язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ногиронлик, вақтинча меҳнатга кобилиятсизлик (ТМЭК, ТМК)/ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги 169-сон, Молия вазирлигининг 79-сон "Ногиронлар ва пенсионерларни санатория-курорт йўлланмалари билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги 23.09.2010 й. Қарори (АВ томонидан 21.10.2010 й. 1489-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.10.2010 й.

N 1489-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.09.2010 й.

N 169


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.09.2010 й.

N 79


      

ҚАРОРИ



Ногиронлар ва пенсионерларни санатория-курорт

йўлланмалари билан бепул таъминлаш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш ҳақида


(2010 йил 31 октябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 562-модда) ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ташкилий тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорларига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 563-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2005 йил 24 майдаги 99 ва 44-сон, Ногиронлар ва пенсионерларни санатория-курорт йўлланмалари билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 1489, 2005 йил 6 июл) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 27-сон, 196-модда) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

А. Хаитов

Молия вазири

Р. Азимов

*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 42-43-сон, 370-модда.