язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар/ ЎзР ВМ 24.06.1994 й. 319-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ВМ 24.06.1994 й. 319-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 24.03.2010 й. 52-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 1-иловадаги Низом 7-банднинг олдинги таҳрири


7. Нафақа тайинлаш тўғрисида мурожаат қилувчи нафақа тайинлаш ҳақидаги қарор устидан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш юқори органига шикоят қилиши мумкин. Ариза берувчи жавобдан қониқмаган тақдирда низо белгиланган тартибда суд орқали ҳал этилади. (ЎзР ВМ 06.04.2001 й. 162-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарорга 1-иловадаги Низом 11-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


11. Нафақаларни тўлаш ҳар ойда ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан белгиланган муддатларда, бироқ нафақа тўланадиган ойдан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай амалга оширилади. (ЎзР ВМ 06.04.2001 й. 162-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Қарорга 1-иловадаги Низом 12-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Нафақа олувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кўчганда нафақани тўлаш янги яшаш жойи бўйича тегишли ижтимоий таъминот бўлими томонидан нафақа олувчининг шахсий ҳужжатлар йиғмажилди олингандан кейин мана шу туман (шаҳар)да давом эттирилади. Бундай ҳолда нафақа тўлаш илгариги яшаш жойи бўйича нафақа тўлаш тўхтатилган вақтдан бошлаб давом эттирилади. (ЎзР ВМ 06.04.2001 й. 162-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Қарорга 2-иловадаги Низом 6-банд изоҳнинг олдинги таҳрири


Изоҳ: Ижтимоий таъминот бўлимлари текширувига кўра нафақа сўраб мурожаат этган шахс қариндошларининг моддий ночорлиги аниқланган ҳолларда нафақа ўзларининг кекса қариндошларига моддий ёрдам кўрсата олмайдиган қариндошлар бор бўлган тақдирда ҳам тайинланиши мумкин. (ЎзР ВМ 06.04.2001 й. 162-сон Қарори тахриридаги изоҳ)



Қарорга 2-иловадаги Низом 16-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


16. Ёш, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик бўйича нафақалар ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан тайинланади. (ЎзР ВМ 06.04.2001 й. 162-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Қарорга 2-иловадаги Низом 28-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


28. Нафақа олувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кўчганда нафақани тўлаш янги яшаш жойи бўйича тегишли ижтимоий таъминот органи томонидан ҳужжатлар йиғмажилди олингандан кейин мана шу туман (шаҳар)да давом эттирилади. Нафақаларни тўлаш олдинги яшаш жойи бўйича нафақа тўлаш тўхтатилган вақтдан бошлаб тикланади. Нафақа олувчини ҳисобдан чиқариш ва янги яшаш жойида ҳисобга олиш тартиби, шунингдек уларнинг ҳужжатлар йиғмажилдларини юбориш тартиби Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан белгиланади. (ЎзР ВМ 06.04.2001 й. 162-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 09.02.2009 й. 36-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 1-иловадаги Низом 16-бандининг олдинги таҳрири


16. Болаликдан ногиронларга нафақаларни тўлаш, етказиб бериш ва юбориш харажатлари Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Молия вазирлиги ҳузуридаги пенсия жамғармаси ҳисобига амалга оширилади. (ЎзР ВМ 27.01.2005 й. 35-сон Қарори таҳриридаги банд)