язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар/ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 7-сон, Молия вазирлигининг 27-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 мартдаги ПФ-3972-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги 20.03.2008 й. Қарори (АВ томонидан 26.03.2008 й. 1780-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.03.2008 й.

N 1780

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.03.2008 й.

N 7


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.03.2008 й.

N 27


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2008 йил 5 мартдаги ПФ-3972-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар,

стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш

тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш

тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида


(2008 йил 5 апрелдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 мартдаги ПФ-3972-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 мартдаги ПФ-3972-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2007 йил 5 ноябрдаги М-43 ва 99-сонли "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 23 октябрдаги ПФ-3931-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома"ни тасдиқлаш ҳақидаги (2007 йил 6 ноябрь, рўйхат рақами 1736 - Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 45-сон, 455-модда) қарори 2008 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.



Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири в.б.                                              А. Ҳаитов



Молия вазири                                                                     Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 12-13-сон, 80-модда.