язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.10.2007 й. ПФ-3931-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони асосида пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 06.11.2007 й. 1736-сон билан рўйхатга олинган МАИМҚВ 05.11.2007 й. М-43-сон ва МВ 99-сон қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 6 ноябрда 1736-сон

билан рўйхатга олинган

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлиги,

Молия вазирлигининг

2007 йил 5 ноябрдаги

М-43, 99-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2007 йил 23 октябрдаги ПФ-3931-сонли “Иш ҳақи,

пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар

миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони асосида

пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 23 октябрдаги ПФ-3931-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармонининг 4-бандига биноан пенсия ва ижтимоий нафақаларни қайта ҳисоблаш тартибини белгилайди.


1. Кўрсатиб ўтилган Фармонга мувофиқ 2007 йилнинг 16 ноябридан қуйидагиларнинг энг кам миқдорлари белгиланади:

а) энг кам иш ҳақи - ойига 18630 сўм;

б) ёшга доир пенсиялар - ойига 36900 сўм;

в) болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа - ойига 36900 сўм;

г) зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа - ойига 22350 сўм.


2. Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам иш ҳақининг саккиз бараваридан ортиқ бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақи инобатга олинади (18630 сўм х 8 = 149040 сўм).


3. Пенсия қайта ҳисобланадиган ўртача ойлик иш ҳақини тенглаштириш учун, иловага мувофиқ йиллар бўйича дифференцияланган янги тузатувчи коэффициентлар ўрнатилади.


4. Пенсионернинг иш ҳақлари тўғрисида маълумотлар бўлмаган ёки ўртача бир ойлик иш ҳақининг тузатувчи коэффициент қўлланилгандан кейинги янги миқдори белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори (18630 сўм)га етмаса, пенсияни қайта ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:

ёшга доир пенсиялар, I ва II-гуруҳ ногиронлик пенсиялари, шунингдек, чин етимларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун таянч миқдорлар ойига 36900 сўм, III-гуруҳ ногиронлик ва боқувчиларидан бирини йўқотган оилаларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзоси учун 18450 сўм миқдорида белгиланади;

талаб этиладиганидан ортиқча иш стажи учун пенсиялар миқдорини ошириш янги энг кам иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади (тўлиқ пенсия тайинлашда талаб этиладиганидан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун ёшга доир ҳамда I ва II-гуруҳ ногиронлик пенсиялари учун 1 фоиз, III-гуруҳ ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун 0,5 фоиз).


5. Янги ўртача ойлик иш ҳақининг миқдори 18630 сўмдан 67090 сўм 91 тийингача (III-гуруҳ ногиронлик пенсияси ва боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун 61500 сўм) бўлган миқдорни ташкил этган ҳолларда пенсияларни қайта ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:

ёшга доир пенсиялари, I ва II-гуруҳ ногиронлик пенсиялари, шунингдек, чин етимларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун пенсиянинг таянч миқдори ойига 36900 сўм миқдорда, III-гуруҳ ногиронлик пенсиялари ва боқувчиларидан бирини йўқотган оилаларга боқувчисини йуқотганлик пенсиялари учун оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзоси учун 18450 сўм миқдорида белгиланади;

талаб этиладиганидан ортиқча иш стажи учун пенсиялар миқдорини ошириш янги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади (тўлиқ пенсия тайинлашда талаб этиладиганидан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун ёшга доир пенсиялар ҳамда I ва II-гуруҳ ногиронлик пенсиялари учун 1 фоиз, III-гуруҳ ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун 0,5 фоиз).


6. Пенсионерлар бошқа тоифаларининг пенсияларини қайта ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:

янги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг саккиз ҳиссаси билан чегараланади (149040 сўм);

олинган ўртача ойлик иш ҳақи, иш стажига боғлиқ равишда пенсияларни ҳисоблаш учун қабул қилинган фоизларга кўпайтирилади.


7. Барча ҳолларда пенсияларга устама энг кам ойлик иш ҳақидан (18630 сўм) келиб чиқиб аниқланади.





Йўриқномага

ИЛОВА

Пенсияларни қайта ҳисоблашда ўртача ойлик иш ҳақини

тенглаштириш учун қўлланиладиган тузатувчи

КОЭФФИЦИЕНТЛАР

Даврлар

Коэфф.

Даврлар

Коэфф.

1971 йилга қадар

776,7870

1994 йил 1 январдан

0,9630

1971 йил

757,0230

1994 йил 1 мартдан

0,5776

1972 йил

738,2190

1994 йил 1 июндан

0,3856

1973 йил

714,6060

1994 йил 1 июлдан

381,6886

1974 йил

666,6690

1994 йил 1 августдан

312,8970

1975 йил

652,0396

1994 йил 1 сентябрдан

272,0190

1976 йил

638,0490

1994 йил 1 ноябрдан

211,0590

1977 йил

620,3400

1995 йил 1 январдан

211,0590

1978 йил

599,4826

1995 йил 1 мартдан

106,8436

1979 йил

587,6760

1995 йил 1 сентябрдан

82,2676

1980 йил

572,5966

1996 йил 1 январдан

82,2676

1981 йил

561,8160

1996 йил 1 апрелдан

61,1550

1982 йил

561,7516

1996 йил 1 сентябрдан

42,6750

1983 йил

551,4196

1997 йил 1 январдан

42,6750

1984 йил

551,3566

1997 йил 1 июлдан

29,7120

1985 йил

544,6816

1998 йил 1 январдан

29,7120

1986 йил

538,1370

1998 йил 1 июлдан

21,6270

1987 йил

525,4306

1999 йил 1 январдан

17,7120

1988 йил

490,8420

1999 йил 1 августдан

13,7970

1989 йил

460,4250

2000 йил 1 августдан

8,9850

1990 йил

415,5060

2001 йил 1 августдан

6,4186

1991 йил

286,7146

2002 йил 1 апрелдан

5,5816

1992 йил 1 январдан

84,7710

2002 йил 1 августдан

4,8526

1992 йил 1 июлдан

39,6570

2003 йил 1 майдан

4,0440

1992 йил 1 октябрдан

19,0606

2004 йил 1 августдан

3,1110

1993 йил 1 январдан

14,0550

2005 йил 1 майдан

2,5920

1993 йил 1 апрелдан

10,0770

2005 йил 1 октябрдан

2,1600

1993 йил 1 июндан

4,3006

2006 йил 1 июлдан

1,8000

1993 йил 1 июлдан

2,7616

2006 йил 1 ноябрдан

1,5000

1993 йил 1 сентябрдан

2,1180

2007 йил 1 августдан

1,2000

1993 йил 1 ноябрдан

1,2856

2007 йил 1 ноябрдан

1,1000

2007 йил 1 декабрдан

1,0000


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 45-сон, 455-модда.