язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.04.2003 й. ПФ-3231-сон "2003 йилнинг 1 майидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

02.04.2003 й.

N ПФ-3231



2003 ЙИЛНИНГ 1 МАЙИДАН БОШЛАБ ИШ

ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР

ВА ИЖТИМОИЙ НАФАҚАЛАР

МИҚДОРИНИ ОШИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Республика аҳолисининг турмуш даражасини янада ошириш ва фуқароларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш мақсадида:


1. 2003 йилнинг 1 майидан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, барча турдаги пенсиялар ва ижтимоий нафақалар, олий ўкув юртлари талабаларининг, ўрта махсус, касб-ҳунар билим юртлари ўкувчиларининг стипендияларн 1,20 баравар оширилсин.


2. 2003 йилнинг 1 майидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:

иш ҳаки - ойига 5440 сўм;

ёшга доир пенсиялар - ойига 10765 сўм;

ягона тариф сеткаси бўйича бошланғич (нулинчи) разряд - ойига 5440 сўм;

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа - ойига 10765 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ҳамда меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа - ойига 6520 сўм миқдорида белгилансин.


3. Белгилаб қўйилсинки, иш ҳақига қўшиладиган устама ва кўшимча ҳақларнинг барча турлари, шунингдек пенсиялар, икки ёшгача бўлган болаларни тарбиялаётган оналарга, болалик оилаларга бериладиган нафақалар ҳамда энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган компенсация ва бошқа тўловлар 2003 йил 1 майдан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, бюджетдан молияланадиган ташкилот ва муассасалар билан биргаликда мазкур Фармон қоидаларидан келиб чиққан ҳолда пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ҳамда бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг мансаб маошлари миқдорини ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқишни таъминласинлар.


5. Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш хақи, пенсиялар, нафақа ва стипендияларнинг оширилиши билан боғлиқ харажатлар республика Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобидан амалга оширилсин.


6. Хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотлар ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ҳамда меҳнат сарфини камайтириш, шунингдек жорий йилнинг 1 январидан бошлаб даромад (фойда)дан олинадиган солиқ 24 фоиздан 20 фоизга, давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий ажратмалар меҳнат хақи фондининг 40 фоизидан 37,2 фокзига камайтирилганлиги муносабати билан бўшайдиган маблағларни мана шу мақсадларга йўналтириш ҳисобидан 2003 йилнинг 1 майидан бошлаб иш ҳақини мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорига мувофиқ оширсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 1 июлдаги ПФ-3101-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ушбу Фармон матбуотда эълон қилинсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               И. Каримов