Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /

Учувчилар ва синовчи учувчилар таркибига кирувчи ходимларга пенсия тайинлаш учун белгиланган хизмат муддатларини ҳисоблаш Тартиби (ЎзР ВМ 11.05.1994 й. 249-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 11 майдаги

249-сон қарорига

1-ИЛОВА



Учувчилар ва синовчи учувчилар

таркибига кирувчи ходимларга пенсия

тайинлаш учун белгиланган хизмат

муддатларини ҳисоблаш

ТАРТИБИ


1. Учувчилар таркибига кирувчи ходимларга пенсия тайинлаш учун белгиланган хизмат муддатини ҳисоблашда қуйидагилар ҳисобга олинади:


1.1. Самолётларда учишларнинг ҳар 20 соати (мазкур банднинг 1.2, 1.3, 1.4-кичик бандларида назарда тутилган ишлар ва учишлардан ташқари) белгиланган хизмат муддатининг бир ойига ўтади.

1.2. Вертолётларда, махсус қўлланиладиган авиациядаги (санитария парвозлари, авиакимё ишлари, аэрофотосъёмкалар, патруллик қилиш, атмосферани текшириш ва ишларнинг бошқа турлари), чет эл ҳаво кемаларини кузатиб борувчи гуруҳ таркибидаги лавозимларда (бошловчи сифатида), командирлик-учувчи ва инструкторлик таркибидаги лавозимларда, шу жумладан, авиациянинг учувчилар тайёрлаш ва ходимларнинг малакасини ошириш олий ва ўрта билим юртларида учишларнинг ҳар 12 соати - белгиланган хизмат муддатининг бир ойига ўтади.

1.3. Авария-қутқарув (қидирув-қутқарув) ҳаво кемалари экипажи таркибида бир йил ишлаш - белгиланган хизмат муддатининг бир ярим йилига ўтади.

1.4. "Ватанпарвар" ўқув ва спорт авиацияси ташкилотларининг учувчилар таркибидаги лавозимларда бир йил ишлаш, тайёргарликнинг ўқув-учиш режасини бажарган такдирда - белгиланган хизмат муддатининг бир ярим йилига, мураккаб ва олий пилотаж элементларини бажарган тақдирда эса - 2 йилига ўтади.

1.5. Ёши туфайли имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқини берадиган парашютчилар (барча номлардаги), қутқарувчилар, ўт ўчирувчи-десантчилар (барча номлардаги), авиа ўт ўчириш хизмати инструкторлари, парашют (парашютчи-қутқарув, қидирув-қутқарув) бўлинмалари раҳбарлари, парашютчи-десант гуруҳларининг штатдаги ва штатдан ташқари ходимлари сифатида бир йил ишлаш, поршенли самолётлардан, вертолётлардан, дирижабллардан ва аэростатлардан сакрашнинг, баландлиги 10 метрдан кам бўлмаган баландликда вертолётдан осилиб туриб, махсус тушиш ва кўтарилиш мосламаларида иш бажаришнинг йиллик нормалари бажарилган тақдирда белгиланган хизмат муддатининг бир ярим йилига, реактив самолётлар ва вертолётлардан сакрашнинг йиллик нормаси бажарилганда эса - 2 йилига ўтади.

1.6. 1.4 ва 1.5-кичик бандларда назарда тутилганларга мувофиқ белгиланган хизмат муддатларини имтиёзли ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи шартлар бажарилмаган тақдирда бир йил хизмат - белгиланган хизмат муддатининг бир йилига ўтади.


2. 1.1 ва 1.2-кичик бандларга мувофиқ белгиланган хизмат муддатларини ҳисоблаш учувчилар таркиби лавозимларидаги барча парвоз этган даврдаги ҳақиқий учган соатларни тегишли равишда 20 ва 12 соатларга бўлиш йўли билан амалга оширилади. Белгиланган хизмат муддатининг йиллик ҳисоби белгиланган хизмат муддатининг тўлиқ ойлар сонини 12 га бўлиш йўли билан аниқланади.


3. Йил давомида 1.1-1.5-кичик бандларда кўрсатилган турли ишлар бажарилган тақдирда хизмат муддатлари ҳар бир ишда мутаносиб равишда учиш соатларининг қанча давом этганлиги (банд бўлганлик)га қараб ҳисобланади.


4. Синовчи-учувчилар таркибидаги ходимларга пенсия тайинлаш учун белгиланган хизмат муддатини ҳисоблашда қуйидагилар хисобга олинади:


4.1. 1-рўйхатнинг III қисмидаги 2-банднинг 1-кичик бандида кўрсатилган лавозимларда бир йил ишлаш - синов учишлари мазкур йил давомида ўтказилган бўлса, икки йилга ўтади.

4.2. 1-рўйхатнинг III қисмидаги 2-банднинг 2-кичик бандида кўрсатилган лавозимларда бир йил ишлаб, йилига 120 ва ундан ортиқ соат училган бўлса икки йилга, 50 соатдан 120 соатгача училган бўлса - бир ярим йилга, 50 соатдан кам бўлганда - бир йилга ўтади. Кўрсатиб ўтилган учишларнинг камида 50 фоизи манёврли авиация кемаларида ва вертолётларда бажарилган бўлса, белгиланган хизмат муддати шу тариқа ҳисобланади.

4.3. 1-рўйхатнинг III қисмидаги 2-банднинг 3-кичик бандида кўрсатилган лавозимларда бир йил ишлаш, учиш соатларининг белгиланган нормалари бажарилган тақдирда, икки йилга ўтади.


5. Агар синовчи-учувчилар таркибига кирувчи ходим бир йил давомида синов учишларида иштирок этмаган бўлса, аммо бошқа турдаги (транспорт авиациясида, учишга тайёргарлик тартибида ва ҳ.к.) учишларда иштирок этган бўлса, белгиланган хизмат муддати фуқаро авиацияси учувчилари таркибига кирувчиларга пенсия тайинлаш учун белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилади.


6. Синовчи-учувчилар таркибидаги ходимда йил давомида учиш соатлари умуман бўлмаса, мазкур йил белгиланган хизмат муддатига кирмайди. Бироқ ушбу йил умумий меҳнат стажига қўшилади.

Учишларда иштирок этмаслик синов парвозларини бажаришдаги меҳнат шикастланиши билан боғлиқ бўлса, белгиланган хизмат муддати ҳақиқий учиш даври бўйича ҳисобга олинади.


7. Қуйидагилар учувчилар ва синовчи-учувчиларнинг белгиланган хизмат муддатига киради:

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг, учувчилар таркибида бўлган лавозимлардаги хизмат вақтлари, авиациянинг синовчи-учувчилар ва учувчилар таркибида бўлган лавозимларда ишлаш даври - пенсия тайинлашда тегишли равишда ҳарбий хизматчилар, авиациянинг синовчи-учувчилари таркибига ва учувчилар таркибига кирувчилар учун белгиланган хизмат муддатларини ҳисоблаш тартибига мувофиқ амалга оширилади;

1992 йилнинг 1 январидан бошлаб чет элларда хорижий авиация учувчилари таркибидаги лавозимларда ишлаш вақти - бунда хизмат муддати Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бадалларини тўлаган тақдирда, учиш ишларининг турига қараб 1-банд билан белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилади; 

учувчилар таркибидаги ходимлар учун - авиация олий ўқув юртларидаги ўқиш вақти (ҳақиқий ўқиш вақти бўйича) - агар ўқишга киришдан олдин учиш лавозимларида ишлаган бўлса;

синовчи-учувчилар таркибидаги ходимлар учун - авиация олий таълим муассасаларидаги ўқиш вақти (ҳақиқий ўқиш вақти бўйича) - агар ўқишга киришдан олдин учиш лавозимларида ишлаган бўлса;

аёлларга боласига қараш учун қонунчиликда кўзда тутилган муддатларга бериладиган ҳақ тўланадиган отпуска вақти.


8. Учувчилар таркибидаги ходимлар пенсияга чиқиш учун белгиланган хизмат муддатларини ҳисоблаш учун ўз ихтиёрлари билан 1992 йилнинг 1 январигача бўлган даврни танласалар, муддатлар ана шу санагача бўлган қоидалар асосида ҳисоблаб чиқилади.






















































Время: 0.0062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск