳисобидаги ташкилотлар ходимларининг иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

08.10.1992 й.

N ПФ-479



1992 ЙИЛ 1 ОКТЯБРДАН НАФАҚАЛАР,

СТИПЕНДИЯЛАР ҲАМДА БЮДЖЕТ ҲИСОБИДАГИ

ТАШКИЛОТЛАР ХОДИМЛАРИНИНГ ИШ ҲАҚИ

МИҚДОРЛАРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистонга ташқаридан олиб келинадиган ёқилғи-энергетика ресурслари қимматлашганлиги муносабати билан ҳамда республика аҳолисини ижтимоий муҳофаза қилиш борасида олдини олиш чораларини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида иш ҳақи ва меҳнат нафақаларининг миқдори ойига 2000 сўм қилиб белгилансин.


2. Улуғ Ватан урушининг қатнашчилари ва ногиронларига энг оз миқдори 2500 сўм бўлишидан келиб чиқиб, нафақалар миқдори белгилансин. Улуғ Ватан уруши III гуруҳ ногиронлари нафақаларининг миқдори энг оз иш ҳақи даражасига етказилсин.


3. Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий таъминот вазирлиги белгиланган энг оз миқдорга асосланиб, фуқаролар иш стажининг оз-кўплигига ва хизматларига қараб, меҳнат нафақаларини табақалаштирилган миқдорларда қайтадан ҳисоблаб чиқсин.


4. Бюджет ҳисобидаги муассасалар ва ташкилотлар ходимларининг иш ҳақи 1,6 баравар оширилсин.


5. Болали оилаларга мадад бериш мақсадида болалар учун ҳозирги вақтда амалда бўлган ижтимоий нафақалар ўрта ҳисобда 1,5 баравар оширилсин. Белгилаб қўйилсинки, жами даромади оиланинг ҳар бир аъзосига ҳисоблаганда энг оз ойлик иш ҳақидан ошмайдиган болали оилаларга нафақалар тўланади.


6. Фуқароларнинг солиқ олинмайдиган даромадларининг энг паст даражаси ойига 2000 сўм миқдорида белгилансин.

Ойига 8 минг сўмгача бўлган иш ҳақидан олинадиган даромад солиғининг энг кам миқдори (12 фоиз) белгилансин. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида белгиланган тартибда ойига 8 минг сўмдан ошадиган иш ҳақидан табақалаштирилган тарзда солиқ олиш тўғрисидаги таклифларни киритсин.


7. Олий ўқув юртлари талабаларининг стипендиялари, техникумлар ҳамда кийим-бош ва овқат билан таъминланмайдиган ҳунар-техника билим юртлари ўқувчиларининг стипендиялари 1,6 баравар кўпайтирилсин. Талабаларнинг ошхоналари ва буфетларида тушлик овқатларнинг қийматидан 50 фоизли чегирмалар сақлаб қолинсин.


8. Биринчи марта никоҳдан ўтаётган келин-куёвларга гилам буюмлар ва мебель сотишда имтиёзли тартиб сақлаб қолиниб, оилага бериладиган товон миқдори 5000 сўмгача кўпайтирилсин.

9. Республика маҳалла комитетлари раислари ва котибларининг мансаб маошлари 2 баравар оширилсин.


10. Бюджетдан пул билан таъминланадиган вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ташкилотлар ва муассасалар иш ҳақи, пенсиялар ва стипендиялар ушбу Фармонда белгиланган миқдорларда ўз вақтида тўланишини таъминласинлар.


11. Республика вазирликлари, идоралари, уюшмалари, концернлари, корхоналари ва хўжаликлари белгиланган энг оз миқдорга асосланиб, ишловчиларнинг маошини янада оширсинлар.


12. Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки корхоналарга, ташкилотлар, муассасаларга иш ҳақи ўз вақтида тўланишини таъминловчи чоралар кўрсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1992 й., 12-сон, 451-модда