язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.05.2002 й. 149-сон "Кексалар ва меҳнатга лаёқатсиз фуқаролар, ногирон болалар ва болаликдан ногиронларнинг дафн маросими учун бирйўла бериладиган нафақалар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.05.2002 й.

N 149



КЕКСАЛАР ВА МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗ

ФУҚАРОЛАР, НОГИРОН БОЛАЛАР ВА

БОЛАЛИКДАН НОГИРОНЛАРНИНГ

ДАФН МАРОСИМИ УЧУН БИРЙЎЛА

БЕРИЛАДИГАН НАФАҚАЛАР

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 24 январдаги 30-сон қарори билан тасдиқланган "Қарияларни қадрлаш йили" давлат дастурига мувофиқ ва аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Болаликдан ногиронларга, қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида" 1994 йил 24 июндаги 319-сон қарорига мувофиқ ҳаёт чоғида нафақа олган шахсларнинг дафн маросими учун 2002 йил 1 майдан бошлаб энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида бирйўла бериладиган нафақа белгилансин.


2. Кексалар ва меҳнатга лаёқсатсиз фуқаролар, ногирон болалар ва болаликдан ногиронларнинг дафн маросими учун бирйўла бериладиган нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки, кексалар ва меҳнатга лаёқатсиз фуқаролар, ногирон болалар ва болаликдан ногиронларнинг дафн маросими учун бирйўла бериладиган нафақаларга солиқ солинмайди.


4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги бир ой муддатда амалдаги идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 1 майдаги

149-сон қарорига

ИЛОВА



Кексалар ва меҳнатга лаёқатсиз фуқаролар,

ногирон болалар ва болаликдан ногиронларнинг

дафн маросими учун бирйўла бериладиган нафақалар

тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Дафн маросими учун бирйўла бериладиган нафақани (кейинги ўринларда "бирйўла бериладиган нафақа" деб юритилади) олиш ҳуқуқига Вазирлар Маҳкамасининг "Болаликдан ногиронларга, қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида" 1994 йил 24 июндаги 319-сон қарорига мувофиқ ҳаёт чоғида нафақа олган кексалар ва меҳнатга лаёқатсиз фуқаролар, ногирон болалар ва болаликдан ногиронларни дафн этган оила аъзоларидан бири ёки жисмоний шахс эга бўлади.


2. Бирйўла бериладиган нафақа мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган фуқаролар вафот этган кунда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида тайинланади ва тўланади.


3. Бирйўла бериладиган нафақа, уни олиш учун фуқаро вафот этган кундан бошлаб 6 ойдан кечикмай мурожаат қилинган тақдирда тайинланади.


4. Бирйўла бериладиган нафақани тайинлаш тўғрисидаги ариза вафот этган шахс нафақа олувчи сифатида ҳисобда турган туман (шаҳар) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.

5. Бирйўла бериладиган нафақа тайинлаш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши керак:

а) бирйўла бериладиган нафақа олиш учун фуқаролик ҳолатларини қайд этиш органи томонидан вафот этганлик тўғрисида берилган маълумотнома (асл нусхаси);

б) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг дафн этишнинг аризачи томонидан амалга оширилишини тасдиқловчи маълумотномаси.


6. Бирйўла бериладиган нафақа тайинлаш тўғрисидаги аризани қабул қилиш:

а) агар вафот этган фуқаро нафақа олувчи сифатида туман (шаҳар) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимида ҳисобда турмаган бўлса;

б) нафақа тайинлаш юзасидан ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган шахслар вафот этган кундан бошлаб 6 ой ўтгандан кейин мурожаат қилинганда;

в) ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бирортаси тақдим этилмаганда рад қилинади.

Аризачи бирйўла бериладиган нафақа тайинлаш тўғрисидаги аризани қабул қилишнинг рад этилиши юзасидан юқори ташкилотга ёки судга белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


7. Бирйўла бериладиган нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза туман (шаҳар) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими томонидан барча зарур ҳужжатлар билан биргаликдаги ариза тушгандан кейин 3 кундан кечикмай кўриб чиқилади.

Бирйўла бериладиган нафақа тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими қарорига биноан расмийлаштирилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими нафақа тайинлаш тўғрисида қарор чиқарилгандан кейин 3 кундан кечикмай тегишли қарор нусхаси билан биргаликда билдиришномани аризачининг қўлига беради ёки унга почта орқали жўнатади.

9. Туман (шаҳар) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими тайинланган бир йўла бериладиган нафақани нафақа тайинлаш тўғрисида ариза берилган ойдан кейинги ойдан кечикмай тўлайди.

Аризачининг хоҳишига кўра нафақа алоқа бўлими орқали почта жўнатмаси тарзида ёки банкдаги омонатга ўтказиш йўли билан тўланади.


10. Бирйўла бериладиган нафақаларни тўлаш бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.


11. Бирйўла бериладиган нафақа солиққа тортилмайди ва улардан солиқ пули ушлаб қолинмайди.


12. Бирйўла бериладиган нафақа тўлаш бўйича ҳисобга олиш ва ҳисобот бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги  томонидан белгиланади.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 5, 22-модда.