язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Пенсия таъминоти/ Молия вазирининг 24.06.2014 й. 45-сон "Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 08.07.2014 й. 2282-2-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.07.2014 й.

N 2282-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

24.06.2014 й.

N 45


БУЙРУҒИ



Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш

тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари

ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 13 майдаги 121-сонли "Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 14 октябрдаги 63-сон буйруғи (рўйхат рақами 2282, 2011 йил 17 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 45-46-сон, 483-модда) билан тасдиқланган Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Молия вазири                                                                            Р. Азимов






Буйруққа

ИЛОВА



Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш

тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари

ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги

йўриқномага киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. III боб қуйидаги мазмундаги 30-1-банд билан тўлдирилсин:

"30-1. I гуруҳ ногирони ва 80 ёшга тўлган кексаларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаси (кейинги ўринларда - текшириш далолатномаси деб юритилади) ҳар 12 ойга икки нусхада расмийлаштирилади. Текшириш далолатномасининг бир нусхаси I гуруҳ ногирони ва 80 ёшга тўлган кексаларнинг пенсия йиғмажилдига тикилади, иккинчи нусхаси қараб турган шахсга берилади.

Қараб турган шахсга пенсия тайинлашда текшириш далолатномаси ушбу шахснинг пенсия йиғмажилдига тикилади.

Текшириш далолатномаси I гуруҳ ногирони, шунингдек 80 ёшга тўлган кексага қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномасини рўйхатга олиш китобида қайд этилиши лозим (мазкур Йўриқноманинг 22а-иловаси).".


2. 39-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда мурожаат этиш куни деб I ёки II гуруҳ ногиронлигини белгилаш санаси ҳисобланади.".


3. 50-бандда:

биринчи хатбошидаги "унинг талабига" деган сўзлар "пенсионернинг янги яшаш манзили бўйича Пенсия жамғармаси бўлими сўровига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Пенсионернинг давлат олдида у томонидан содир этилган суиистеъмолликлар (атайлаб нотўғри маълумотлар билан ҳужжатлар тақдим этилиши, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилмаслиги) натижасида пенсиялар суммасининг ортиқча тўланиши бўйича қарздорлиги мавжуд бўлганда пенсия йиғмажилди етказилган зарар тўлиқ қоплангандан сўнг берилади.";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


4. 51-бандда:

биринчи хатбошидаги "бошлаб" деган сўздан кейин ", лекин унинг томонидан ҳисобга қўйиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги уч йилдан ошмаган давр учун" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бошқа давлатдан келган шахснинг, шу жумладан, илгари Ўзбекистон Республикасидан кетган шахснинг пенсия йиғмажилдини ҳисобга қабул қилиб олишда, унинг бошқа давлатда пенсия олганлигидан қатъи назар, пенсия ҳисобга қабул қилиш тўғрисида мурожаат қилинган вақтда амалда бўлган қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳисоблаб чиқилади ва Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат этган кундан бошлаб тўланади.";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


5. 1-иловада:


4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

4.

Дафн этишга нафақа тўлаш тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш китоби


Бўлим бошлиғи ўринбосари

Бўлим бошлиғи

";

қуйидаги мазмундаги 26-банд билан тўлдирилсин:

"

26.

I гуруҳ ногирони, шунингдек 80 ёшга тўлган кексага қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномасини рўйхатга олиш китоби


Пенсия тайинлаш гуруҳи раҳбари

Бўлим бошлиғи ўринбосари

".

6. 2-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён қилинсин.


7. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда 22а-илова билан тўлдирилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



"Пенсия ишларини расмийлаштириш

ва юритиш тартиби ҳамда пенсия

ҳужжатларининг шакллари ва

уларни тўлдириш қоидалари

тўғрисидаги йўриқномага

2-ИЛОВА


Олд томони

__________________________

__________________________

__________________________

(раҳбар кўрсатмаси)


Ўзбекистон Республикаси Молия

вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан

ташқари Пенсия жамғармаси

_____________________________

           (шаҳар, вилоят, республика)

________________________ туман

(шаҳар) бўлими бошлиғига

Фуқаро



(Ф.И.О.)

Манзили _____________________________________________________

Туғилган санаси ___________ паспорт серияси ____ рақами ________

Берилган вақти ____________________ __________________________

__________________________________________ томонидан берилган.

Телефон рақами ___________________



А Р И З А


Менга ёшга, ногиронликка, боқувчисини йўқотганликка доир пенсия ёки ижтимоий нафақа тайинлашингизни (қайта ҳисоблаш, тиклаш, бошқа турдаги пенсияга ўтказиш, улушини ажратиш) сўрайман (кераклигининг тагига чизилсин).

Пенсия ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақини (охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йилдаги) _____ йил ___ ойидан _____ йил ___ ойигача олишингизни сўрайман.

Сизга маълум қиламанки, менга авваллари пенсия (нафақа) бошқа асосларга кўра ёки бошқа муассасада тайинланмаган, тайинланган (кераклигининг тагига чизилсин).

Ҳозирги кунда ишламайман, ишлайман (кераклигининг тагига чизилсин).

Иш жойи _____________________________________________________

Менга пенсия (нафақа) алоқа бўлими, тижорат банки филиали ёки пластик (банк) карточкаси (кераклигининг тагига чизилсин) орқали тўлансин.

Қонун ҳужжатларига асосан ҳар хил турдаги пенсия (нафақа) олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсга фақатгина битта турдаги пенсия олиш мумкинлиги тўғрисида танишдим.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ___________________ туман (шаҳар) бўлимини ишга кириш ёки ишдан бўшаш, оила аъзолари таркиби ўзгарганлиги, яшаш жойи ўзгарганлиги каби ўзгаришлар содир бўлганда ўз вақтида хабардор қилиш мажбуриятини оламан.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини кафолатлайман.

Иш стажи ва иш ҳақини Халқ банки филиалига шахсий жамғарилиб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ШЖБПҲ) киритилган жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадаллари орқали текширишга розилик бераман.

"____" ____________ 20___ й. Аризачи имзоси _________________

Бўлим

томонидан

тўлдирилади

Паспорт маълумотлари ва тақдим этилган ҳужжатлар текширилди.

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар "____" ____________

20___ йил қабул қилинди ва __________-сон билан қайд этилди.


Пенсия тайинлаш учун етишмаётган ҳужжатлар


Охирги ҳужжатни

тақдим этиш санаси


ҳужжат номи


тақдим этиш санаси







Аризачи имзоси _____________ Қабул қилувчи имзоси ____________

----------------------------------------------------- кесиш чизиғи --------------------------------------------

Орқа томони

Аризага илова қилинган

ҳужжатлар рўйхати



Қўшимча тақдим этилган

ҳужжатлар рўйхати


Т/р

Ҳужжат номи


Сони


Санаси



Т/р


Ҳ ужжат номи


Сони


Санаси


1.

Паспорт нусхаси





1.




2.

Тақдимнома





2.




3.

Меҳнат дафтарчаси





3.




4.

Жамғариб бориладиган пенсия китобчаси нусхаси





4.




5.

Иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома





5.




6.

Қарамоғида бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар





6.




7.

Иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар





7.




8.

Тижорат банки филиали томонидан пластик (банк) карточкасини очишга шартнома нусхаси









9.

Пластик карточка орқали пенсия (нафақа) тўлаш тўғрисида ариза























         

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси _________________________ туман (шаҳар) бўлими пенсия тайинлаш бўйича комиссиясининг 20____ йил "___" ___________ даги _____-сон қарорининг қисқача мазмуни


__________________________________________________________________

__________________________________________________________________

__________________________________________________________________

__________________________________________________________________

__________________________________________________________________


Комиссия аъзолари имзолари:

Раис



Аъзолар

1.



2.


М.Ў.

3.



4.


----------------------------------------------------- кесиш чизиғи --------------------------------------------

Бўлим

томонидан

тўлдирилади

Паспорт маълумотлари ва тақдим этилган ҳужжатлар текширилди.

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар "____" ____________

20___ йил қабул қилинди ва __________-сон билан қайд этилди.


Пенсия тайинлаш учун етишмаётган ҳужжатлар


Охирги ҳужжатни

тақдим этиш санаси


ҳужжат номи


тақдим этиш санаси






     

Аризачи имзоси _____________ Қабул қилувчи имзоси ____________".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА



"Пенсия ишларини расмийлаштириш

ва юритиш тартиби ҳамда пенсия

ҳужжатларининг шакллари ва

уларни тўлдириш қоидалари

тўғрисидаги йўриқномага

22а-ИЛОВА



I гуруҳ ногирони, шунингдек 80 ёшга тўлган

кексага қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини

текшириш далолатномасини рўйхатга олиш

КИТОБИ

Т/р

Пенсионер

ёки нафақа

олувчининг

шахсий

ҳисобварағи


Пенсионер

ёки нафақа

олувчининг

Ф.И.О.


Пенсионер

ёки нафақа

олувчининг

яшаш

манзили


Пенсионер

ёки нафақа

олувчига қараб

турувчи

шахснинг

Ф.И.О.


Қараб

турувчи

шахснинг

яшаш

манзили


Қараб

турувчи

шахснинг

туғилган

санаси ва

паспорт

маълумот-

лари


Текшириш

далолатномаси-

га асосан қараб

туриш амалга

оширилган

давр


Изоҳ



1

2


3

4

5

6

7

8

9


1.








2.








3.







".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 14 июль, 28-сон, 347-модда