ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар /АВ 17.04.1997 й. 330-сон билан рўйхатга олинган Йўриқноманинг олдинги таҳрири
АВ 17.04.1997 й. 330-сон билан
рўйхатга олинган Йўриқноманинг
олдинги таҳрири
АВ 13.12.2008 й. 330-1-сон билан рўйхатга олинган
МАИМҚВ Буйруғидан олдинги таҳрири
14-банднинг олдинги таҳрири
14. Агар айбини бўйнига олиб ёзилган жавобда кўрсатилган сумма тўланганлиги ҳақидаги хабар бўлмаса, ижтимоий таъминот бўлими жавоб олгандан сўнг 20 кун ўтгандан кейин банк муассасасига жавобгар тан олган суммани тегишли Пенсия жамғармаси бўлимининг ҳисоб-китоб рақамига ўтказиш ҳақидаги фармойишни тақдим этади. Фармойишга жавобгарнинг жавоб хати илова қилинади.
17-банднинг олдинги таҳрири
17. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал Кодекси 94-моддасининг 5-бандига биноан жабрланувчига тўланган пенсия қийматини регресс талабномаси асосида ундириб олаётган ижтимоий таъминот идоралари давлат божи тўлашдан озод этиладилар.
29-банд биринчи ва иккинчи хатбошиларининг олдинги таҳрири
29. Ижтимоий таъминот идораларининг регресс ишларини олиб бориш бўйича фаолиятлари Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан молиялаштирадилар.
Шу мақсадда ҳар ойда Қорақалпоғистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ва ҳудудий ижтимоий таъминот бошқармаларининг ҳисоб-китоб рақамларига регресс талабномалари асосида ундириб олинган маблағ қийматидан 15 фоиз ўтказилади (ўтказилган маблағ Ижтимоий таъминот вазирлигининг 1995 йил 13 июлдаги 102-Д сонли буйруғи билан тасдиқланган тартибда тақсимланади).
31-банднинг олдинги таҳрири
31. Ижтимоий таъминот бўлимлари йилнинг ҳар чорагида ижтимоий таъминот бошқармасига (Қорақалпоғистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигига) йилнинг биринчи чорагида, ярим йилликда, 9 ойда ва йил давомида регресс талабномалари асосида олиб борган ишлари, тушган маблағ қиймати ҳақидаги ҳисоботларини топширадилар
32-банднинг олдинги таҳрири
32. Ҳудудий ижтимоий таъминот бошқармалари (Қорақалпоғистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги) йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигига вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри) бўйича йилнинг биринчи чорагида, ярим йилликда, 9 ойда ва йил давомида регресс талабномалари асосида олиб борган ишлари, тушган маблағ қиймати умумлаштирилган ҳисоботларини топширадилар.