язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ногиронлик, вақтинча меҳнатга кобилиятсизлик (ТМЭК, ТМК)/ ЎзР ВМ 08.08.2008 й. 175-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг (3-илова) олдинги таҳрири

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ВМ 08.08.2008 й. 175-сон Қарори билан

тасдиқланган Низомнинг (3-илова)

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 11.11.2010 й. 250-сон Қароридан олдинги таҳрири



8-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Тиббий текшириш ҳужжатлар ТМЭКда қабул қилиб олинган кундан бошлаб 10 кун муддатда ўтказилади.



11-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ТМЭК тиббий текшириши далолатномасидан кўчирма қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсия тайинлаш учун 5 кун муддатда туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимига юборилади.



17-банднинг олдинги таҳрири


17. Тиббий текшириш натижалари бўйича фуқарога ўша куннинг ўзида ТМЭКнинг раиси ва аъзолари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган белгиланган шаклдаги ТМЭК маълумотномаси берилади. ТМЭК мажлисларида вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқа органлари, минтақавий реабилитация марказлари, иш берувчилар, ногиронлар жамиятларининг вакиллари қатнашиши мумкин.



30-банднинг олдинги таҳрири


30. Организм органлари ва тизимлари нобарқарор, тикланадиган морфологик ўзгарганда ва функциялари бузилганда даволаш самарадорлиги ва реабилитация тадбирларини ўтказиш, соғлиқнинг ҳолати ва ижтимоий мослашиш даражасини кузатиш мақсадида бир ёки икки йилда бир марта ногиронлар қайта тиббий текширишдан ўтказилади.

Ногиронлик навбатдаги қайта тиббий текшириш тайинланган ойнинг биринчи кунигача белгиланади.

Қайта тиббий текширишни белгиланган муддатлардан олдин ўтказиш саломатлик ва меҳнатга лаёқат даражаси ўзгарган ёки ТМЭК қарорининг асосланмаганлиги ҳоллари аниқланган тақдирда ёки, агар ТМЭК қарори қалбаки ҳужжатлар асосида чиқарилган ҳолларда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Муддатсиз ногирон деб ҳисобланган шахслар ҳам кўрсатиб ўтилган муддатларда қайта тиббий текширишдан ўтказилиши мумкин.