язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ногиронлик, вақтинча меҳнатга кобилиятсизлик (ТМЭК, ТМК)/ Ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.03.2009 й. 75-сон қарорига илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 18 мартдаги

75-сон қарорига

ИЛОВА



Ногиронни реабилитация қилишнинг

якка тартибдаги дастури тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига, Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати бошқариш тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 8 августдаги 175-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомнинг мақсадлари учун қуйидаги атамалар ва таърифлардан фойдаланилади.


ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури (кейинги ўринларда РЯТД деб аталади) - ногирон учун реабилитация қилишнинг мақбул чора-тадбирлари комплекси, улар ногирон организмининг, шунингдек меҳнат фаолиятининг муайян турларини бажариш қобилиятининг бузилган ёки йўқолган функцияларини тиклашга, компенсация қилишга йўналтирилган тиббий, касб бўйича, ижтимоий ва бошқа реабилитация қилиш чора-тадбирларини амалга оширишнинг айрим турлари, шакллари, муддатлари ва тартибини ўз ичига олади;


тиббий реабилитация қилиш - РЯТДнинг реабилитация қилиш чора-тадбирлари, бу тиклаш терапияси, реконструктив жарроҳлик, протезлаш ва ортезлашдан иборат бўлади;


бажарувчи ташкилотлар - даволаш-профилактика муассасалари, реабилитация қилиш марказлари, бандликка кўмаклашувчи ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлар ва РЯТДда тиббий, касбий ва ижтимоий реабилитация тадбирларининг бажарувчилари этиб белгиланган бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар;

касбий реабилитация қилиш - РЯТДнинг реабилитация қилиш чора-тадбирлари, ногиронни касбга йўналтириш, унга касб таълими бериш, касб-ҳунар-ишлаб чиқариш мослашувидан ва уни ишга жойлаштиришдан иборат бўлади;


ижтимоий реабилитация қилиш - РЯТДнинг реабилитация қилиш чора-тадбирлари, улар ногироннинг ўзига-ўзи хизмат кўрсатиш, мўлжал олиш, муомала қилиш, ўз хулқ-атворини назорат қилиш, ўқиш ва бошқа қобилиятини тиклашга йўналтирилган ижтимоий муҳит бўйича мўлжал олдириш ва ижтимоий-маиший мослашувдан иборат бўлади.


2. Ногироннинг РЯТД, ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, бажарувчи ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


3. РЯТД ногирон учун тавсия тусига эга, ногирон тиббий, касбий ва ижтимоий реабилитация қилишнинг у ёки бу турини, шаклини, ҳажмини, шунингдек умуман дастурни бажаришни рад этиш ҳуқуқига эга.

Ногирон умуман РЯТДни ёки унинг бирон-бир қисмини бажаришни рад этган тақдирда бажарувчи ташкилотлар РЯТДнинг бажарилмаганлиги учун жавоб бермайди.


4. Бажарувчи ташкилотлар, шунингдек тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (кейинги ўринларда ТМЭК деб аталади) ва тиббий маслаҳат комиссиялари (кейинги ўринларда ТМК деб аталади) томонидан РЯТДни бажаришда реабилитация қилиш тадбирларини амалга оширишда изчиллик, комплекслилик ва узлуксизлик, ўтказилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини доимий кузатиб бориш ва назорат қилиш таъминланади.



II. РЯТДНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


5. РЯТД ушбу Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича:

16 ва ундан катта ёшдаги шахслар учун - ТМЭК томонидан;

16 ёшгача бўлган болалар учун - ТМК томонидан ишлаб чиқилади.


6. Реабилитация қилиш тадбирларини амалга оширишда ТМЭК (ТМК) мутахассислари текшириб кўрилаётган шахсга реабилитация тадбирларининг мақсадини, вазифаларини, прогноз қилинаётган натижаларини, тиббий ва ижтимоий-ҳуқуқий оқибатларини тушунтириши ҳамда текшириш далолатномасида суҳбатлашиш ўтказилган санани кўрсатган ҳолда тегишли ёзувларни қайд этиши шарт.


7. РЯТДни ишлаб чиқиш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:

реабилитация-эксперт диагностикасини ўтказиш;

реабилитация потенциали ва реабилитация прогнозини баҳолаш;

ногиронга маиший, ижтимоий ва касбий фаолиятни бажаришда бузилган қобилиятни тиклаш ёки уни компенсация қилиш имконини берадиган тадбирларни, техник воситалар ва хизматларни белгилаш.


8. РЯТДни ишлаб чиқиш ногироннинг (ёки унинг қонуний вакилининг) мажбурий иштирокида ТМЭК (ТМК) томонидан амалга оширилади.


9. Реабилитация-эксперт диагностикасининг мураккаб турларини қўллаш талаб қилинадиган ҳолларда ногирон РЯТДни тўлдириш ва унга тузатишлар киритиш учун ТМЭК (ТМК) томонидан Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар тизимидаги даволаш-профилактика ва диагностика муассасаларига юборилиши мумкин.


10. Ишлаб чиқилган РЯТД ТМЭК (ТМК) раиси ва ногирон (ёки унинг қонуний вакили) томонидан имзоланади, ТМЭК (ТМК) муҳри билан тасдиқланади ва ногиронга (ёки унинг қонуний вакилига) берилади.

Ногирон (ёки унинг қонуний вакили) ишлаб чиқилган РЯТДни имзолашни рад этган тақдирда ТМЭК (ТМК) томонидан бу тўғрида далолатнома тузилади, у РЯТД билан бирга ТМЭК (ТМК) кўрик далолатномасига қўшиб қўйилади.

Ногирон (ёки унинг қонуний вакили) РЯТД мазмунига рози бўлмаган тақдирда у ТМЭКнинг юқори муассасаларига, соғлиқни сақлаш бошқарув органларига ёки белгиланган тартибда судга ёзма ариза беришга ҳақлидир.


11. Бажарувчи ташкилотлар, зарурат бўлганда, ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, ногироннинг РЯТДга қўшимча ёки тузатиш киритиш ҳуқуқига эга.


12. Ногирон РЯТДни йўқотиб қўйган тақдирда тегишли ТМЭК (ТМК) томонидан янги РЯТД тўлдирилади.



III. РЯТДНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


13. Бажарувчи ташкилотлар РЯТДнинг бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда расмийлаштириб бориши ҳамда мазкур маълумотларни бажарувчи ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқлаши керак.


14. РЯТДнинг бажарилишини назорат қилиш ва баҳолаш ногиронни доимий равишда кузатиб борган ва навбатдаги кўрикдан ўтказган ҳолда ТМЭК (ТМК) томонидан амалга оширилади.


15. РЯТДни бажариш натижаларининг якуний баҳоси ТМЭК (ТМК) мажлиси коллегиал равишда муҳокама қилингандан кейин чиқарилади, раис томонидан тасдиқланади ва ногиронга (ёки унинг қонуний вакилига) етказилади.


16. РЯТДда белгиланган тадбирларнинг бажарилишини таъминламаган бажарувчи ташкилотлар раҳбарлари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


17. РЯТДни ишлаб чиқиш, назорат қилиш ва бажариш натижаларини баҳолаш юзасидан жавобгарлик ТМЭК (ТМК)га юкланади.


18. РЯТДни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари бўйича пайдо бўладиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.





Низомга

ИЛОВА


Ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги

ДАСТУРИ

(намунавий шакл)


20___ йил "___" ___________даги ____ -сон кўрик далолатномасига

(112/у-сон амбулатория картасига) _________ -сон РЯТД.

Тиббий-меҳнат эксперт комиссияси ёки тиббий маслаҳат комиссияси

хизмати муассасаси (номи) ________________________________ (№ ______)

Фамилияси, исми, отасининг исми ________________________________

Жинси: эркак, аёл. Туғилган санаси _______________________________

Доимий, вақтинчалик яшаш манзили (остига чизилсин):

почта индекси _____________, ________________________________ шаҳри,

тумани, _________________________ қишлоғи, __________________ кўчаси,

________-уй, __________ корпус, ________-хонадон,

уй телефони _________________, хизмат телефони. _________________


Маълумоти (остига чизилсин): эга эмас, мактабгача, мактабдан ташқари,

умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар (академик лицей ва касб-ҳунар

коллежи), олий (бакалавриат, магистратура), олий ўқув юртидан кейин

(аспирантура, адъюнктура, докторантура, тадқиқотчи), малака ошириш

ва кадрларни қайта тайёрлаш.


Асосий касби (мутахассислиги): ___________________________________

Малакаси (разряди, тоифаси, унвони): _____________________________

РЯТД вақтидаги бажараётган иши: ________________________________

_________________________________________________________________

Ногиронлик гуруҳи (ёзилади) ______

___________________________________


Ҳаёт фаолиятининг чекланганлиги:

ўзига-ўзи хизмат кўрсатишга қобилияти (1, 2, 3-даража)

ҳаракатланиш қобилияти (1, 2, 3-даража)

мўлжал олиш қобилияти 1, 2, 3-даража)

муомала қилиш қобилияти (1, 2, 3-даража)

ўқишга қобилияти (1, 2, 3-даража)

меҳнат фаолиятига қобилияти

(1, 2, 3-даража)

ўз хулқ-атворини назорат қилиш қобилияти (1, 2, 3-даража)

(керагининг остига чизилсин)

____________________________________


Ногиронлик сабаби (ёзилади) ________

_________________________________

_________________________________

ТМЭК ёки ТМК ташхиси ___________

_________________________________

_________________________________

_________________________________

_________________________________

касалликларнинг Х қайта кўрикдан ўтказиш

Халқаро таснифи бўйича асосий

касаллик коди _______________

Йўлдош касалликлар коди _________

_________________________________

_________________________________

_________________________________




Тиббий реабилитация

ДАСТУРИ

Тадбирлар, хизматлар,

техник воситалар


Бажарувчи


Реабилитация

қилиш шакли


Бажариш

муддатлари


Тиклаш терапияси (ёзилади):





Реконструктив жарроҳлик (ёзилади):





Протез-ортопедик ёрдам (ёзилади):





Санаторий-курортда даволаш (соҳаси кўрсатилади):





Тиббий реабилитациянинг техник воситалари (ёзилади):





Тиббий реабилитация дастурига розиман

______________________________________               (___________________)

(Ногироннинг (ёки унинг қонуний вакили) имзоси)                                (Ф.И.О.)


______________________________________             (_____________________)

          (ТМЭК (ТМК) раҳбарининг имзоси)                                                (Ф.И.О.)



                                                                           М.Ў.




Ногиронни тиббий реабилитация қилиш

дастурининг бажарилиши тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР


1. Даволаш-профилактика муассасасининг, ногиронларни реабилитация

қилиш марказининг номи ___________________________________________

2. РЯТД доирасида ногиронга кўрсатилган тиббий реабилитация қилиш

бўйича тадбирлар ва хизматлар ______________________________________

___________________________________________________________________

____________________________________________________________________

3. РЯТД доирасида ногиронга берилган тиббий реабилитация қилиш

техник воситалари __________________________________________________

____________________________________________________________________

4. Ногиронни тиббий реабилитация қилиш бўйича бажарилмаган

тадбирлар ва хизматлар рўйхати ҳамда бажарилмаганлик сабаби ________

____________________________________________________________________

5. Ногиронни тиббий реабилитация қилиш дастурини бажаришнинг

натижалари ва самарадорлиги _______________________________________

____________________________________________________________________


Даволовчи врач _____________________          (_______________________)

                                                        (имзо)                                                     (Ф.И.О.)


                                                                                                    М.Ў.


ТМЭК (ТМК) раиси _____________________     (____________________)

                                                               (имзо)                                              (Ф.И.О.)




Касбий реабилитация

ДАСТУРИ

Тадбирлар, хизматлар,

техник воситалар


Бажарувчи


Реабилитация

қилиш шакли


Бажариш

муддатлари


Касбий (меҳнатга) йўналтириш (остига чизилсин):

- касбий фаолият тўғрисида ахборот бериш;

- касбий фаолият масалалари юзасидан маслаҳат бериш;

- касбий фаолият билан шуғулланишга қобилият юзасидан танлаб олиш;

- бўш турган (қулай) касб учун танлаш.





Касбга ўқитиш, қайта ўқитиш, даражаси (остига чизилсин):

- умумий ўрта;

- ўрта махсус, касб-ҳунар таълими;

- олий;

- олий ўқув юртидан кейинги ўқиш;

- кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш.





Ишга жойлашишга кўмаклашиш (остига чизилсин):

- ногиронларни оқилона ишга жойлаштириш учун умумий ёки ихтисослашган турдаги корхонада (муассасада) иш ўрнини қидириш ва танлаш;

- ногирон учун махсус иш ўрни яратиш;

- ногиронни махсус дастурлар бўйича ишга жойлаштиришни ташкил қилиш;

- тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда кўмаклашиш.





Касб-ишлаб чиқариш бўйича мослаштириш





Ўқиш ёки меҳнат учун махсус мосламалар (реабилитация қилишнинг техник воситалари) (ёзилади):





Касбий реабилитация дастурига розиман

_____________________________________                  (__________________)

(Ногироннинг (ёки унинг қонуний вакили) имзоси)                                   (Ф.И.О.)


______________________________________                (___________________)

         (ТМЭК (ТМК) раҳбарининг имзоси)                                                      (Ф.И.О.)


                                                                                                      М.Ў.




Ногиронни касбий реабилитация қилиш

дастурининг бажарилиши тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР

(иш берувчи томонидан тўлдирилади)


1. Корхона (муассаса, ташкилот)нинг номи __________________________

__________________________________________________________________

2. Ишга жойлаштирилган, ишга қабул қилинган санаси: 20___йил "___"

____________дан, қандай касб (мутахассислик) бўйича _________________

___________________________________________________________________

____________________ иш ўрни (остига чизилсин): умумий, махсус, уйда;

реабилитация техник воситалари берилган: ҳа, йўқ (остига чизилсин),

нималар __________________________________________________________

3. Иш жойида ўқитилган: ҳа, йўқ (остига чизилсин), қандай касб

(мутахассислик) бўйича _____________________________________________

4. Ногиронни касб бўйича реабилитация қилишда бажарилмаган

тадбирлар ва хизматлар рўйхати ҳамда уларнинг бажарилмаганлик

сабаби ____________________________________________________________

___________________________________________________________________

Корхона (ташкилот) раҳбари ________________          (_________________)

                                                                              (имзо)                                          (Ф.И.О.)


                                                                                                               М.Ў.




Ногиронни касбий реабилитация қилиш

дастурининг бажарилиши тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР

(бандлик хизмати тўлдиради)


1. Бандликка кўмаклашувчи ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий

марказнинг номи

__________________________________________________________

2. Ишсиз деб эътироф этилган: ҳа, йўқ (остига чизилсин), агар "ҳа" бўлса

қандай муддатгача: 20___ йил "___" ______дан 20___ йил "___" _______гача

3. Касбга йўналтириш ўтказилган: ҳа, йўқ (остига чизилсин); ўқитиш,

ишга жойлаштириш учун танланган касб (мутахассислик), (остига

чизилсин) __________________________________________________________

___________________________________________________________________

4. Бандлик хизмати ишга жойлаштирган: ҳа, йўқ (остига чизилсин),

агар "ҳа" бўлса ишга жойлаштирилган санаси:

20___ йил "___" ________________

иш жойи ______________________________________________________

касб (лавозим) номи ____________________________________________

ишга ўзи жойлашган ____________________________________________

5. Бандликка кўмаклашувчи ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш

марказ томонидан курс бўйича ўқитилмоқда (ўқитилган):

__________________________________________________

Санаси: 20__ йил "___" __________дан 20__ йил "___" ___________гача

касб (мутахассислик) бўйича ________________________________________

6. Янги мутахассислик бўйича ишга жойлаштирилган:

ҳа, йўқ (остига чизилсин)

Ишга жойлашган санаси: 20___ йил "____" ____________________

7. Касбий реабилитация дастури доирасида бажарилмаган тадбирлар ва

хизматлар ҳамда уларнинг бажарилмаганлик сабаби___________________

___________________________________________________________________


Бандликка кўмаклашувчи ва аҳолини

ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий

марказининг мутахассиси

____________ _______________________

                                                                                                     (имзо)                                  (Ф.И.О.)


Бандликка кўмаклашувчи ва аҳолини

ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий

марказининг раҳбари ____________ _______________________

                                                                                                    (имзо)                                  (Ф.И.О.)




Ижтимоий реабилитация

ДАСТУРИ

Тадбирлар, хизматлар,

техник воситалар


Бажарувчи


Реабилитация

шакли


Бажариш

муддатлари


Ногиронни ва унинг оиласини реабилитация қилиш масалалари бўйича хабардор қилиш ва уларга маслаҳат бериш





Ногиронни ва унинг оиласини мослашишга ўқитиш





Ўзига-ўзи хизмат кўрсатишга, ҳаракатланишга, мўлжал олишга, муомала қилишга ўз хулқ-атворини назорат қилишга ўқитиш (остига чизилсин)





Психологик реабилитация (остига чизилсин): психологик диагностика, психологик коррекция, психотерапия, психоанализ, психопрофилактика, оилага психологик ёрдам кўрсатиш





Ижтимоий-маданий реабилитация (ёзилади):





Жисмоний тарбия ва спорт воситалари билан реабилитация қилиш (ёзилади):





Ногиронга ва унинг оиласига юридик маслаҳатлар бериш





Ижтимоий реабилитация дастурига розиман

______________________________________          (_____________________)

(Ногироннинг (ёки унинг қонуний вакили) имзоси)                             (Ф.И.О.)


______________________________________          (_____________________)

            (ТМЭК (ТМК) раҳбарининг имзоси)                                           (Ф.И.О.)


                                                                                                М.Ў.




Ногиронни ижтимоий реабилитация қилиш

дастурининг бажарилиши тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР

(реабилитация муассасаси томонидан тўлдирилади)


1. Корхона (муассаса, ташкилот)нинг номи ___________________________

2. РЯТД доирасида ногиронга кўрсатилган ижтимоий реабилитация

тадбирлари ва хизматлари ___________________________________________

____________________________________________________________________

____________________________________________________________________

3. Ижтимоий реабилитация бўйича бажарилмаган тадбирлар ва хизматлар

рўйхати ҳамда уларнинг бажарилмаганлик сабаби ____________________

4. Ногиронни ижтимоий реабилитация қилиш дастурини бажаришнинг

натижалари ва самарадорлиги _______________________________________

___________________________________________________________________


Реабилитация бўйича мутахассис ______________         (_________________)

                                                                                       (имзо)                                   (Ф.И.О.)


                                                                                                                 М.Ў.


Реабилитация муассасасининг раҳбари ______________  (______________)

                                                                                                 (имзо)                        (Ф.И.О.)


РЯТД мазмуни билан танишдим _______ (_______) 20___ йил "___" _______

           (Ногироннинг (ёки унинг қонуний вакили) имзоси)


______________________________________         (_____________________)

               (ТМЭК (ТМК) раҳбарининг имзоси)                                         (Ф.И.О.)

                                                                     20___ йил "____" ________________




Реабилитация қилиш якка тартибдаги

дастурининг бажарилиши тўғрисида

ХУЛОСА

(РЯТДни бажариш муддати тугагандан кейин тўлдирилади)


Тиббий реабилитация натижаларини баҳолаш:

Компенсация қилишга эришилди: қисман, тўлиқ компенсация; бузилган

функцияларни тиклаш (тўлиқ, қисман, ижобий натижалар йўқ)

(керагининг остига чизилсин).

Ижтимоий реабилитация натижаларини баҳолаш:

Ўзига-ўзи хизмат кўрсатишни таъминлаш (тўлиқ, қисман), мустақил равишда

яшаш, оилага ва жамиятга интеграциялаш, ижобий натижалар йўқ

(керагининг остига чизилсин).

Касбий реабилитация натижаларини баҳолаш:

Янги касбга эга бўлиш (ўқитиш, қайта ўқитиш), малака ошириш, иш ўрнига

эга бўлиш (тўлиқ, нотўлиқ бандлик), меҳнат бозорида

рақобатбардошлиликни ошириш, ижобий натижалар йўқ

(керагининг остига чизилсин).


РЯТДни амалга ошириш тўғрисидаги алоҳида баҳолар

________________________________________________________________


    "Тасдиқлайман"

ТМЭК (ТМК) раиси _______________         20__ йил "___" ___________

                        М.Ў.                (имзо, Ф.И.О.)



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 13-сон, 140-модда.